Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Telegram kanalining logotibi jaloliddinrumiyy — 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.43K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-18 02:37:17
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 18 май, +25°+17°

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.



Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy
34.2K views23:37
Ochish/sharhlash
2024-05-17 19:44:22 ТАҲЛИЛЧИЛАР: КЕЛАЖАКДА ГЎДАКЛАРНИНГ КЎПЧИЛИГИ МУСУЛМОН ОИЛАЛАРДА ТУҒИЛАДИ

Pew Research Centreнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари мусулмонлар орасида туғилишнинг кўпайиши истиқболларига тўхтаб ўтишди. Жумладан, уларнинг фикрига кўра 2035 йилга бориб дунёда мусулмонларнинг чақалоқлари сони христианларникидан бир миллионга кўп бўлади, аср охирига бориб эса ислом дунёдаги энг кўп тарқалган динга айланади.

Тадқиқот натижаларига кўра 2035 йилда 225 миллион муслима она бўлиши кутилмоқда. Айни йилда насронийлар орасида туғилган чақалоқлар сони 224 миллионни ташкил қилади. Беш йил ўтиб эса икки дин орасидаги чақалоқлар тафовути мусулмонлар фойдасига 5 миллионга етиши мумкин.

2010-2015 йилларда туғилган чақалоқларнинг 31 фоизи мусулмон оилаларга тўғри келади. Таҳлилчиларга кўра, христианларда туғилиш кескин пасаймаган бўлса-да, бироқ ўсиш ҳам кузатилмайди.

Pew Research Centre фикрига кўра 2050 йилга келиб Ҳиндистон мусулмонлар энг кўп тўпланган мамлакатга айланади. Бир неча ўн йилдан сўнг бу ердаги мусулмонлар сони 300 миллиондан ошади.

манба: https://total.kz/ru/news/obshchestvo_sobitiya/k_2035_godu_musulmane_rodyat_bolshe_detey_chem_hristiane


@Jaloliddinrumiyy
10.0K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2024-05-17 18:15:23 ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ

Ким фарзандларини руҳий хасталиклардан сақлашни ва буюк шахсият эгаси бўлишини истаса, қуйидаги тавсияларга риоя қилсин, иншааллоҳ, яхши натижага эришади.

Фарзандлар билан алоқани мустаҳкамлаш дастури:

1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).

2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.

3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.

4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)

5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.

6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.

7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.

8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.

9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.

@Jaloliddinrumiyy
14.0K views15:15
Ochish/sharhlash
2024-05-17 02:27:09
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!


Шукрона айтамиз ўзинга
минг бор,

Қалблардан дардларни
кетқазганинг учун.
Шукрона айтамиз
эй парвардигор,
Жумадан Жумага
етказганинг учун.


@Jaloliddinrumiyy
94.4K views23:27
Ochish/sharhlash
2024-05-16 19:35:56
​​"Кундуз каби ёруғлик таратмоқ истасанг кечага ўхшаган нафсингни куйдирмоғинг лозим!".

Мавлоно Румий

Инсонни икки нарса ёндиради:
1. Дўстидан келган хиёнат.
2. Душманидан келган марҳамат.

Мавлоно Румий

Аллоҳ сирларни майдон (юза) га чиқаради.
Мадомики эккан нарсанг бир кун кўкариб чиқар экан, нима учун ёмон уруғ экмоқдасан?!


Жалолиддин Румий

Кишининг қалби боққа ўхшайди; унинг нодир маърифати, таровати ва латиф аҳволлари топ-тоза ва кўкаламзорга ўхшайди. Бас, қалб боғига қарагин, маърифат ғунчалари маърифат гуллари, адолат сарвлари ва пок ёсуманлари билан тўлгандир.

Жалолиддин Румий
"Маснавийдан маънавий" китобидан, 202-бет.

Хайрли Тун!


@Jaloliddinrumiyy
17.3K views16:35
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:23:23 ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР

Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён булади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим.
Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
16.4K views09:23
Ochish/sharhlash
2024-05-16 09:10:50
Садоқат соябонга ўхшайди. Ёмғир ва иссиқ кучайгани сари унга бўлган эҳтиёжинг ортади.
Хаёт бу - ёмғир.
Мунтазам ёғадиган ёмғир баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин.



@Jaloliddinrumiyy
17.1K views06:10
Ochish/sharhlash
2024-05-16 03:53:18
Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.
Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ
Бугун 16 май,
пайшанба,
+26°+20°

Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!

Берган неъматлари,
берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy
39.2K views00:53
Ochish/sharhlash
2024-05-15 19:36:24
Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди...
Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда: гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан!

- Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос...

Аёл: - Нега? - деб сўрабди...

- Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос...

@Jaloliddinrumiyy
15.3K viewsedited  16:36
Ochish/sharhlash
2024-05-15 16:53:07 Истиғфор ва унинг фойдалари

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Гуноҳ банда бошига ғам-ташвиш келтиради. Турли муаммолар, дилхираликлар гуноҳлар туфайли пайдо бўлади. Мана шу муаммонинг давоси тавба, истиғфордир. Фараз қилинг: бир одам бошига оғир мусибат тушди, кутилмаганда боши берк кўчага кириб қолди. Нима қилишни билмаяпти. Мана шундай пайтда истиғфор асқатади. Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди. Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”. Ойлик маоши кечикаётган, савдосидан барака кўтарилган одам истиғфор айтса, ишлари юришиб кетади. Аллоҳ кўп истиғфор айтган бандани хаёлига келмаган томондан ризқлантиради. Қарзга ботган ёки бировга қарз бериб, пулини ололмай юрган одам ҳам истиғфор билан муродига етади. Агар оилада нотинчлик бўлса, эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, истиғфор айтилади. Баъзида инсоннинг моддий ҳолати яхши бўлсаям негадир қалби безовта бўлаверади, пули бор, ошна-оғайнилари, таниш-билишлари бисёр, негадир қалби нотинч. Мана шундай пайтда ҳам истиғфор айтилса, кўнгилдаги ғашлик арийди. Кўп истиғфор айтган инсон ўзини анча енгил ҳис қилади. Чунки ҳар сафар истиғфор айтилганида дилдаги қора доғлар ювилади, дилхиралик барҳам топади. Бойми, камбағалми, ёшми, қарими, ҳар бир инсон истиғфор айтишга муҳтож. Сабаби оддий: инсон ожиз ва заиф. Ҳаётда ҳар қандай муаммони чангал-чангал пул билан, казо-казо таниш-билишлар билан ҳал этиб бўлмайди. Дунёда пул билан ҳам битмайдиган ишлар жуда кўп. Хуллас, истиғфор айтиб қийин вазиятлардан чиқиб кетиш, муаммоларни ҳал этиш мумкин. Аллоҳ бизга шундай имконият берган. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз.

"Истиғфорнинг 40 хосияти, Салавотлар" китобидан

@Jaloliddinrumiyy
19.0K views13:53
Ochish/sharhlash