Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Telegram kanalining logotibi jaloliddinrumiyy — 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.44K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-20 02:38:26
"Бўлиши амримаҳол" деган сўзни луғатингиздан ўчириб, унинг ўрнига :
"Бисмиллаҳи таваккулту ъалаллоҳ"
(Аллоҳнинг номи билан бошлайман, Аллоҳга таваккал қилдим)
сўзига алиштиринг, ҳаёт қанчалар гўзаллигини кашф этасиз.


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРАКАТУҲУ Бугун
20 май, душанба +20° +13°
Хайрли тонг!!!


Аллоҳга таваккал қилиш- ҳожатларни сўрашда энг улкан сабаблардан биридир. Чунки Аллоҳ таваккал қилган кишига (ҳожатини раво қилиш учун) Ўзи кифоя қилгувчидир.

Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy
55.9K viewsedited  23:38
Ochish/sharhlash
2024-05-19 19:37:15
Бошингдами, чархи дунёни,
Қошингдами, ғами дунёни,
Нечун фарёд тортасан, одам,
Елкангдами, ғами дунёни?


Оҳларинг оламни бузади,
Аламдан харита тузади,
Юлдузни самодан узади,
Қўлингдами ғами, дунёни?

Битмайди ҳеч, ками дунёни,
Ширинми, оҳ, таъми дунёни,
Бир кунлик ҳаётга, эй, дўстим,
Тенг бўлолмас- жами дунёни.

Гадодан ҳам, қолади дунё,
Фурсатларин, кутади дунё,
Тоғларни ҳам, ютади, дунё,
Қоласан, қоронғу дунёда,
Оҳ, ўтиб ҳам, кетади, дунё!!!


Тўлқин Ёрқулов

Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...

Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...

Тунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy
21.3K viewsedited  16:37
Ochish/sharhlash
2024-05-19 17:16:15
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.

Шамс Табризий


@Jaloliddinrumiyy
15.8K views14:16
Ochish/sharhlash
2024-05-19 12:30:04 Тушкунликка тушманг!

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг.
Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг.
Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин.
Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир…
Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир…
Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир.
Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?!
Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми?
Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор…

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

@Jaloliddinrumiyy
22.2K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-05-19 03:37:53
Ер сожидларнинг пешонасини;
Тун обидларнинг ноласини;
Ёноқлар, тавба қилувчиларнинг кўзёшларини унутмайди.
Умр шиддат билан ўтиб кетади.
Орзуни узайтиришдан эҳтиёт бўлинг!
Тилингизни залолатдан авайланг!


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
ЯКШАНБА ТОНГИ

ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 19 май, +20°+15°

Туғилган жон борки, яқинда вафот этади.

Магар Аллоҳгина Ҳай (Тирик), ўлмайдиган - Боқийдир.

Ҳаётдан шуни ўрганингки, ипак либос кийганларнинг ҳаммаси ҳам амир эмас.
Йиртиқ - ямоқ кийганларнинг ҳаммаси ҳам, фақир эмас.


@Jaloliddinrumiyy
37.9K views00:37
Ochish/sharhlash
2024-05-18 17:42:19 ЯХШИ ДЎСТ - ДАРДИНГИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМИДИР

"Кишининг ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаб юрмоғи ҳалол эмас. Иккаласи дуч келганида, бири у ёққа, иккинчиси бу ёққа юз ўгириб кетмасин. Уларнинг яхшироғи аввал салом берганидир".
Нақл қилишларича, донишманд ҳузурига бир киши келиб, дўстидан шикоят қилибди. Дўсти билан алоқасини узиб, ундан қасд олишни ният қилганини айтибди. Донишманд унга:
- Сенга насиҳат қилсам, унга амал қиласанми ё ғазаб отига минганингча қолаверасанми? - деди.
- Йўқ, насиҳатингизга амал қиламан!
- Дўстинг билан иноқлигингизда хурсандчилигингиз кўп бўлганми ёки унинг хатолари туфайли ғам-ташвишингиз кўп бўлганми?
- Қувончли куним кўп бўлган.
- У сенга яхшилик кўп қилдими ё ёмонлик?
- Яхшиликлари кўпроқ бўлган.
- У ҳолда, ана шу яхши кунларинг ҳурмати уни кечириб юбор. Ўрталарингда дўстлик ҳурмати учун ўч олишн бас қил. Агар иккингиз душманликни давом эттирсангиз, сен хоҳламаган ишлар содир бўлади.
Азизим, шуни унутмангки, киши учун иймондан кейинги энг яхши неъмат яхши дўстдир. Агар тоат-ибодатда ёрдам берадиган дўстингиз бўлса, унинг қўлини маҳкам тутинг. Зеро, дўст бўлиш осон, дўстликни сақлаш қийин. Дўстларимиз биз учун аҳлимиз ва фарзандимиздан ҳам яқинроқ бўлади. Чунки аҳлимиз бизни дунё сабабли ёдга оладилар. Дўстларимиз эса охират сабабли ёдга олишади. Дўстнинг сифатларидан бири - унинг ўзидан ҳам дўстларини устун қўйишидир.
Кишининг иймондан сўнг биринчи қиладиган иши содиқ дўст топишдир. У сизга бойлигингиз учун эмас, иймонингиз учун дўст бўлсин. Дўстлик риштаси туфайли фақат икки инсон бирлашмайди, балки кишилар орасидаги ишонч, ахлоқ ва донолик сингари улуғ фазилатлар мустаҳкамланиб боради. Чунки бугунги кунда ишониш мумкин бўлган кишини топиш машаққатга айланиб бормоқда. Дўстига "Сенинг еганинг - менинг тўйганим!" - дейдиган мардлар саноқли қоляптимикан? Бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирининг қўлидаги нонни тортиб олаётган нафс бандалари ҳайвондан нимаси билан фарқ қилади?! Ўзида борини дўсти билан баҳам кўриш ҳам нафсини жиловлай олишдир, аслида. Гўзал ахлоқни дўстига ўргатиш, Аллоҳга ибодат қилишда ўрнак бўлиш, шубҳасиз, сизни солиҳ амаллар сари етаклайди. Яхши дўст адашмаслигингизни, савоб амалларингиз кўп бўлишини истайди. Яхши дўст яхши кунингизда доим ҳам ёнингизда турмаслиги мумкин. Аммо бошингизга кулфат тушганида у ёнингиздан асло кетмайди.Сизни ёлғизлатиб қўймайди. Ёлғизлик фақат Аллоҳга хос! Бандаси дардни ёлғиз ўзи кўтара олмайди. Шунинг учун одам тафтини одам олади, дейишади. Яхши дўст сиз учун ўзини қанча фидо қилса ҳам, миннат қилмайди. "Роббим рози бўлсин! Менга шу етади", дейди. Қилган яхшилигини пешонангизга тақ этиб уриб, миннат қилувчилардан Аллоҳ асрасин!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
23.2K views14:42
Ochish/sharhlash
2024-05-18 11:52:39
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор. У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради.

Жалолиддин Румий.

@Jaloliddinrumiyy
15.6K views08:52
Ochish/sharhlash
2024-05-18 02:37:17
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 18 май, +25°+17°

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.



Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy
34.2K views23:37
Ochish/sharhlash
2024-05-17 19:44:22 ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ

Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади.

Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин.

2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди.

Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади.

манба: https://total.kz/ru/news/obshchestvo_sobitiya/k_2035_godu_musulmane_rodyat_bolshe_detey_chem_hristiane


@Jaloliddinrumiyy
10.0K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2024-05-17 18:15:23 ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

@Jaloliddinrumiyy
14.0K views15:15
Ochish/sharhlash