Get Mystery Box with random crypto!

Кучли шамолнинг юк машиналарига таъсири Ёмон об-ҳаво юк машин | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Кучли шамолнинг юк машиналарига таъсири

Ёмон об-ҳаво юк машинаси автоҳалокатига олиб келиши мумкин ва катта тезликдаги шамол автоҳалокатларнинг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Кучли шамол пайтида юк машинасини хавфсиз бошқаришни билиш исталмаган тўқнашувларнинг олдини олади.

Нега кучли шамоллар юк машиналари учун хавф туғдиради?

Тижорат юк машиналари йўлдаги бошқа барча транспорт воситаларига қараганда каттароқ, баландроқ ва кенгроқдир. Шу сабаб улар шамол таъсирига тез тушиб қолади. Айниса енгил ёки бўш бўлса, бу унинг ўзидан-ўзи ҳаракатланишига олиб келади. Агар шамол олд томондан эсса, юк машинасини секинлаштиради, орқадан келса, уни тезлаштиради.
Совуқ шамоллар иссиғига нисбатан юк машиналари учун хавфлироқ. Совуқ ҳаво зичроқ бўлади, унда молекулалар секин ҳаракатланади ва бир-бирига зичроқ жойлашади. Бу кучли ва совуқ шамолнинг юк машинаси тиркамасини суриш учун кўпроқ кучга эга бўлишининг асосий сабабидир.

Кучли шамол таъсирида юз берадиган юк машинаси автоҳалокатларининг турлари.
Юк машинасининг ағдарилиши - энг кенг тарқалган бахтсиз ҳодиса. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйганида ёки енгил юк олиб кетаётганда, юк машинаси сирпаниб, ён томонга ағдарилиб кетиши мумкин.
Jackknife - бу ҳалокат тиркама юк машинасининг олд қисмига 90 градусда қайрилганда содир бўлади. Кучли шамол пайтида ҳайдовчи жуда қаттиқ ёки тез тормозлашга уриниб кўриши мумкин ва шунда ЙТҲ юз беради.
Сафар пайтидаги тўқнашув - бахтсиз ҳодисаларнинг энг ҳалокатли тури. Кучли шамолдан силжиган юк машинаси бошқарувини тиклашга уринаётганда, тезда тўхтаб қолиши мумкин. Бундай вазиятда орқадаги автомобил юк машинасига жуда яқин бўлса ёки ҳайдовчи эътибор бермаса, машина тиркама тагига кириб кетиши мумкин.
Юк йўқолиши билан боғлиқ ҳалокатлар - агар кучли шамол пайтида юк тўғри жойланмаган бўлса, у трейлердан учиб кетиши ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халақит бериши мумкин, бу эса тўқнашув эҳтимолини оширади.

@infotruckuz