Get Mystery Box with random crypto!

Журналистика.уз

Telegram kanalining logotibi jurnalistikauzbek — Журналистика.уз Ж
Telegram kanalining logotibi jurnalistikauzbek — Журналистика.уз
Kanal manzili: @jurnalistikauzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.46K
Kanalning ta’rifi

Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 11:45:12 Блогерларнинг саҳифаларига электрон почта манзили ҳамда фамилияни жойлаштириш талаби қўйилиши мумкин


«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасида қонунни бузган ҳолда тарқатилаётган ахборот тўғрисида мурожаатлар юборилиши учун блогерларга ўз веб-сайти (саҳифаси)га, шу жумладан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифаларига электрон почта манзилини, ўз исм-шарифининг бош ҳарфлари ва фамилиясини (жисмоний шахс учун) ёки номини (юридик шахс учун) жойлаштириш мажбурийлигини белгилаш назарда тутилмоқда.

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига таклиф этилаётган тўлдиришга кўра, веб-сайтнинг ва  веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан, блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги саҳифасида:

оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш;

жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;

жамиятга, давлатга, давлат рамзларига (миллий ва умуминсоний қадриятларга) ҳурматсизликни намоён этувчи беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;

порнография, зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек, ўз жонига қасд қилишга даъват этиш;

вояга етмаган шахсларни уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёхуд ўзга шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи ғайриҳуқуқий ҳаракатларни содир этишга ундашга ва бошқа тарзда жалб қилишга йўналтирилган ахборотни тарқатиш;

референдум тўғрисидаги ва сайлов ҳақидаги қонунчиликда назарда тутилган чекловларга риоя этмаслик;

фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини уларнинг розилигисиз жойлаштириш;

ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайти ва (ёки) веб-сайт саҳифаларининг, шу жумладан, тезкор хабарлар алмашиш тизимларининг мониторингини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот ва материалларни аниқлаш мақсадида амалга ошириш каби ҳаракатлар тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, саҳифа эгаси:

ўзига хабар юборилиши учун ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига, шу жумладан, тезкор хабарлар алмашиш тизимларига электрон почта манзилини, қонунни бузган ҳолда тарқатилаётган ахборот тўғрисида мурожаатлар юборилиши учун ўз исм-шарифининг бош ҳарфлари ва фамилиясини (жисмоний шахс учун) ёки номини (юридик шахс учун) жойлаштириши;

тарқатилиши тақиқланган ахборот аниқланган тақдирда, ушбу маълумотлардан фойдаланишни чеклаш чораларини дарҳол кўриши;

ўз веб-сайтида ва (ёки) веб-саҳифасида интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимида изоҳ берувчи шахслар турган мамлакатни идентификацияловчи ноёб манзил тўғрисидаги маълумотларни акс эттириши шартлигини белгилаш таклиф этилмоқда.

Манба: kun.uz
@jurnalistikauzbek
596 views08:45
Ochish/sharhlash
2021-02-12 19:48:47
Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди

Батафсил :

http://darakchi.uz/uz/113520
784 viewsedited  16:48
Ochish/sharhlash
2021-02-12 11:20:45
#Очиқ_адлия

Нима?

Адлия вазири Р. Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот беради

Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболдаги режалар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.

Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилади ва Интернетда онлайн трансляция қилинади.

Қачон?
15 февраль, соат 11.00 да

Қаерда?
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5

Айтганча, тадбир тўғридан тўғри вазирликнинг файсбукдаги ва ютубдаги каналларидаям трансляция қилинади!
657 views08:20
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:59:36 ИИВ берган баёнотдан хулоса қилиш мумкинки, вазирлик бугунги воқеалар ривожини "тергов ҳаракатларига аралалиш" деб баҳоламоқда. Уларни ҳам тушунса бўлади: бу мурожаатда асосий урғу сўнгги кунларда ёғилиб қолган танқидлар ёмғиридан ўз ҳамкасбларини ҳимоя қилишга қаратилиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Лекин бу ерда "жамоатчилик назорати" деган тушунчалар ҳам бор: агар блогернинг қамоққа олиш процесси бу қадар шубҳали бўлмаганда эди, бугунги жамоатчилик босими бемалол "давлат идораларининг ваколатлари ва ҳаракатларини шубҳа остига қўйиш, уларни обрўсизлантиришга қаратилган хабарларни кўпайтириш, масаланинг моҳиятини тушунмасдан туриб оммани чалғитиш" деб малакаланиши ҳақли бўларди. Нафақат биз, балки ИИВ нинг ўзи ҳам вазиятга холис ёндошса, ўйлайманки, бу танқидларимизда мантиқ борлигини тан олади.

Биринчидан, бу ерда гап ҳокимнинг ашаддий танқидчиси ҳақида кетмоқда: Отабек Сатторий сўнги кунларда ҳоким билан баҳслашиб қолган фермерлар ёнини олиб, вазиятни борича ёритган ва ҳаттоки Тошкент сафарига бориб қайтган; бундан ташқари, блогер ўша вақтда вилоятдаги АЁҚШ ва коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ масалаларни ўрганаётган эди. ИИВ ушбу коррупцион схемаларини ҳам кўриб чиқдими?

Иккинчидан, бу иш атрофида турли миш-мишлар қўшни Эшматдан эмас, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда блогернинг адвокати оғзидан янграмоқда: улар ҳар иккаласи бир жиҳатга алоҳида эътибор беришяпти — блогернинг телефони бозорда қасддан бузилган, кейин эса туман ҳокими (ёки бозор маъмурияти) бузилган телефон ўрни янгиси билан қопланиши ҳақида маълум қилиб, уни ариза ёзмасликка кўндирган ва айнан ўша ваъда қилинган янги телефон блогерга олиб берилгач, у шу заҳотиёқ қўлга олинган. ИИВ туман ҳокими ёки бозор маъмуриятини ҳам сўроқ қилдими?

Учинчидан, худди ўша вақтни ўзидаёқ «Effect.uz» журналисти уйида ҳам тинтув ўтказилган экан. Тасодифни қарангки, ушбу журналист блогер билан биргаликда фермерлар ишини ёритиб борган. ИИВ бу «тасодиф»ни ҳам ўрганиб чиқдими?

Тўртинчидан, блогер қамалишидан уч кун аввал терговчининг ҳузурида бўлганлиги, у ерда унга нисбатан шахс қадр-қимматини камситиш бўйича иш очилгани маълум қилиниб, ҳеч бир тушунтиришларсиз мажбурий тарзда суд биносига олиб борилгани маълум. Блогер ўз ҳуқуқий билими туфайли бу «афера»дан омон қолади, бироқ орадан уч кун ўтиб, уни бошқа айблов билан қўлга туширишади. ИИВ тергов департаментининг ўша кунги хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо бердими?

Умуман олганда, бундай қарама-қаршилик ва номутаносибликлар авж олган воқеликларга нисбатан бугунги жамоатчиликнинг реакциясини табиий деб ҳисоблайман. Ҳар битта нормал фуқаролик жамияти шаклланган мамлакатларда бу каби йирик резонанс келтирган можаролар жамоат фаоллари ва аҳолининг диққат марказида бўлиб туради. Россиядаги Иван Голуновнинг иши сўзимизга ёрқин мисол бўла олади: у ерда ҳам журналист героин билан қўлга олинади ва жамоатчиликнинг сиз тасаввур қилмаган даражадаги реал босимларидан сўнг уни оқлашади, унга қарши жиноий иш очишда фигурант ҳисобланган йирик мансабдорлар эса ишдан бўшатилади. Агар ИИВ ҳар битта ижтимоий резонансни худди бугунгидек ўзини оқламаган таҳдидлар билан бостиришга ҳаракат қилаверса, фаоллар сўз эркинлиги ва фуқаролик жамияти тўғрисида сўз очишга ҳам қўрқиб қоладиган бўлишади. Бу ерда ким қайси тараф эканлигини намойиш қилиш эмас, адолат ва ҳақиқатнинг тикланиши муҳим.


«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
868 views06:59
Ochish/sharhlash
2021-02-10 21:04:39 COVID-19 даврида дезинформацияга қарши кураш бўйича медиа лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак.

Дўстлар!
Марказий Осиёдаги Innovation for Change фукаролик жамияти ташкилотлари ва ОАВ вакилларига COVID-19 даврида дезинформацияга қарши кураш бўйича кушма махсус лойиҳалар яратиш учун молиявий кўмак олиш ва онлайн-семинарда иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Семинар кунлари — 16-18 февраль, 2021 йил

Муҳим жиҳатлар ва шартлар:

семинар давомида ўз ариза лойиҳаларингиз усида ишлаш ва якунига етказиш имкони мавжуд;
танлов Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон учун;
лойиҳалар турли мамлакатлардан йиғилган гуруҳлар томонидан биргаликда ёки мустақил амалга оширилиши мумкин;
лойиҳаларни аҳолининг заиф ва ижтимоий узилиб қолган қатлами эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш;
шунингдек, стигматизация, тажовузкорлик ва дезинформациянинг олдини олишга қаратиш.

Рўйхадан ўтиш муддати — 12 февраль, 2021 йил.

Рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳаволада: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSc2rtaLicZ8Drm7jFOJ74j4pRVOkKYMuhOJWNWJYpqvcByEXQ/viewform?usp=sf_link
757 views18:04
Ochish/sharhlash
2021-02-10 12:25:07 Отабек Сатторий айнан қандай моддаларни бузган ёки нима гуноҳи бор — аниқ билмайман. Расмий баёнотда товламачилик, дейилган. Албатта, шак-шубҳасиз, бу ҳақиқат бўлса ва суд давомида исботланса, қонунда белгиланган жазо берилиши тўғри. Қонунни бузишга на журналист ва на блогер ҳақли. Мен бу ҳақида кеча ўз фикримни билдирдим.

Лекин нима учун энг хавфли жиноятчидек унинг уйида тинтув ўтказилди, нима учун у кўплаб одамлар билан олиб кетилди, нима учун суд ёпиқ бўляпти? Барча товламачиликда гумон қилинган фуқароларга шунақа муносабат қилинадими? Ёки блогер бўлгани учун шундай алоҳида “ҳурмат-эҳтиромми”? Бу нормал ҳолатми? Ички ишлар вазирлиги бу масала юзасидан изоҳ бериши шарт. Методлар қачон ўзгаради? Босиб олиб кетмай, идорага қонуний чақирув қоғози билан чақирилса, келмас эдими? Эҳтиёт чораси сифатида нима учун энг оғири, қамоқ танланди? Қонун ҳамма учун баробар экан, орган ходимлари ҳам ошириб юборишмасин. Бизнинг жамоат фондимиз бундай ҳатти-ҳаракатни кескин қоралайди. Бош прокуратурадан ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришларини сўраймиз.

Албатта, бизнинг ҳамкасбларимиз орасида ҳам бошқа соҳалар каби қонунбузарлари бор. Вилоят, шаҳарларда ўзини блогерман деб, турли товламачилик йўллари билан кун кўраётганлар йўқ эмас. Лекин аксарият халқ дарди билан яшайдиган журналист ва блогерлар билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар максимум очиқ-ошкора, шаффоф бўлиши керак.

Бир сўз билан айтганда, янги Ўзбекистода бу масала ҳам янгича бўлиши керак.

#ўтдидаврон
#журнлаистваблогердушманэмас
680 views09:25
Ochish/sharhlash
2021-02-08 13:07:07
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати бош мутахассиси Асатилла Қўчқоров 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Постда» газетасининг телеграмм каналида маълум қилинди.

«Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти жамоаси ИИВ ахборот хизмати бош мутахассиси подполковник Асатилла Қўчқоровнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади хабарда. @jurnalistikauzbek
1.2K views10:07
Ochish/sharhlash
2021-02-07 13:44:08 BUKHARA NEWS активно растет и ищет новых сотрудников.

В новостное онлайн-СМИ BUKHARA NEWS требуется журналист-новостник

Требования:
– Наличие опыта работы с текстами или в СМИ (желательно);
– Умение ориентироваться в инфоповодах;
– Умение ориентироваться в нашем сложном мире;
– Усидчивость, коммуникабельность и желание работать;
– Грамотность и умение быстро печатать;
– свободное владение русским и узбекским языками;
– желание развиваться.

Обязанности:
- Находить и осуществлять подготовку информационных материалов;
- Производить проверку достоверности информации.
- Редактировать материалы под формат сайта;
- Переводить тексты с русского языка на узбекский язык (и наоборот).
человек, который умеет и хочет работать с текстами.
Работа непыльная и удаленная.

С нас:
– Своевременная выплата ЗП (обсуждается при собеседовании);
– Комфортный офис в центре города;
– Хороший коллектив.

Резюме или информацию о себе
отправлять через бот
@SherzodKamolov
Условия будут обговариваться лично с каждым возможным кандидатом после прохождения собеседования.
1.1K views10:44
Ochish/sharhlash
2021-02-07 12:58:46 Блогер, фаол фуқаро Отабек Сатторийга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш мақсадидаги суд мажлиси ЁПИҚ ўтказилган ва ҳеч бир иккиланишсиз жамоатчилик фаолига нисбатан суд томонидан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Яшасин Сурхондарёнинг қонунбузар ҳокими, прокурори, ИИБси ва суди! Бу дунё қайтар дунё...

Бош прокуратурадан сунъий уюштирилаётган жиноят ишининг барча иштирокчиларига нисбатан очиқ ошкора, жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда холис текширув ўтказилишини талаб қиламиз!

@deputat_kusherbayev
928 views09:58
Ochish/sharhlash
2021-02-06 07:45:01 Бирдамлик vs тарқоқлик: ўзбек жамиятида туб бурилиш ясаши мумкин бўлган жараёнлар ҳақида

Бугунги ўзбек матбуоти янги туғилган чақалоққа ўхшайди. Буни нафақат унинг «сўнгги тўрт йил» ичида уйғониб қолгани, балки ўзини гўдакларча тутиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Дунёга яқинда келган, энди гапириш ва юришни ўрганган ёш болалар каби ОАВ ҳам ҳар доим кимгадир талпинади. Улар қонун ва ҳужжатларга эмас, кимларнингдир қўллаши, «ортида туриши»га ишониб яшашади. Аммо, сўнгги воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, бугун ОАВ гўдаклик даврини босиб ўтиб, кейинги қадамини қўйиши шарт.

Айни кунларда ОАВга бўлаётган босиму тазйиқларнинг барчаси ўша «гўдаклик» (ёки «гўллик») қилингани натижасидир. Кимлардир андишани отини қўрқоқ қўйиб, матбуотни истаган куйига солишни мақсад қилишган ва ўзлари эшитишни ўрганмаган "отказ"лардан кейин янаям жунбушга келишмоқда. Аммо ўзбек ОАВ ва блогерлар гўдаклик даври тугагани, энди уларда ҳам "тишлар" борлигини оммавий тарзда намойиш қилишлари керак. Сабаби ҳаммага аён — очиқлик ва шаффофликсиз давлат ривожланмайди, токи биз ҳақиқий эркин матбуотга эга бўлмас эканмиз, ўз қобиғимизга ўралиб юраверамиз.

Назаримда, ҳозирда "Кунуз", "Газетауз", "Хабаруз", "Эффектуз" каби сайтлар курашувчанлик хислатини яхши ўзлаштириб олишди. Хусусан, сўнгги вақтларда "Кунуз" сайтида чиққан қатор мақолалар алоҳида эътирофга лойиқ. «Юнусобод метроси қурилишидаги фожиа: жабрланувчиларга етган зарар тўлиқ қопланмаган бўлиши мумкин» номли мақолада 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўли қурилишида авария рўй бериб, 6 нафар ишчи тупроқ остида қолиб ҳалок бўлганидан кейин, уларнинг оила аъзолари компенсация пулларини тўлиқ олмагани ҳақида журналистик суриштирувлар ўрин олган. "Kun.uz суриштирувидан маълум бўлишича, қурувчиларнинг ўлими туфайли уларнинг оиласига етказилган зарар етарлича қоплаб берилмаган бўлиши мумкин. Прокуратура зарар тўлиқ қоплангани важи билан ишни ёпган, айбдорлар жазога тортилмаган эди", дейилади мақолада. (Аммо "Газетауз" сайти негадир айнан шу мавзуда ёзиб чиқарган мақоласини ўчириб ташлабди.) Бундан ташқари, Раматовни пиар-кампаниясида қатнашишга рози бўлмаган Экология қўмитаси матбуот котиби резонанси ҳам, маълум одамларнинг босимларига қарамасдан, бир қатор сайтларимизда чоп этилди ва ўчирилмади. "Азонуз" ва унинг атрофидаги баҳс-мунозаралар ҳамон давом этаётганини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Умид қиламизки, бу ишда ҳам яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қозонади.

Бирдамлик айни дақиқаларда қанчалик муҳим рол ўйнашини исботлашимиз шарт. СССР тарқаш арафасида, мустақил Россия қурилаётган даврда содир бўлган бир воқеани ўрнак сифатида келтирмоқчиман. Совет қулашининг сўнги йилларида коммунистик газеталар Борис Ельцинни танқидларга "кўмиб ташлашади". Танқидлар носоғлом тарзда, асосан туҳматлар билан ёзилади. Уларнинг вазифалари нима қилиб бўлса ҳам, мавжуд тузумга қаршилик кўрсатиб, ўзидан мухолифатчи ясаб олган сиёсатчи шаънини булғашдан иборат эди. Демократик позициядаги нашрлар эса уни доим қўллаган. Ниҳоят, Собиқ иттифоқ қулаб, ҳукумат демократлар қўлига ўта бошлагач, мустақил Россиянинг биринчи президенти ўша коммунистик ОАВлардан аламини олиш ниятида, уларга босим ўтказа бошлайди. Лекин кутилмаганда Ельцинни қўллаб-қувватлаган ОАВлар ўзининг идеалогик душманлари тарафини олишади. Чунки сўз эркинлигига таҳдид бўлган вақтда тараф танланмайди. ОАВ ё бир куч сифатида шаклланади, ёки ўз эркини этапма-этап бой беради. (Бугун рақибингиз дуч келган муаммоларга эртага сиз йўлиқишингиз мумкин, бу борада бир қатор тарихий фактлар мавжуд.)

Баҳслар, қарама-қаршиликлар, қолаверса журналистика соҳасини ривожлантириш йўлида ҳар битта ОАВ вакили юқори интенсивлик билан меҳнат қилиши, тазйиқларга қарши бирлашган ҳолда курашиши лозим. Бу йўлда кўпгина қийинчиликлар бўлиши табиий, ҳеч ким бизга осон йўлни ваъда қилмаган. Бир сўз билан айтганда, эркинлик дарахти яхши ҳосил бериши учун, уни ҳар замонда қон билан суғориб туриш керак.

@fayzboguz
1.0K views04:45
Ochish/sharhlash