2022-07-07 19:44:32
Мен чиройли эдим сени севган пайт,
Ойнага бир кунда юз бор қарардим,
Тун каби тим қора кокилларимни,
Сенинг бармоқларинг билан тарардим.
Мен чиройли эдим ошиқлигимда,
Кўзинг кўзгусидан узолмасдим кўз.
Девона қилганди сен билиб-билмай,
Айтиб қўйган ўша биттагина сўз.
Гердайиб юрардим маликалардек,
Неча шахзодалар изимда сарсон.
Ҳаммадан бадавлат,ҳаммадан баҳтли,
Ҳаммадан чиройли эдим мен,ишон!
Эндичи...
Куз чўкди баҳорларимга,
Кунларим қоронғу тунга айланди.
Ишимда ривож йўқ,йўлимда унум,
Оёғим бойланди,қўлим бойланди.
Юзларим қиёси сўлиётган гул,
Бир-бир япроқларим тўкилмоқдалар.
Умидлар эскирган чулдир матодек,
Ҳамма чокларидан сўтилмоқдалар.
Қорлар ёғиб берди кутилмаганда,
Қаро сочларимга ташлаб изларин.
Асар ҳам қолмади оҳулигидан,
Сўнаётган шамга ўхшар кўзларим.
Мен чиройли эдим,сени севган пайт,
Қашқирлар чанг солди ишқим бахтига,
Сен мени муносиб билмадингми,айт.
Кўнглинг мамлакатин тахтига?!
16 views16:44