Get Mystery Box with random crypto!

Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қий | InfoTruck - Truck Biznesi Haqida

Юк машинани орқага ҳаракатлантиришда ҳайдовчи юз тутадиган қийинчиликлар ва кўрсатмалар I қисм

Юк машина тиркамаси билан орқага ҳаракатланган ҳолда, белгиланган манзилга тўхташ ёки йўналишни ўзгартиришни билмайдиган ҳайдовчилар жуда кўп. Юк машинанинг тиркамаси қанчалик узун бўлса, уни орқага ҳаракатлантириш шунчалик қийин бўлади. Юк машинани уриб олиш ҳам кўпинча айнан мана шу манёвр бажарилаётган пайтда рўй беради.

Юк машина тиркамасини орқага тўғри бошқара олиш ҳайдовчилар билиши керак бўлган муҳим кўникма ҳисобланиб, айнан мана шу манёврни бажара олиш қобилияти "профессионал ҳайдовчилар"ни ҳаваскорлардан ажратиб туради.

Юк ташиш бўйича суғурта компанияларининг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисаларнинг кўпчилиги ҳайдовчи транспорт воситасини орқага ҳаракатлантираётган пайтда содир бўлади. Бу манёвр шубҳасиз, энг мураккабларидан бири ҳисобланади.

Юк машинани орқага ҳайдаш - 45 даража орқага буриш/тор жойга орқа билан парковка қилиш

1-ҚОИДA: Кўринмаётган ҳудудда тахминан ҳаракатланишдан сақланишга ҳаракат қилинг.
Бу қоида бахтсиз ҳодисанинг хавфини камайтиради.
Сиз бошқа бир транспорт воситасининг ёнига, орқага ҳаракатланган ҳолда ўтишингизга тўғри келиши мумкин.

Aгар тахминий ҳаракат қилишдан бошқа йўлингиз бўлмаса, аввалига тасаввурингизда сиз ҳаракатланаётган ҳудуднинг тасвирини чизинг. Кейин аста-секинлик билан юк машинангиз учун энг қулай жойга қараб дастакни йўналтиринг. Энг кам бурчак остида ҳаракатланиш маъқул бўлади.

Машинадан тушиб қарашни унутманг! Катта юк машинада орқага ҳаракатланаётган пайтда, бироз тўхтаб, машинадан чиқиб, ён-атрофга кўз ташлашни унутманг. Орқага ҳаракатланиш манёври энг мураккаб манёврлардан бири саналишини унутманг, ҳар бир метр масофада тушиб қарашга ҳам эринманг!

@infotruckuz