Get Mystery Box with random crypto!

COVID-19 даврида дезинформацияга қарши кураш бўйича медиа лойи | Журналистика.уз

COVID-19 даврида дезинформацияга қарши кураш бўйича медиа лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун молиявий кўмак.

Дўстлар!
Марказий Осиёдаги Innovation for Change фукаролик жамияти ташкилотлари ва ОАВ вакилларига COVID-19 даврида дезинформацияга қарши кураш бўйича кушма махсус лойиҳалар яратиш учун молиявий кўмак олиш ва онлайн-семинарда иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Семинар кунлари — 16-18 февраль, 2021 йил

Муҳим жиҳатлар ва шартлар:

семинар давомида ўз ариза лойиҳаларингиз усида ишлаш ва якунига етказиш имкони мавжуд;
танлов Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон учун;
лойиҳалар турли мамлакатлардан йиғилган гуруҳлар томонидан биргаликда ёки мустақил амалга оширилиши мумкин;
лойиҳаларни аҳолининг заиф ва ижтимоий узилиб қолган қатлами эҳтиёжларини қондиришга йўналтириш;
шунингдек, стигматизация, тажовузкорлик ва дезинформациянинг олдини олишга қаратиш.

Рўйхадан ўтиш муддати — 12 февраль, 2021 йил.

Рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳаволада: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSc2rtaLicZ8Drm7jFOJ74j4pRVOkKYMuhOJWNWJYpqvcByEXQ/viewform?usp=sf_link