Get Mystery Box with random crypto!

HADISLAR TOPLAMI

Telegram kanalining logotibi hadislar_toplamiii — HADISLAR TOPLAMI
Kanaldagi mavzular:
Ҳадис
آل
Kanal manzili: @hadislar_toplamiii
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 26.80K
Kanalning ta’rifi

Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)
Мурожаат учун @Rek_Qiroat

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-17 04:59:01 #Ҳадис_1143

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учган идишдан ичимлик ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар". 

(Cунани Абу Довуд ривояти).

Шарҳ

Уламоларимиз бундай идишда бир неча зарарлар борлиги учун ҳам “ундан истеъмол қилиш дуруст эмас” дейишган.

1 -сувдаги барча кирликлалар(микроб) учган жойга ёпишиб олади.
2 -сув ичмоқчи бўлган одамни табиатини бироз хира қилади. 
3 -чанқаган одам шошиб ўша жойдан ичиб олади. 
4 -учуқлик идиш айбли ҳисобланиб, ҳар бир айбли нарсада барака бўлмайди. 
Солиҳ салафларимиз айбли нарсани сотиб олаётган кишини кўриб, “Бундай қилмагин.
Аллоҳ ҳар бир айбли нарсадан баракани олиб қўйганини билмайсанми” деган эканлар.
5 -учуқли идиш шошилган кишини жароҳатлаб қўйиши мумкин.

@HADISLAR_TOPLAMIII
6.3K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-16 15:45:04 Islomni bulg'amang.

@Qiroatlartv
5.5K viewsedited  12:45
Ochish/sharhlash
2024-05-16 04:59:01 #ал_Азкор_90


عن أبي سعيد الخدري رضي اللّه عنه قال‏:‏ قال رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم‏:‏ ‏«‏ إذا سَمِعْتُمُ النِّداءَ فَقُولُوا مِثْلَ ما يَقُولُ المُؤَذّنُ‏»‏.‏

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон азонни эшитсанглар муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.

(Имом Молик "ал муватто" ларида Бухорий, Муслим, Абу Довуд, ат Термизий, ан Насойи "Амал ал йавм вал лейля" да ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)

@HADISLAR_TOPLAMIII
6.8K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-15 07:56:20 Ey Qizim
7.1K views04:56
Ochish/sharhlash
2024-05-15 05:00:59 #Ҳадис_1142

أَخْبَرَنَا هَارُونُ بْنُ مُعَاوِيَةَ عَنْ إِبْرَاهِيمَ بْنِ سُلَيْمَانَ الْمُؤَدِّبِ عَنْ الْأَعْمَشِ عَنْ مُجَاهِدٍ قَالَ حَدَّثَنِي مَوْلَايَ أَنَّ أَهْلَهُ بَعَثُوا مَعَهُ بِقَدَحٍ فِيهِ زُبْدٌ وَلَبَنٌ إِلَى آلِهَتِهِمْ قَالَ فَمَنَعَنِي أَنْ آكُلَ الزُّبْدَ لِمَخَافَتِهَا قَالَ فَجَاءَ كَلْبٌ فَأَكَلَ الزُّبْدَ وَشَرِبَ اللَّبَنَ ثُمَّ بَالَ عَلَى الصَّنَمِ وَهُوَ إِسَافٌ وَنَائِلَةُ قَالَ هَارُونُ كَانَ الرَّجُلُ فِي الْجَاهِلِيَّةِ إِذَا سَافَرَ حَمَلَ مَعَهُ أَرْبَعَةَ أَحْجَارٍ ثَلَاثَةً لِقِدْرِهِ وَالرَّابِعَ يَعْبُدُهُ وَيُرَبِّي كَلْبَهُ وَيَقْتُلُ وَلَدَهُ

Мужоҳиддан ривоят қилинади:
"Менга хўжайним ўз ойласи уни ёғ ва сут солинган жом билан илоҳларига (таом бермоқ учун) юборгани ҳақида бундай сўзлаб берди: "Улар (илоҳларидан) қўрққани учун мени ёғни ейишдан қайтарди. Шунда бир ит келди-да ёғни еб, сутни ичди. Кейин Асоф ва Ноила исимли бутларнинг устига пешоб қилди".
Ҳорун айтди: " Жоҳилият даврида одамлар сафарга чиқса, ўзи билан тўртта тош олар эди. Учтасини ҳожатга ишлатиб, тўртинчисига ибодат қиларди.
Итни тарбиялаб, фарзандини ўлдирар эди".


(Сунани Доримий)

@HADISLAR_TOPLAMIII
8.1K views02:00
Ochish/sharhlash
2024-05-14 04:59:01 #ал_Азкор_89


27-БОБ

АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИВЧИНИ ЭШИТГАН КИШИНИНГ АЙТАДИГАН НАРСАЛАРИ

Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», деб айтади.

«Ассолату хойрум минан навм», деса:
صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа росулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا

«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«розийту биллаҳи роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва билИслами дийна», дейди. Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ»
(Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.

@HADISLAR_TOPLAMIII
9.2K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-13 04:59:02 #Ҳадис_1141

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қиёмат куни учтага гапирмайди: берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчига, савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчига ва изорини судраб юрувчига», дедилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Аллоҳ таоло қиёмат куни бирор бандага гапирмай қўйиши ўша банда учун энг улкан азобдир.
Бундоқ ноқулай ҳолатга тушувчилар ичида ушбу ҳадиси шарифда зикрлари келаётган уч тоифа одамлар ҳам бор экан:
1. «…берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчи».
Миннатчилик Исломда қаттиқ қораланишини жуда яхши биламиз.
Бу ҳақда авваллари ҳам кўп гапириб ўтилган.
2. «савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчи»
Бундоқ кишилар харидорга, ижарачига ва бошқа турли йўллар билан улардан бирор нарса оладиган кишиларга ўз молларини ўтказиш учун ёлғондан қасам ичадилар.
Бу масала савдо китобида керагича баён қилинган.
3. «изорини судраб юрувчи»
Кийимини ерга судраб юрувчи одам ҳам олдинги икки турдаги гуноҳларни қилганлар билан бир қаторга қўйилмоқда.
Шунинг ўзи ҳам, бу масалага алоҳида эътибор бермоқ лозимлигини кўрсатади.

@HADISLAR_TOPLAMIII
5.2K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-12 04:59:01 #ал_Азкор_88

25-БОБ.

АЗОННИНГ СИФАТИ

اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أكْبَرُ

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله

أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ

حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ، حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ

حَيَّ عَلَى الفَلاَحِ، حَيَّ عَلَى الفَلاَحِ

اللهُ أكْبَرُ اللهُ أكْبَرُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар (Аллоҳ улуғдир).

Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман).

Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ (Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули деб гувоҳлик бераман).

Ҳаййа ъалас солаҳ, Ҳаййа ъалас солаҳ (Намозга келинглар).

Ҳаййа ъалал фалаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ (Нажотга келинглар).

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).

Бомдод намозида «Ҳаййа ъалал фалаҳ»ни айтиб бўлгандан кейин

الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّومِ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّومِ

«Ассолату хойрум минан навм, Ассолату хойрум минан навм» (Намоз уйқудан яхшироқдир), деб айтади.

(Бизнинг Ҳанифийя мазҳабимизда азон таржийъ – иккита ашҳадуни бир гал паст овозда, бир гал баланд овозда қилиб айтилмайди. Лекин тасвиб – азон билан иқомат орасида ўша шаҳар тушунадиган лафз ила намозни билдирувчи калимани айтса бўлаверади. Баъзилар ана шу тасвиб фақат бомдод намозида жоиз холос, деб айтишади. – Таржимон.)

26-БОБ

ИҚОМАТНИНГ СИФАТИ

Иқоматнинг калималари имом Шофеъий мазҳабларида ўн бир калимадан иборатдир. (Яъни, «Қод қоматис солаҳ»дан бошқа калималар бир мартадан айтилади. Бизнинг Ҳанафийя мазҳабимизда эса, иқомат ўн еттита калимадан иборат. Улар азон калималари билан бир хил бўлиб, фақат «Ҳаййа ъалал фалаҳ»дан кейин икки марта «Қод қоматис солаҳ» зиёда қилинади ва бир оз тезлатиб айтилади. – Таржимон.)

اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أكْبَرُ

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله

أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ

حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ، حَيَّ عَلَى الصَّلاَةِ

حَيَّ عَلَى الفَلاَحِ، حَيَّ عَلَى الفَلاَحِ

قَدْ قَامَتِ الصَّلاَة قَدْ قَامَتِ الصَّلاَة

اللهُ أكْبَرُ، اللهُ أكْبَرُ

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ

Фасл: Азон ва иқомат суннат амалдир. Агар шаҳар аҳли азонни тарк этишга жамлансалар, уларга қарши уруш эълон қилинади.
Чунки азон Исломнинг зоҳир шиорларидандир.

Фасл: Азонни тартиб билан, орасини узиб ва овозини баландлатиб, иқоматни эса бир-бирига улаб, азонга нисбатан пастроқ овозда айтиш мустаҳаб амалдир. Муаззин чиройли овозли, ишончли, вақтдан хабардор, тажрибали киши бўлиши керак. Ва азонни тик туриб, таҳорат билан, баланд жойда, қиблага юзланиб айтиш ҳам мустаҳаб амалдир. Агар муаззин азонни ёки иқоматни қиблага орқасини қилиб ёки ўтириб ёки ёнбошлаб ёки таҳоратсиз ёки жунуб ҳолатда айтса ҳам жоиз бўлади, лекин кароҳияти бордир. Жунубликдаги кароҳият таҳоратсизликдан қаттиқроқдир.
Иқоматдаги кароҳият эса, азонникидан қаттиқроқ.

Фасл: Азон айтиш фақат беш вақт намоз учун машруъдир. Улар бомдод, пешин, аср, шом, хуфтондир. Хоҳ у вақтида ўқилаётган бўлсин, хоҳ қазо, хоҳ муқимликда бўлсин, хоҳ мусофирликда, хоҳ якка ўқилаётган бўлсин, хоҳ жамоат билан. Агар бир киши айтса, қолганларга ҳам кифоя қилади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта қазо намозларини ўқиса, фақат биринчисига азон айтиб, қолганларига иқомат айтади.

Фасл: Иқомат фақат намозга кирилаётганда айтилади, азон эса, намоз вақти кирганда.

@HADISLAR_TOPLAMIII
5.1K viewsedited  01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-11 04:59:02 #Ҳадис_1140

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин.
Икковини бирга кийиб, бирга ечсин», дедилар».


(Тўртовлари ривоят қилганлар).

Бошқа бир ривоятда: «Қачон бирингизнинг кавшининг ипи узилиб кетса, то уни тузатмагунча иккинчисини кийиб юрмасин», дейилган.

Шарҳ:

Ушбу ривоятларда мусулмон инсоннинг оёқ кийимини кийиш маданияти баён қилинмоқда.
1. Оёқ кийими кийишни ўнг оёқдан бошлаш.
2. Оёқ кийими ечишни чап оёқдан бошлаш.

3. Оёқ кийимининг бирини кийиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки кийганда иккисини бирга кийиш.
4. Оёқ кийимининг бирини ечиб, иккинчисини қолдирмаслик, балки иккисини бирга ечиш.
5. Оёқ кийимидан бири яроқсиз бўлиб қолганда битта оёқ кийими билан юрмаслик. Балки олдин яроқсиз оёқ кийимини ислоҳ қилиб, кейин иккисини бирга кийиш.


@HADISLAR_TOPLAMIII
7.3K views01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-10 04:59:01 #ал_Азкор_87

عن أبي سعيد الخدري رضي اللّه عنه قال‏:‏ سمعت رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم يقول‏:‏ ‏«‏ لاَ يَسْمَعُ مَدَى صَوْتِ المُؤَذّنِ جنّ ولا شيءٌ إِلاَّ شَهدَ لَهُ يَوْمَ القِيامة‏»‏

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муаззиннинг овозини эшитган инс ҳам, жин ҳам қиёмат куни унга гувоҳлик беради», дедилар.

(Молик, Бухорий, ан Насойи, ибн Можа, ибн Хузайма ва ан Нававий шу йўл билан ўзларини ал Азкор китобларида келтирганлар)


Соҳибларимиз азонми ёки имомлик афзаллиги тўғрисида ихтилоф қилишди.

Бу борадаги баҳс тўрт фикрдан иборат бўлди:

1) азон айтиш афзал;
2) имомлик афзал;
3) уларнинг мақомлари бир хил;
4) имомлик ҳуқуқини билса, имомлик афзал, билмаса, азон афзал.


@HADISLAR_TOPLAMIII
8.9K views01:59
Ochish/sharhlash