Get Mystery Box with random crypto!

Журналистика.уз

Telegram kanalining logotibi jurnalistikauzbek — Журналистика.уз Ж
Telegram kanalining logotibi jurnalistikauzbek — Журналистика.уз
Kanal manzili: @jurnalistikauzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.46K
Kanalning ta’rifi

Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-05 14:04:43 Юқоридаги расмдаги бола сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий.

У яқинда Қизириқ туманидаги фермерлар Олий Мажлисга келганида, мен билан учрашиб, танқидий чиқишлари учун Сурхондарёдаги амалдорларнинг босимлари ҳақида айтиб, ёрдам сўраганди.

Унинг айтишича, Отабек бир неча ой олдин жамоатчилик назорати учун Шеробод туманидаги бозорда нарх-наволарни телефонига тушираётганида бозорнинг бир нечта зўравон ходимлари келиб, уриб уст-бошини йиртиб, телефонини синдириб ташлашган.

Кейин у ИИБга ариза бериб, ўша заҳоти бозордаги «зўравонлик» бўйича туман ҳокимига учрашган. Туман ҳокими Отабекка бу воқеаларни интернетга чиқармасликни илтимос қилиб, унга синдирилган телефон ўрнига товон тариқасида янги телефон олиб беришларини ва шу йўл билан етказилган зарар қопланишини ваъда берган экан.

Қонунларимизнинг адолатли ва инсонпарвар эканлигига ишонган мен содда депутат эса Отабекка:

- Майли сиз синдирилган телефонингизни олинг, лекин бозордаги зўравонлик учун бозор бошлиғи жавоб бериши керак. Аризангиз натижасиз қолса менга мурожаат юборинг. Ўзбекистонда Президент сиёсати сабаб очиқлик бўлмоқда, Сурхондарёда амалдорлар қонунларга қарамаса ҳам Президент сиёсатига қарши чиқмаса керак – деб, кўнглини кўтариб жўнатиб юборибман.

Бугун эса ҳудди ўша блогер синдирилган телефони ўрнига, товон тариқасида олган телефонини деб товламачиликда айбланмоқда. Балки «виждонини ютган»лар яна нималардир бўйнига қўйишар. Зўравонлар эса жазосиз қолмоқда.

Эшитишимча, Отабекнинг ИИБга берган аризаси ҳам «йўқ» бўлиш арафасида.

Ўз вақтида унинг огоҳлантиришига жиддий эътибор бермаганимдан афсусдаман. Мен бунчалик пасткашликка борилмас, деган ўйда эдим. Афсус...

Биласизми, бу амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, Президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир.

Биз ҳозир жим кузатсак, эртага ҳар биримиз танқидлар учун товламачиликда айбланишимиз мумкин.

P/S: Дароқе тергов ишига тил теккизмадим, уни ўзлари истаганча "пишираверишсин".

@deputat_kusherbayev
1.0K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-02-05 14:04:43
Товламачиликда айбланаётган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ва ҳозирча айбланмаган мен

@deputat_kusherbayev
1.3K views11:04
Ochish/sharhlash
2021-02-04 10:46:00 Кучингиз мас-медиага етяпти: ўчиртиряпсизлар, қўнғироқ қиляпсизлар, буюртма мақолалар ёздиряпсизлар, хуллас, сув хиралашиб кетди. Бу нотўғри стратегия! Профессионал журналистикани рағбатлантириш керак, энг катта рағбат - унга тегмаслик. Бунақа ўчир, манавини ёз, ижобий имиж ярат дейилаверса, ўша қўнғироқ қилаётганлар ўзини ўзи қопқонга туширади. Натижада майдон аноним, шантажчи, нохолис, популистларга қолиб кетади.
Профессионаллар билан ишлаш мумкин, нопрофессионаллар билан ишлаб бўлмайди. Бугун номини, телефонини биладиган профессионал журналистлар ва ОАВга қўнғироқ қилиб муаммони гўёки ҳал қиляпсизлар, эртага улар яна обрўсини йўқотиб, ижтимоий тармоқлар гегемонияси кучайиб кетади. Ижтимоий тармоқда ҳамманинг овозини ўчириш имконсиз. Аллақачон админлари ва модераторлари фақат "чап" аккаунтлардан бўлган гуруҳлару каналлар ўн-юз минглаб аудитория йиғиб олди. Ҳаммасини аниқлаб, битталаб қўнғироқлашиб чиқолмайсизлар - қоронғуда пайпаслаб юришдек гап бу. Қўйинглар, очиқ майдонда қонуний ишласин ҳамма. Материал нотўғри бўлса, раддия бериш, қарама-қарши позицияли мақола ёзиш, ҳаддидан ошганни судга бериш мумкин. Нега судлашмаяпсизлар, нега раддиялашмаяпсизлар, нега телефонлашяпсизлар фақат???

Шахсий фикрим!

@shahnozxon
939 views07:46
Ochish/sharhlash
2021-02-03 21:50:19
«Azon.uz» бош муҳаррири таҳририятга нисбатан босим ўтказилгани сабабли ишдан бўшаганини эълон қилди. АОКА ҳолат юзасидан баёнот берди.

Батафсил — http://dy.uz/QboWA
1.0K views18:50
Ochish/sharhlash
2021-02-03 11:37:16
Агниешка Пикулицка-Вильчевска «Al Jazeera» телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтибди.
882 views08:37
Ochish/sharhlash
2021-02-02 17:21:40 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик матбуот котиби А.Хожиметов ва илгари ТИВ ҳузурида «Al-Jazeera» телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулицка ўртасида учрашув бўлиб ўтибди.
Қайд этилишича, учрашув давомида унинг аккредитацияси ва бўлиб ўтган воқеа билан боғлиқ қўшимча ҳолатлар аниқланган.
Чет эллик журналистдан ҳодиса учун узр сўралган.
Мухбир томонидан айтилган вазирлик ходими Ташқи ишлар вазирлиги тизимидан бўшатилган.
Агнешка Пикулицканинг журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 2021 йил 3 феврал куни якунланиши маълум қилинди.
1.3K views14:21
Ochish/sharhlash
2021-02-02 17:16:44
Бугун биз Агнешка Пикулицка билан конструктив учрашув ўтказдик. Учрашув давомида унинг Ўзбекистондаги фаолияти юзасидан рўй берган вазиятни атрофлича муҳокама қилдик. Умид қиламизки, яқин вақтларда нохуш воқеа бартараф этилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Ўз навбатида, Фонд маҳаллий ва хорижий журналистлар, жумладан Агнешка Пикулицка фаолиятини фаол қўллаб-қувватлашга тайёр. Агнешка Пикулицканинг профессионал ва академик салоҳияти ҳурматга лойиқ ва у билан кейинчалик ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.
1.2K views14:16
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:36:16 Ўзбекистон ТИВ ҳодимининг халқаро журналистга нисбатан маданиятсиз муносабатда бўлгани айтилаяпти. Бу борада вазирликнинг баёнотини кутамиз! https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/
@jurnalistikauzbek
1.2K viewsedited  16:36
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:43:21 Ёш журналистлар учун танлов: экология контекстида COVID-19

Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази
ёш журналистлар учун менторлик дастурини эълон қилади.

Дастур экология контекстида COVID-19 мавзусини ёритиш бўйича ёш журналистларнинг касбий малакаларини оширишда шароитларни яхшилашга қаратилган

Тонлов шартлари:

Гуруҳ бўлиб ёки индивидуал тарзда ариза топширишда материал ёки материаллар жамланмаси батафсил ишлаб чиқилган бўлиши керак;
Журналистик лойиҳа аризасида кўрсатилган ғоя экология контекстида COVID-19 мавзусига алоқадор бўлиши керак;
Муваффақиятли номзодларга лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий кўмак ва профессионал менторлик ёрдамлари кўрсатилади;
Иштирокчилар гуруҳларда ҳамкорликда ишлаб, вилоятлардаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик ўрнатиш, экология контекстида COVID-19 мавзусида қўшма ёки индивидуал лойиҳалар яратиш имкониятига эга бўлишади.

Дастурнинг иш юритув тили — ўзбек, рус тиллари (материаллар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этилиши мумкин)

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда фаолият юритаётган журналистлар учун амал қилаи.

Аризалар бошловчи журналистлар ҳамда камида икки йиллик иш тажрибасига эга амалиётдаги журналистлардан қабул қилинади.

Ариза топшириш муддати: — 10 февраль 2021 йил.

Ариза формасини тўлдириш учун ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSecTlj7MNb5uHp1KxmJIofyH-oUyNlzkzMO6FVbLaDliBCOrg/viewform?usp=sf_link
979 views07:43
Ochish/sharhlash
2021-01-31 23:18:04 Шерзод Шерматовнинг саҳифасида журналистлар учун танлов эълон қилинди. "Фидоий устозларни топиб, тарғиб қилинг ва ҳар икки ҳафтада ноутбукка эга бўлинг!", дейилади унда.
- Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 6-мактабнинг биология ўқитувчиси Камолиддин Розиқов сабабли мактаб битирувчиларининг катта қисми айнан биологияга боғлиқ медицина ва фармацевтика йўналишларига ўқишларга киришганини кўрдик. 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда эса уларнинг ҳам кўпчилиги шундай йўналишларни танлашганини билдик. Бу ўқитувчимизга нафақат “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериш, балки “қизил” мактаблардан бирига раҳбар бўлишни ҳам таклиф қилдик.

Камолиддин каби яхши устозларимизни топиб, уларнинг фаолиятини тарғиб қилганларга ҳар 2 ҳафтада биттадан ноутбук бериш бўйича “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасини бошлашга қарор қилдик. Биринчи ноутбук эгаси кейинги ҳафтанинг жума куни 12 февралда вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдирланади.
Худди шундай йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбуклар ўз эгаларига топшириб борилади.

Марҳамат, мактаблардаги ёшлар етакчилари, маънавият бўйича масъуллар, блогерлар-у журналистлар, умуман исталган инсон ушбу лойиҳада қатнашиб, устозларни топиб, улар ҳақида ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ёритиб, трендга чиқарса ноутбукка эга бўлади.

Бундай устозлар эса ўз навбатида соҳавий ва давлат мукофотларига ҳамда мактаб директорлигига номзод сифатида тавсия этилади.

Шу тариқа, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган жойлардаги замонавий қаҳрамонларимизнинг фаолиятини кенгроқ ёритишга ҳам эришамиз.

PS. Ноутбуклар ҳомийлар томонидан тақдим этилган, қўшим ча қилинган хабарда.
#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil https://t.me/jurnalistikauzbek
1.8K viewsedited  20:18
Ochish/sharhlash