Get Mystery Box with random crypto!

"ISHTIXON OVOZI"

Telegram kanalining logotibi ishtixonovozi — "ISHTIXON OVOZI" I
Telegram kanalining logotibi ishtixonovozi — "ISHTIXON OVOZI"
Kanal manzili: @ishtixonovozi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.22K
Kanalning ta’rifi

"ISHTIXON OVOZI" gazetasi tahririyati
Bizning manzilimiz: Ishtixon shahri, Mashrab ko'chasi 16-uy.
Siz ushbu kanalda tumanimizdagi eng so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lasiz!
Murojaat uchun: @Ishtixon_ovoziga_murojaatbot
Веб сайт: ishtixonovozi.uz

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-04-20 09:01:12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

@ishtixonovozi
1.0K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:01:12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

@ishtixonovozi
944 viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:00:23 Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Қарорга кўра,

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

@ishtixonovozi
1.0K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:53:06
#Ishtixon_tumani

Айни дамда Иштихон туман ҳокими Фазлиддин Рузиев ҳамда ташкилот раҳбарлари бошчилигида туман аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

@ishtixonovozi
998 views05:53
Ochish/sharhlash
2023-04-20 03:22:47
Муфтий: «Рамазон ҳайити 21 апрель кунига тўғри келиши фалакий ҳисоб билан аниқ бўлган...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳамда бир қанча мутахассислар Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосаларини тақдим этишди.

@ishtixonovozi
1.8K viewsedited  00:22
Ochish/sharhlash
2023-04-20 03:19:54
#Ramazon_kun_hikmati

Ҳеч бир нарсамни даволаш нафсимни тарбиялаш ва уни даволашчалик менга оғир келмади. Чунки у гоҳ мен тараф бўлар, гоҳ менга қарши чиқарди.

Суфён Саврий.


@ishtixonovozi
1.3K views00:19
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:14:43 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да, Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази.

@ishtixonovozi
1.8K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:06:28
#Ishtixon_tumani

2023-yilning 30 aprel kuni O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga o‘zgartirish kiritish maqsadida bo‘lib o‘tadigan Referendum tadbirini o‘tkazish maqsadida Referendum tadbiri bo‘lib o‘tadigan joylarining favqulodda holati va yong‘in xavfsizligi holati ko‘zdan kechirib chiqilmoqda.

Aniqlangan kamchiliklar joyida bartaraf etilmoqda.

Ishtixon tuman FVB.

@ishtixonovozi
1.2K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-04-19 12:57:17
Maxsus reportaj | Dala chetlaridan samarali foydalanilmoqda.

@ishtixonovozi
1.2K views09:57
Ochish/sharhlash
2023-04-19 09:20:59 Batafsil... Ishtixon ovozida
1.7K views06:20
Ochish/sharhlash