Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Telegram kanalining logotibi jaloliddinrumiyy — 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.44K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-05-04 03:40:00
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун 4 май,
+20° +18°

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!


Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy
41.9K views00:40
Ochish/sharhlash
2024-05-03 19:07:49 Дуодан бахт топган келин

«Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез таҳорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг ухлайвер, дейишига қарамай таҳорат сувини тайёрларди. Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани ҳозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса ҳар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига холис хизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага ҳурмат эди. Уйқу ва роҳатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгоҳни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шаҳарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди. Одина турмуш ўртоғи Муродга ҳам хизматини аямади. Эрини тонг саҳарда туришга ундаб, шундай дерди:
– Бувам, тонгда ухлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни хоҳлаган одам, саҳар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар. Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини ҳоли-жонига қўймай уйғотарди.
Мурод эса:
– Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди.
Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, ҳаммаси ҳайрон қоларди. Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди. Қайнота ва қайнонаси ҳам уни кўп дуо қиларди. Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил заҳмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин ҳамма орзусига етди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи етади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан ҳам яхшироқ хизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи ҳам кексалик ёшига етди. Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди. Уларни илмли, одобли ва ҳаёли қилиб тарбиялади. Дастурхон атрофида ўтирганларида, болаларига:
– Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда бахтли-да! Уларнинг хизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади. Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди. Бувамнинг хизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг ҳурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Таҳоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, ухлаб қолмай деб қаттиқ ерларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман. Савоб топаман деб озгина қилган хизматим эвазига ҳажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман. Ҳа, холис қилин­ган хизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун.
Азиз қизларим! Албатта, ота-онанинг хизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир. Ҳамма ҳам дуо олавермайди, ҳаммага ҳам олқиш насиб қилмайди. Ким хизмат қилса, кун келиб унга ҳам хизмат қилишади. Ким ҳурмат қилса, ҳурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун хизмат қилинг, хизмат ва дуо боис улуғлик, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўласиз.
 
“Қасамини бузган қиз” китобидан

@Jaloliddinrumiyy
20.3K views16:07
Ochish/sharhlash
2024-05-03 15:31:24
Барча жонлар бир, битта жойдан келгандир.
Кўринаётган ҳар бир нарса, коинотнинг асл Эгаси, коинотни яратган буюк Яратувчининг борлигига ишоратдир.
Агар ақлинг бўлса, кўзингни тузат. Ундан сўнгра коинотга яхшилаб назар сол!

Ҳазрати Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
13.6K views12:31
Ochish/sharhlash
2024-05-03 09:23:57 "Шайтоннинг НАМОЗдан тўсиш УСУЛлари..!" (албатта ўқинг жуда керакли)

. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан:
--- “Ҳали вақт бор~ку, ҳозир БАНДСАН, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман...!

. Намозини кечиктиролмасам, ОДАМ ~ШАЙТОНлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман...!

. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб:
---“Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан ЮЗИ*дан <<ЎПИБ>>, пешонасини СИЛАБ қўяман... Кейин эса:
---“Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман...!

. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаман~да, худди хўроз дон чўқиганидек, тез~тез ўқишини БУЮРАМАН...!

. Буни ҳам қилдиролмасам, ЖАМОАТ билан намоз ўқиётганида келиб, бошини ИМОМдан ОЛДИН* саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман...
Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни -> "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради...!

. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа -> МЕНга <<ТАСБЕҲ>> айтган бўлади...!

. КАМБАҒАЛУ~ БЕЧОРАлаларга бориб, намозни ТАШЛАШЛАРИНИ* буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманг!” дейман...!

. КАСАЛларнинг ёнига бораман~да уларга:
---“Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллоҳга <<ИСЁН>> қилишга чақираман ва баъзиларига КУФР* сўзларни айттиришга ҳам эришаман...!

ИБЛИС:
--- «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) ШУКР* қилган ҳолларида ТОПМАЙСАН» !
(Аъроф~16, 17)
Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг:

РОББИМИЗ:
--- «Шубҳасиз, шайтоннинг макри ЗАИФ бўлувчидир» дейди!
(Нисо~ 76)

@Jaloliddinrumiyy
17.5K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-05-03 02:10:12
Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!


АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!

@Jaloliddinrumiyy
119.0K views23:10
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:12:04
Дедимки: "Кўзим". Деди: "Йўлига тик ҳар он".
Дедим: "Жигарим". Деди: "Мудом айла қон".
Дедимки: "Дилим". Деди: "Дилингда не бор?"
Дедимки: "Ғаминг". Деди у: "Асра пинҳон".

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
14.1K views13:12
Ochish/sharhlash
2024-05-02 08:37:24 Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик.

Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди.

Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди.

Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди.

Мен билан келган фаришта айтди:
– Бу – Шукр бўлими.
– Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен.

Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди:
– Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади.
– Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен.
– Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя.

Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси.

@Jaloliddinrumiyy
28.3K views05:37
Ochish/sharhlash
2024-05-02 02:20:12
Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан.
Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун
2 май,+27°+15°

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун...
Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!


@Jaloliddinrumiyy
48.5K views23:20
Ochish/sharhlash
2024-05-01 16:52:24
#tafakkur

Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас!

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
19.2K views13:52
Ochish/sharhlash
2024-05-01 12:48:35
- Болам, шеър ёдлай олмайди, - дейди бир таниш аёл. – Кичик дуоларни ўргатмоқчи бўламан, бефойда, ҳеч бири ёдида қолмайди...
- Телевизорнинг тагидан турмайди, - шикоят қилади она. – На отасининг, на менинг гапимни олмайди...

Ноҳақсиз, она! Бола айнан сизнинг тарбиянгизни олган! Қорнингиздан телевизор билан тушмаган-ку!

Ҳали гўдаклигидаёқ уни телеэкран қаршисига ўтқазиб қўйиб, бўтқа едирганларингиз эсингиздан чиқдими?
Унинг жимгина мультфильм кўриб ўтирганидан қувониб, уй ишларини қилиб олардингиз. Муҳими тўполон қилмай ўтирса бўлди! Эсингиздами?

Тўғри, уни сиз туғдинггиз, катта қиляпсиз, лекин миясига, онгига телевизор эгалик қиляпти. Теле экран қаҳрамонлари сизнинг болангизнинг нутқини бошқаряпти, фарқига боряпсизми? Эътибор қиляпсизми, у отасига ўхшаб эмас, мультфилм қаҳрамонларига ўхшаб гапиряпти. Унинг дунёси, маслаҳатчиси, орзулар ошёни – планшетда, телевизорда!

Агар тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг.

...Болаларни увол қиляпсизлар!

Дилфуза КОМИЛ

@Jaloliddinrumiyy
21.6K views09:48
Ochish/sharhlash