Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-июл | karakalpakstan.travel

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 26-июль куни “Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 407-сонли қарори қабул қилинди.
Янги қарорга мувофиқ бундан буён, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестри” ахборот базаси юритилади.
Шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 7-августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сон қарорига мувофиқ, фақат “Оилавий меҳмон уйлари ягона реестри” юритилган.

Қонунчиликдаги ушбу ўзгаришлардан келиб чиққан холда, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ташкил этиш истагида бўлган тадбиркорлар бундан буён Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигига мурожаат этиши мумкин.

t.me/karakalpakstantravel

Karakalpakstan.travel|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|