Get Mystery Box with random crypto!

Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Kanal manzili: @gazetauz_uzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 22.77K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz
Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
998 78-333-10-15
Реклама:
@Afisha_Media_Regina
998 99 444 35 39
Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16
Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 410

2021-02-01 14:39:08
Қозоғистонда ҳайдовчиларга гувоҳнома ва «техпаспортлар» ни олиб юрмаслик ҳуқуқи берилди

1 февраль куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бу ҳақда тегишли қонунни имзолади, деб хабар берди Zakon.kz Акорда маълумотларига таяниб.

Ушбу қонун билан Қозоғистонда берилган ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини (техпаспорт) олиб юриш мажбурияти бекор қилинади.

Ҳайдовчини полиция ходими тўхтататганида, у шахсий гувоҳномасини тақдим этиши мумкин бўлади ва у орқали ички ишлар ходими планшет ёрдамида барча керакли ҳужжатларни текшира олади.

Бундан ташқари, энди фуқаролар ушбу ҳужжатлари олиб юрмаганлиги учун жарима тўламайди.

Ўзгаришлар хорижий ҳайдовчилар ва чет эл транспорт воситаларига тааллуқли эмас. Уларда барча керакли ҳужжатлар бўлиши шарт эканлиги маълум қилинди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.8K views11:39
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:25:00
Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиков маълум қилди.

Бошқарма бошлиғи ўқув ҳафталари 38-40 ҳафтадан 36 ҳафтага туширилганини таъкидлади. Бу билан академик дарс жараёнлари 10 ойдан 7,5-8 ойга қисқарган.

Абдували Холиков ўқув жараёнига учинчи, ёзги семестр ҳам қўшилганлигига тўхталди.

«Бу — таътил даврига тўғри келади ва талабаларнинг аризасига кўра, фанлардан баҳо олмаганлар учун ташкил этилади. Учинчи семестр учун ариза берган талабалар белгиланган тартибда қўшимча маблағни амалга оширади», — дейди бошқарма бошлиғи.

«Ҳозирча бу тизим бўйича саволлар бўляпти, аммо уч йилдан сўнг барча бу тизимга тўлиқ мослашади», — деди у.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.2K viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:12:01
Январь ойида инфляция 1% ни ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, январда товарлар ва хизматлар ойига ўртача 1% га ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Инфляциянинг асосий омилларидан бири мевалар ва сабзавотлар нархларининг мавсумий ўсиши бўлди.

Йиллик ҳисоботда (2020 йил январига нисбатан) озиқ-овқат соҳасидаги нархларнинг ўсиши 11,6% га етди.

2020 йил январь ойига нисбатан асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан гречка (1,5 баравар), тухум, ўсимлик ёғи, қўй гўшти (1,3 баравар), шакар, мол гўшти (1,2 марта), сут (18,4% га), ун (14,9% га), гуруч (14,1% га) қимматлади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/inflation/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:59:15
Тошкентда «Nexia» пиёдани уриб юборди. Пиёда вафот этди

31 январь куни тахминан соат 20.15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Охангарон кўчасида («Шош» ресторани қаршисида) 26 ёшли Б.М. бошқарувидаги «Nexia» автомобили 38 ёшли пиёда С.М.ни уриб юборган. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юз берган ЙТҲ оқибатида пиёда тиббиёт муассасасига етиб бормасдан вафот этди.

Ҳайдовчи йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолганлиги ЙТҲнинг тахминий сабаби деб айтилмоқда.

Ушбу факт асосида ЖК 266 моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views09:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:43:50
Чилонзор савдо комплексида 25 минг долларга аукцион орқали дўкон олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Чилонзор буюм савдо комплекси АЖда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. ва бозор муҳандиси А.С.  фуқаро Д.Б.га аукцион орқали қурилиши режалаштирлиган дўконни 25 минг АҚШ доллари эвазига ютиб олиб бермоқчи бўлган. Бу ҳақда «Газета.uz» га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Н.Р. сўралган маблағдан 9 400 АҚШ долларини олиб, кейинроқ қолган 15 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ундан кейин савдо комплекси бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 минг АҚШ долларини олган пайтида ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.6K views09:43
Ochish/sharhlash
2021-02-01 12:14:14
Ўзбекистонга 2020 йилда автомобиллар импорти экспортга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлган

Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилда автомобиллар экспорти пул кўринишида 30,4 фоизга ошди. Ушбу давр ичида автомобиллар импорти экспортга нисбатан 2,3 бараварга кўп бўлди.

Январь-декабрь ойларида маҳаллий корхоналар томонидан 208,7 млн долларлик автомобиллар экспорт қилинди. Импорт ҳажми 475,1 млн долларни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 7,9 фоизга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилда мамлакатда 280 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилга нисбатан 3,3 фоизга кўпдир. UzAuto Motors томонидан энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль модели — Cobalt.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/auto-trade/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.7K viewsedited  09:14
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:20:00
4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Муборак туманида фуқаро Д.М. юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Х. ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштирмоқчи бўлиб, ундан 4 000 АҚШ доллари сўрагани аниқланди, дея «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро сўралган маблағдан 1 400 АҚШ долларини олиб, қолган 8,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.М. га нисбатан ЖК 168-моддаси 2-қисми (кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.7K viewsedited  08:20
Ochish/sharhlash
2021-02-01 11:05:00
Банкларда ID-картадан фойдаланиш мумкин бўлади

Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди. 

Эндиликда банклар мижозлари банк хизматидан фойдаланишда шахсларини тасдиқлаш учун ID-картадан фойдаланишлари мумкин бўлади.

«Мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади», — дейилади хабарда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида банкларга ҳайдовчилик гувоҳномаси орқали мижозлар шахсини тасдиқлашга рухсат берилганди. Гувоҳнома шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжатига 2017 йил июнда тенглаштирилган эди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/id-bank/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.8K views08:05
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:51:00
Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Қишнинг охирги ойи боши учун ҳарорат меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.

Душанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Сешанба куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
3.5K views07:51
Ochish/sharhlash