Get Mystery Box with random crypto!

Ёш журналистлар учун танлов: экология контекстида COVID-19 Ўз | Журналистика.уз

Ёш журналистлар учун танлов: экология контекстида COVID-19

Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази
ёш журналистлар учун менторлик дастурини эълон қилади.

Дастур экология контекстида COVID-19 мавзусини ёритиш бўйича ёш журналистларнинг касбий малакаларини оширишда шароитларни яхшилашга қаратилган

Тонлов шартлари:

Гуруҳ бўлиб ёки индивидуал тарзда ариза топширишда материал ёки материаллар жамланмаси батафсил ишлаб чиқилган бўлиши керак;
Журналистик лойиҳа аризасида кўрсатилган ғоя экология контекстида COVID-19 мавзусига алоқадор бўлиши керак;
Муваффақиятли номзодларга лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий кўмак ва профессионал менторлик ёрдамлари кўрсатилади;
Иштирокчилар гуруҳларда ҳамкорликда ишлаб, вилоятлардаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик ўрнатиш, экология контекстида COVID-19 мавзусида қўшма ёки индивидуал лойиҳалар яратиш имкониятига эга бўлишади.

Дастурнинг иш юритув тили — ўзбек, рус тиллари (материаллар ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этилиши мумкин)

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда фаолият юритаётган журналистлар учун амал қилаи.

Аризалар бошловчи журналистлар ҳамда камида икки йиллик иш тажрибасига эга амалиётдаги журналистлардан қабул қилинади.

Ариза топшириш муддати: — 10 февраль 2021 йил.

Ариза формасини тўлдириш учун ҳавола: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSecTlj7MNb5uHp1KxmJIofyH-oUyNlzkzMO6FVbLaDliBCOrg/viewform?usp=sf_link