Get Mystery Box with random crypto!

"ISHTIXON OVOZI"

Telegram kanalining logotibi ishtixonovozi — "ISHTIXON OVOZI" I
Telegram kanalining logotibi ishtixonovozi — "ISHTIXON OVOZI"
Kanal manzili: @ishtixonovozi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.22K
Kanalning ta’rifi

"ISHTIXON OVOZI" gazetasi tahririyati
Bizning manzilimiz: Ishtixon shahri, Mashrab ko'chasi 16-uy.
Siz ushbu kanalda tumanimizdagi eng so'nggi yangiliklaridan xabardor bo'lasiz!
Murojaat uchun: @Ishtixon_ovoziga_murojaatbot
Веб сайт: ishtixonovozi.uz

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 123

2022-09-05 11:41:17
#bugun

BUGUNDAN YANGI O’QUV YILI BOSHLANDI

Bugun Ishtixon tumani 8-umumta'lim maktabida birinchi qo‘ng‘iroq tadbiri o’tkazildi. Tadbirda tuman hokimi Fazliddin Ruziyev so’zga chiqib, o‘quvchilarni yangi o’quv yili bilan tabriklab, Prezident sovg‘alarini topshirdi. Tadbir o’quvchilarning kuy qo’shiq va raqslari bilan yanada fayzli o’tdi.

Ishtixon tuman hokimligi Axborot xizmati
1.0K views08:41
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:40:19
Махсус репортаж | Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз (Самарқанд вилояти Иштихон тумани)

@ishtixonovozi
1.3K viewsedited  08:40
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:25:33
#Bugungi_kun_hikmati

"Сизни ҳеч ким кўрмаётгандек рақсга тушинг. Ҳеч қачон ҳеч ким хиёнат қилмагандек севинг. Ҳеч ким сизни эшитмаётгандек куйланг. Ерни жаннат макондек ҳис қилиб яшанг."

Марк Твен,
улуғ америка ёзувчиси

@ishtixonovozi
1.2K views07:25
Ochish/sharhlash
2022-09-04 20:44:17 Пойтахтнинг шу бугунги ҳолати ҳақида қисқача

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 4 сентябрь куни электр ва иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилди. «Дўстлик» боғидаги аттракцион тўхтаб қолиб, ичида одамлар қолиб кетган.

Яшнобод туман электр тармоқлари корхонасининг барча хизмат телефонлари банд.

UPD. Энергетика вазирлиги муносабат берибди. Айтилишича, бугун, соат 21:10 да Яшнобод ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ тармоғида носозлик юзага келган. Таъмирлаш ишлари 1,5 соатда якунланади ва электр таъминоти қайта тикланади.

@ishtixonovozi
335 viewsedited  17:44
Ochish/sharhlash
2022-09-04 14:54:08
Илк марта ўзбекистонлик 4 шахматчи FIDE рейтингида ТОП — 100 таликка кирди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) сентябрь ойи учун жаҳон шахматчилари рейтингини эълон қилди. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов рейтингини 2713 га етказиб, жаҳон рейтингида 64-ўриндан 30-ўринга кўтарилди.

Бунга Нодирбекнинг Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадаси ва Туркия суперлигасида жами 22 та ўйин ўтказиб, муваффақиятга эришгани сабаб бўлган. У ёш шахматчилар рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилаб, 4-ўринга чиқди.

FIDE'нинг ТОП-100 рейтингида ўзбекистонликлар сони илк марта 4 нафарга етди. Рустам Қосимжонов (2670) 72-ўринда бормоқда. Олимпиада чемпионлари — Нодирбек Ёқуббоев (2656) ва Жавоҳир Синдоров (2651) кучли юзталикка кириб, мос равишда 89- ва 92-ўринларни банд этишди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси FIDE рейтингида 18-ўринга кўтарилди (+1).

@ishtixonovozi
1.2K views11:54
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:20:12 Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Қуйидагиларга берилмайди:

супер-контракт;
қўшма таълим;
масофавий таълим;
иккинчи мутахассислик.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қайси банклар беради?

1. Микрокредитбанк
2. Асака банк
3. Агробанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Қишлоқ қурилиш банк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Миллий банк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Ҳамкорбанк
12. Алоқабанк

Қандай ҳужжатлар керак?

банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@ishtixonovozi
1.7K viewsedited  10:20
Ochish/sharhlash
2022-09-04 09:19:02 #тарихга_назар

4 сентябрь санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

476 йил - Барбарларнинг боши Одоакр Рим императори Августни ағдариб, Ғарбий Рим империясини тугатган;

1802 йил - немис филологи Георг Гротефенд Бобил миххат ёзувининг дунёдаги биринчи муваффақиятли таржимасини тақдим этган;

1837 йил - Нью -Йорк университетида Самуэл Морзе биринчи марта ўз ихтиросини - телеграфини намойиш этган;

1870 йил - Францияда император Наполеон III ағдарилган ва Учинчи республика эълон қилинган;

1882 йил - Ню -Йоркда Томас Эдисон дунёдаги биринчи марказий электр станциясини ишга туширган ва тарихда биринчи марта тижорат электр ёритгичларини намойиш этган;

1888 йил - америкалик ихтирочи Жорж Истман "Kodak" савдо белгисини рўйхатдан ўтказди; ўша куни у кассетали плёнка ва бундай фильмни суратга олиш учун камерага патент олган;

1939 йил- Япония Eвропа урушига аралашмаслигини эълон қилган;

1944 йил - Финляндия СССРга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган;

1962 йил - Куба ракета инқирозининг бошланиши: Жон Ф. Кеннеди Фидел Кастрони огоҳлантирган, АҚШ ўз манфаатлари зонасида Куба ҳарбий ҳаракатларини тўхтатган; ўша куни Москва АҚШнинг Кубага қарши тўғридан -тўғри аралашуви глобал можарога олиб келишини эълон қилган;

1998 йил - Google'га асос солинган;

1999 йил -Доғистонда террорчилик ҳаракати юз берган;

2009 йил - америкалик десантчи Стивен Грин Ироқда тинч аҳолига қарши ваҳшийлик қилганлиги учун 5 умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

@ishtixonovozi
1.5K views06:19
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:39:28 Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

14-15-16 ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришларини сўраб қоламиз.

Боиси, шу кунлари Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

@ishtixonovozi
454 views11:39
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:01:05 Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди.

@ishtixonovozi
1.2K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:01:04 Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев жорий йил кузда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловларида қатнаша олмас экан.

@ishtixonovozi
1.1K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash