Get Mystery Box with random crypto!

​​Хабарни текшириш Журналистикада бирор воқеа ҳақида хабар бе | G'oyalar va soyalar

​​Хабарни текшириш

Журналистикада бирор воқеа ҳақида хабар берилса, “бир-биридан мустақил манбалар тасдиқлади” деган ибора ишлатилиб туради. Бу хабарнинг ишончлилик даражасини кўрсатувчи мезонлардан бири сифатида кўрсатилади. Шундай албатта. Аммо бу кўп ҳолларда алдамчи бўлиши ҳам мумкин.

Фараз қилайлик, бирор воқеа ҳақида сиз иккита бир биридан мустақил, бир-бирини танимайдиган манбадан (улар одам, ФБдаги профил, сайтлар ёки каналлар бўлиши мумкин) маълумот олдингиз. Уларнинг бир-бирига боғлиқ эмаслиги, бир-бирини танимаслиги шубҳасиз ҳам дейлик. Аммо бу манбалар умумий бошқа бир манбадан олган бўлиши мумкин. Ана шу умумий манбани топиш энг қийини бўлади. Чунки манбалар кўпинча ўз манбасини ошкор қилмайди.

Мана бу чизмада, дейлик, сиз бир бирини мутлақо билмайдиган, бир-бири билан учрашмаган С1 ва С4 манбадан маълумот олдингиз дейлик. Улар яна бир бирини танимайдиган В1 ва В2 манбадан олган. Сиз шу ерда текширувни тўхтатсангиз, маълумотингиз хато чиқиши эҳтимоли ортади. Чунки бу гўёки “бир-биридан мустақил” манбалар бераётган маълумот қандайдир ҳеч ким танимайдиган ёки шахси сир, шубҳали А манбадан чиққан бўлади. Агар бу гаплар миш-миш кўринишини олиб улгурса, “бир-биридан мустақил” манбалар сони кўпайиб кетади ва ушбу мезоннинг аҳмияти мутлақо йўқолади.

Манбаларнинг бир-биридан мустақил бўлиши кераклиги талаби, манбалар бирор воқеага бевосита гувоҳ бўлган ва шу ҳолида бир-бири билан келишиб олиши эҳтимоли бўлмагандагина ўринлидир.

@khurshidyuldosh