Get Mystery Box with random crypto!

Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

Kanal manzili: @gazetauz_uzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.12K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон янгиликлари. Расмий сайт www.gazeta.uz/uz
Таҳририят:
@GazetauzMuloqotBot
998 78-333-10-15
Реклама:
@Afisha_Media_Regina
998 99 444 35 39
Иш: https://forms.gle/wXBjsfutge9EF9k16
Лотин алифбосидаги канал: @gazetauz_ozb

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 406

2021-02-12 15:26:08
Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори бўлди

Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов — Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда шаҳар прокуроатураси матбуот котиби хабар берди.

Олдинроқ, Баҳриддин Валиев Тошкент шаҳар прокурори бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.8K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:43:01
Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилингани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан «Қорақалпоқагрокимёҳимоя» мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, текширув вақтида жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдорлари мавқеини суиистеъмол қилиб, «Марказий» минерал ўғитлари тарқатиш шаҳобчасига тегишли, ўзларига ишониб топширилган минерал ўғитларни ўзлаштириб юборгани аниқланди.

Натижада, қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитлар талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.9K views11:43
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:32:46
Ички ишлар вазирига яна бир ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Мазкур лавозим ҳозирга қадар вакант бўлган. 

Абдулхаков тайинловга қадар 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.9K views11:32
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:14:07
Баҳодир Матлюбов ИИВ академияси раҳбарлигидан озод этилди

Президент фармойиши билан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

У ушбу лавозимда 2016 йилдан буён фаолият юритган.

Шу билан бирга, президент қарорига мувофиқ Рустам Хатамов ИИВ Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди ва ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Фото: Баҳодир Матлюбов(чапда), Рустам Хатамов (ўнгда)

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
5.2K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:04:00
Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳриддин Валиев тайинловга қадар 2019 июль ойидан бери Тошкент прокурори бўлган. Ундан олдин Бухоро вилояти прокурори сифатида фаолият олиб борган.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.9K viewsedited  11:04
Ochish/sharhlash
2021-02-12 14:00:09
Нажмиддин Тўраходжаев ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Президент қарори билан Нажмиддин Садирович Тураходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
5.0K views11:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:49:50
«Воқеа жойида судланувчиларнинг ҳеч бирини кўрмаганман» — «Сўх воқеалари» бўйича судда гувоҳлар кўрсатмаси тингланди

ЖИБ Фарғона вилояти судида Сўх тумани можаросида қатнашганликда айбланаётган 22 нафар фуқарога нисбатан иш кўриб чиқилмоқда. Навбатдаги суд мажлисида гувоҳ ва жабрланувчиларнинг воқеа юзасидан кўрсатмаси тингланди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман. Ўша жойда битта Nexia ва битта ҳарбий машинанинг ойналари синиб ётган эди. Лекин машиналарга ким қачон тош отганини, ойналарини синдирганини билмайман», — деди гувоҳ А.Ж.

Жабрланувчилардан бири «судланувчилардан бирортасини танимайман. Уларга ҳеч қандай даъвойим йўқ», деган. Иккинчиси эса «Судланувчиларнинг кўплари ўзимнинг ўқувчиларим. Уларни воқеа жойида кўрмаганман», дея кўрсатув берди.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/12/ferghana/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.4K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2021-02-02 07:54:51
Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади

Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

Тақдим этилган лойиҳалар орасида 10 та йирик тижорат банки томонидан умумий қиймати 1,5 млрд доллар бўлган 136 та лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.

Жумладан, Асака банк кредити иштирокида «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Миллий банк томонидан 2021 йилда 225 млн долларлик 6 та янги лойиҳани амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк эса «Ургут» ЭИЗда 110 млн долларлик лойиҳани амалга ошириши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
1.5K viewsedited  04:54
Ochish/sharhlash
2021-02-01 18:37:24
Жаҳон янгиликлари дайжести

IKEA компанияси экотизимни сақлаб қолиш учун AҚШда (Жоржия штати) деярли 4,5 минг гектар ўрмон ерини сотиб олди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Мудофаа вазирлигини қайта тузишга қарор қилди.

Сингапур ҳукумати 1 февралдан бошлаб мамлакатга чет элликларнинг киришига қўйилган талабларни кучайтирди. Эндиликда, мамлакатга келишдан олдин қиймати камида 30 минг Сингапур долларига тенг (22,5 минг доллар) бўлган тиббий суғурта сотиб олиш мажбурияти қўйилди.

Жанубий Кореяда Шарқий янги йил байрами арафасида карантин чоралари 14 февралга қадар узайтирилди. 

Италияда дори таъминоти билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлгани сабабли, мамлакатда коронавирусга қарши вакцинация таҳдид остида колмоқда. 

Батафсил: www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/digest59/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Фото: Жоржия ўрмони

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.1K viewsedited  15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:55:23
Ташқи ишлар вазирлиги халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда 

Халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганини маълум қилди.

ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича 2 ойда эмас, балки 6 ойда бергани айтилмоқда.

Бундан ташқари, журналист Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтмоқда. «У рад жавобини олгач ҳам, менга учрашишни сўраб ёзаверди», — дейди журналист.

Журналист ТИВ ходими ундан ижобий мақола ёзишни, бунга рад жавобини берганида эса, уни «объектив эмас ва журналист эмас» дейишганини айтган.

Агнешка Пикулицка-Вилчевска The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet халқаро нашрлари учун ёзади. У Аёл журналистлар Коалицияси аъзоси.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
4.3K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash