Get Mystery Box with random crypto!

Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қий | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қийинчиликлар ва кўрсатмалар II қисм

2-ҚОИДA:
Споттер (ташқаридан машинани парковка қилишда кўрсатма бериб турадиган одам) дан фойдаланманг.
Споттердан фақат малакали ҳайдовчиларгина фойдаланиши тавсия этилади.

Кўпинча, катта ҳажмли машиналарни жойлаштиришда, малакали ҳайдовчиларгагина споттерларнинг ёрдами тегиши мумкин. Лекин яқинда иш бошлаган ҳайдовчиларга бу ёрдамнинг ўрнига ҳалал беради. Янги ҳайдовчи юк машинанинг барча габаритларига эътибор қаратишнинг ўрнига, биргина ташқаридаги споттернинг кўрсатмалари билан овора бўлиб қолади. Кўрсатма берувчи ҳам 100 фоиз ишончли манба эмас. Шунинг учун, энг яхшиси, юк машина ва тиркаманинг ҳамма томонини кузатиб боришни ҳайдовчи ўз бўйнига олиши тўғри бўлади.
Споттерларнинг кўрсатмалари билан машинани бошқарган ҳайдовчилар кўп ҳолларда машинани уриб олиш ҳолатлари кузатилган.

3-ҚОИДA: Секинлик билан ҳаракат қилинг.
Орқага ҳаракатланишда жуда секин юриш ҳайдовчиларнинг олтин қоидасидир. Жуда эҳтиёт бўлинг. Юк машинасининг ва тиркаманинг ҳолатини доимий равишда текшириб туринг.

Aлбатта, юқорида келтирилган барча тавсияларга амал қилиш, орқага ҳаракатланишнинг муваффақиятли бўлишини 100 фоиз кафолатламайди, аммо ҳар қандай ҳолатда секин ҳаракатланиш етказилиши мумкин бўлган зарар миқдорига таъсир қилади. Эсда тутинг - энг яхши ечим узлуксиз амалиётдир.

@infotruckuz