Get Mystery Box with random crypto!

'1984'ни ўқиганда мана бу жиҳатларга эътибор берганмисиз: - К | G'oyalar va soyalar

"1984"ни ўқиганда мана бу жиҳатларга эътибор берганмисиз:

- Катта оға ҳеч кимга ўзини кўрсатмайди. Уни ҳеч ким кўрмаган.
- У ўлмайди, у доим мавжуд бўлган. Бу ҳақда ҳеч ким савол бермайди.
- Одамлар ўз ҳаётларидаги барча яхши нарсалар ундан деб билади, унга шукр қилади, ҳамд айтади.
- У ҳар ерда ҳозир.
- У ҳамма нарсани кўриб туради.
-У одамларнинг фақат жисмини эмас, руҳини ҳам бошқаради.
- У ниманики ҳақиқат деса, тамом, ўша ҳақиқат. Ҳақиқат ақлларда эмас, Катта оғанинг сўзидадир.

- Катта оғанинг рақиби бўлмиш Голдстейн ҳам ўзини кўрсатмайди. Уни Катта оғадан бошқа ҳеч ким кўрмаган.
- Катта оға ва Голдстейн аввал-бошда битта лагерда бўлган.
- У қачон туғилган, ўлганми-йўқми ҳеч ким билмайди.
- У барча кўнгилсизликлар сабабчисидир. Одамлар унга лаънат ўқийди; телевизор экранида у ҳақда гапиришса, экранга қараб, қўлига тушган нарсани улоқтирадилар.
- У ҳам ҳар ерда ҳозир ва одамларни йўлдан уриш пайида.
- Сиз уни кўрмаслигингиз, у билан гаплашмаслигингиз мумкин. Аммо у сизнинг онгингизни бошқариб, сиздан ўз ёвуз нияти йўлида фойдаланади. Унинг найрангларидан Катта оғага сўзсиз итоатгина асрайди.

Оруэлл тоталитар тузумлар ҳақида ёзган, албатта. Аммо тоталитар тузум фақат коммунистик ва нацистик тузумлар деб ўйлаган одам янглишади. Катта оға ва Голдстейн инсонларни минг йиллардан буён қўрқув ва умид орасида ушлаб турадиган икки кучдир. Бу икки қаҳрамон ҳам дунёвий, ҳам диний мафкураларда учрайди. Менимча тушундингиз. "1984" биз тушунгандан кўра кенгроқ масалаларни қамраб олади. Табиий, муаллиф буни назарда тутган бўлиши шарт эмас. Ҳар сафар шайтонга лаънат ўқиётганда буни эсланг.

@khurshidyuldosh