Get Mystery Box with random crypto!

Жайдари ҳазиллар ташрифномаси

Telegram kanalining logotibi jaydari_hazillar — Жайдари ҳазиллар ташрифномаси Ж
Telegram kanalining logotibi jaydari_hazillar — Жайдари ҳазиллар ташрифномаси
Kanal manzili: @jaydari_hazillar
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 55
Kanalning ta’rifi

Қора халқнинг ичидаги ҳазиллар...
Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Лойиҳамиз: @nishondagi_gaplar_tegadi

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 237

2022-07-07 11:02:56 Ўлим тўшагида ётган қари яҳудий, ошхонадан келаётган мазали пишириқнинг хидини сезиб, набирасини чақирди:
— Изя, болам ошхонага бориб, ана шу пишириқдан бир дона менга олиб кел...
— Хўп бўлади, деб бола ошхонага югуриб, тезда қайтиб келди.
— Олиб келдингми болам?
— Йўқ!
— Нимага?
— Бувим "тегма, бу эртага жанозага", деб айтдилар...

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
41.9K views08:02
Ochish/sharhlash
2022-07-07 10:02:46 ​​Қоғозхўрлар

Ҳар эшикда минг навбат,
Кутиб адо бўларсан.
Амалдор қабулида
Имзо учун ўларсан...

Унга боргин, бунга бор,
Фалон ҳужжат етишмас.
Қоғозхўр амалдорлар
Қоғозни тарк этишмас.

"Буюк ҳазрат" амалдор
Кутиб олар хўмрайиб.
Хонасига кириб соғ,
Сўнгра чиқарсан майиб.

Битта хато топса гар,
Қайтаради ортингга.
Лаънат айтиб ўтарсан
Соврулган ҳаётингга.

Дунё тараққий топиб,
Қоғоз унут бўлган дам
Баъзи қовоқ амалдор
Қоғоз кутар ҳали ҳам.

Қоғозсиз битмас ишинг,
Чиқаролмассан овоз.
Ҳатто, ўлик кимсага
Талаб қилинар қоғоз.

Кимга қандай наф, билмам,
Бошим ерга қаралган.
Асли, ҳужжат ўғрилар
Чўнтагига яралган.

Жонинг келар ҳалқумга,
Бошинг девор урарсан.
Иш битсин деб ноилож,
Беш-олти сўм берарсан...

Ҳар эшикда минг навбат,
Кутиб адо бўларсан.
Қоғозхўрлар юртида
Қоғоз тутиб ўларсан!

Девонайи Ҳақгўй

Шеърни ўқиб бўлгандан кейин ушбу видеони кўринг!

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
49.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2022-07-07 09:57:46
Энг зўр юмористик каналлар рейтинги:

1. " Битта бўлсин! "
2.
3.
ва бошқалар..

Бекорга бу канални юмористик каналлар рейтингида 1-Ўринга қўймадик. Чунки, аччиқ кинояли 21+, Энг мухими хаётий хазиллар айнан ушбу каналда !

Максимал тўртта гап билан кулдиради

Канал очиқ киринг кўринг ёқса обу‌на бўлиб менга рахмат айтиб қўярсиз...
37.5K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:50:31 Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!

“Ишламасанг, бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!”
Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг: “Ишни ким қилади?” “Сиздан бошқаси тушунмайди, қила олмайди”...

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
50.1K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:02:45 — Ўртоқ бошлиқ, болаларга ажратилган пулларни болаларга берамизми?
— Албатта, биз ҳам кимнингдир боласимиз-ку...

P.S.: Охирги пайтда шунақа бировнинг "бола"лари роса кўпайиб кетди...

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
50.1K views04:02
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:57:47
Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганида бир журналист ундан сўради:

Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Али шундай деди:

Алини айтган гапи журналист қизни овозини ўчириб қўйди.
У шундай деди:

давоми...
42.8K views03:57
Ochish/sharhlash
2022-07-07 02:57:47 Агар уйқудан ўнг томон билан турсангиз, эртанги кунингиз яхши, Чап тараф билан турсангиз бугунги кун яхши бўлади.

Агар ўриндан туролмасангиз, билингки, кечаги кун "яхши" бўлган.

Ўрнидан туролмаётганлардан ташқари ҳаммага хайрли тонг!

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
61.5K views23:57
Ochish/sharhlash
2022-07-06 18:40:47 ​​БЕЧОРА АЙИҚ

Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларга тартиб-интизом бўйича мажлис ўтказиш ҳақида хабар жўнатибди. Қишда кўплаб мол ва қўйларга ноҳақ ҳужум қилган йиртқичлар хавотирга тушиб қолибди. Йиртқичлар қилмишидан норози бўлиб, мол ва қўйлар айиқнинг уйқусидан уйғотибди ва бор ҳақиқатни гапириб берибди. Шерга барчасини холис айтиб беришни сўрашибди. Айиқ шундай эътибор ва ишончдан руҳланиб ҳаммасини баралла айтиб беришга ваъда берибди.

Мажлис бошланибди. Шер ўрмондаги ҳақсизлик ва норозиликни бартараф этишда кимда қандай фикр бор деган экан. Айиқ ўрнидан туриб, қишда талон-тарож қилиб маълум қоидаларга амал қилмаган йиртқичларга жазо беришни сўрабди. Шунда қўй болаларини еб кун кечирган тулки ўрнида туриб айиққа савол берибди:
— Сен қишда ухлаган бўлсанг! Қандай қилиб бундай туҳмат қилишга журъат этдинг?! Қани, исботинг борми?! Қайси ўтхўр ҳайвонлар сенинг гапингни тасдиқлаб беради? — дебди. Йиртқичлар бундай саволлардан шодланиб кулармиш.

Айиқ саросимага тушиб қолиб бошини эгиб турган мол ва қўйларга қараб:
— Гапиринглар! — деса, ҳаммаси жим турармиш!

Шунда айиқ шерга қараб: "Кечирасиз олампаноҳ! Туш кўрибман шекилли. Уйқусираб тушим билан ўнгимнинг фарқига бормай қолибман" - дебди.

Йиртқичларга туҳмат қилгани учун судлар раиси қарға айиққа жазо тайинлабди. Жазони ижро этувчи ким эканлигини қаранг! Моллардан бўлган буқалар экан!

Қиссадан ҳисса шуки, ҳеч қачон мол ва қўйларнинг тарафини олманг! Ҳаққини талаб қилишни билмаганнинг ёнига тушманг! Улар эзилишга маҳкум бўлган ҳайвонлар саналади!

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
62.6K views15:40
Ochish/sharhlash
2022-07-06 16:32:28 ​​Қандай қилиш кераклигини биласан, амалда ҳам биласан, лекин энди ўзинг қилолмайсан - демак сен мураббийсан.

Қандай қилиш кераклигини биласан, лекин амалда билмайсан, ўзинг ҳам қилолмайсан, лекин ўргатишни биласан - демак сен профессорсан.

Қандай қилиш кераклигини билмайсан, ўзинг ҳам қилолмайсан, ўргатишни ҳам билмайсан. Лекин агар бу аблахлар нотўғри иш қилса жазолай оласан - демак сен ҳокимсан!

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
59.4K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-07-06 14:05:22 Бир куни набира бобосидан кадрлар алмашинуви нималигини сўради. Шунда бобоси:
— Мана қара, болам. Дарахтда қарғалар ўтирибди, — деб, дарахтга тош отибди. Қарғалар учиб кетибди ва бироздан сўнг, яна қайтиб келиб шохга қўнибди.

Шунда набира:
— Бобо, нима ўзгарди, нима демоқчисиз? — деса, бобоси:
— Болам, мана шу кадрлар алмашинуви, — деб айтибди.
— Бобо, ҳеч нарса ўзгармади-ку, — деса бобоси:
— Болам, адашасан, қарғалар ўтирган шохлар ўзгарди. Мана шу — ҳақиқий кадрлар алмашинуви, — деган экан...

P.S.: Бизда ҳам қизғин "кадрлар алмашинуви" бўлмоқда...

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
67.7K views11:05
Ochish/sharhlash