Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_1141 Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: | HADISLAR TOPLAMI

#Ҳадис_1141

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қиёмат куни учтага гапирмайди: берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчига, савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчига ва изорини судраб юрувчига», дедилар».

(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).

Шарҳ:

Аллоҳ таоло қиёмат куни бирор бандага гапирмай қўйиши ўша банда учун энг улкан азобдир.
Бундоқ ноқулай ҳолатга тушувчилар ичида ушбу ҳадиси шарифда зикрлари келаётган уч тоифа одамлар ҳам бор экан:
1. «…берган ҳар бир нарсасини миннат қиладиган миннатчи».
Миннатчилик Исломда қаттиқ қораланишини жуда яхши биламиз.
Бу ҳақда авваллари ҳам кўп гапириб ўтилган.
2. «савдо молини ёлғон қасам билан ўтказувчи»
Бундоқ кишилар харидорга, ижарачига ва бошқа турли йўллар билан улардан бирор нарса оладиган кишиларга ўз молларини ўтказиш учун ёлғондан қасам ичадилар.
Бу масала савдо китобида керагича баён қилинган.
3. «изорини судраб юрувчи»
Кийимини ерга судраб юрувчи одам ҳам олдинги икки турдаги гуноҳларни қилганлар билан бир қаторга қўйилмоқда.
Шунинг ўзи ҳам, бу масалага алоҳида эътибор бермоқ лозимлигини кўрсатади.

@HADISLAR_TOPLAMIII