2022-09-02 14:20:14
Таълим муассасалари ошхоналарида таомларни витаминлар билан бойитиш жараёни тиббиёт ходими назорати остида амалга оширилади
«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»да ўқувчилар учун витамин ва микроэлементлар танқислигининг олдини олиш талаблари келтириб ўтилган.
Унга кўра, витаминларга бўлган табиий эҳтиёжни қондириш учун овқатланиш рационини қўшимча равишда таркибида витамин ва минерал тузлар бўлган микронутриентлар билан бойитишга рухсат берилади.
Бунинг учун таомнома таркибида микронутриентларни сақловчи махсус озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, витаминлаштирилган инстант ичимликларни киритиш ва учинчи таомларни махсус витаминли-минерал аралашмалар билан витаминлаштириш тавсия этилади.
Таомларни витаминлаштириш жараёни тиббиёт ходими (у йўқ бўлган ҳолда бошқа масъул шахс) назорати остида амалга оширилади. Витаминлаштирилган таомни иситиш тавсия қилинмайди.
Учинчи таомни витаминлаштириш кўрсатмаларда белгиланган аралашма(премикс)лардан фойдаланиш тартибига кўра амалга оширилади. Инстант витаминли ичимликлар белгиланган фойдаланиш тартиби асосида, бевосита истеъмол қилишдан олдин тайёрланади.
Рационни қўшимча равишда микронутриентлар билан бойитиш жараёнида уларнинг аниқ миқдори ҳисобга олиниши шарт.
Таомларни витаминлаштириш ўрнига, драже, таблетка, пастилка ёки бошқа кўринишдаги поливитамин препаратларни қўллаш мумкин эмас.
Таълим муассасаси раҳбарияти муассасада витамин ва микроэлементлар танқислиги бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ота-оналарни хабардор қилиши шарт.
@ishtixonovozi
1.5K views11:20