Get Mystery Box with random crypto!

​​БЕЧОРА АЙИҚ Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларга тартиб-интизом бў | Жайдари ҳазиллар ташрифномаси

​​БЕЧОРА АЙИҚ

Ўрмонда шер ҳамма ҳайвонларга тартиб-интизом бўйича мажлис ўтказиш ҳақида хабар жўнатибди. Қишда кўплаб мол ва қўйларга ноҳақ ҳужум қилган йиртқичлар хавотирга тушиб қолибди. Йиртқичлар қилмишидан норози бўлиб, мол ва қўйлар айиқнинг уйқусидан уйғотибди ва бор ҳақиқатни гапириб берибди. Шерга барчасини холис айтиб беришни сўрашибди. Айиқ шундай эътибор ва ишончдан руҳланиб ҳаммасини баралла айтиб беришга ваъда берибди.

Мажлис бошланибди. Шер ўрмондаги ҳақсизлик ва норозиликни бартараф этишда кимда қандай фикр бор деган экан. Айиқ ўрнидан туриб, қишда талон-тарож қилиб маълум қоидаларга амал қилмаган йиртқичларга жазо беришни сўрабди. Шунда қўй болаларини еб кун кечирган тулки ўрнида туриб айиққа савол берибди:
— Сен қишда ухлаган бўлсанг! Қандай қилиб бундай туҳмат қилишга журъат этдинг?! Қани, исботинг борми?! Қайси ўтхўр ҳайвонлар сенинг гапингни тасдиқлаб беради? — дебди. Йиртқичлар бундай саволлардан шодланиб кулармиш.

Айиқ саросимага тушиб қолиб бошини эгиб турган мол ва қўйларга қараб:
— Гапиринглар! — деса, ҳаммаси жим турармиш!

Шунда айиқ шерга қараб: "Кечирасиз олампаноҳ! Туш кўрибман шекилли. Уйқусираб тушим билан ўнгимнинг фарқига бормай қолибман" - дебди.

Йиртқичларга туҳмат қилгани учун судлар раиси қарға айиққа жазо тайинлабди. Жазони ижро этувчи ким эканлигини қаранг! Моллардан бўлган буқалар экан!

Қиссадан ҳисса шуки, ҳеч қачон мол ва қўйларнинг тарафини олманг! Ҳаққини талаб қилишни билмаганнинг ёнига тушманг! Улар эзилишга маҳкум бўлган ҳайвонлар саналади!

@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар