Мужоҳиддан ривоят қилинади: "Менга хўжайним ўз ойласи уни ёғ ва сут солинган жом билан илоҳларига (таом бермоқ учун) юборгани ҳақида бундай сўзлаб берди: "Улар (илоҳларидан) қўрққани учун мени ёғни ейишдан қайтарди. Шунда бир ит келди-да ёғни еб, сутни ичди. Кейин Асоф ва Ноила исимли бутларнинг устига пешоб қилди". Ҳорун айтди: " Жоҳилият даврида одамлар сафарга чиқса, ўзи билан тўртта тош олар эди. Учтасини ҳожатга ишлатиб, тўртинчисига ибодат қиларди. Итни тарбиялаб, фарзандини ўлдирар эди".