Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги энерго инқироздан Ўзбекнефтгаз қандай чиқмоқда? Асли | Gaplashamiz

Бугунги энерго инқироздан Ўзбекнефтгаз қандай чиқмоқда?

Аслида машиналар бензин етишмовчилиги, қимматлиги ва сифатсизлиги учун ҳукумат ташаббуси билан метанга ўтказилган. Дубай нархида бензин қуйиш учун шунча даромад керак, сифат ва хизмат. Аммо Ўзбекнефтгаз сифатни ошириш, етказиб бериш ва рақобат муҳити ҳақида ўйламайди. Унда нима қилади?

Ўзбекнефтгаз шунчаки блогер, вебсайтлар ва газеталарга "обуна" сотиб олади. Виждонли ва профессионал соҳа фидойилари Ўзбекнефтгаз рекламасидан кейин ҳам, бензин муаммосини ёзиб чиқаверади. Аммо Ўзбекнефтгаз шартномани қайта тузмаслик, пул бермай қўйиши билан таҳдид қиладиганлари, виждонсиз ва халқига тупурганлар бу масалага кўз юмади.

Масалан, ўтган 2 ой ичида Ўзбекнефтгаз Хуршид Далиев таъсисчилигидаги Bon Profi Media МЧЖга 345 миллион сўм, Matbuot PS МЧЖга 1 миллиард сўм, "Даракчи"га 200 миллион сўм, Кун.уз'га 2 миллиард сўм, Хабар.уз сайтига 150 миллион сўм, Дарё'га 345 миллион сўм, Алм Медиа МЧЖга аввалги шартнома бўйича яна 400 миллион сўм - реклама жойлаштириш мақсадида тўлаган.

Албатта, реклама бозори жадал ривожланмоқда, мустақил медиянинг асосий даромади реклама тушумлари. Аммо тўланган барча пул реклама учун дейиш қийин. Негаки, айрим платформаларда Ўзбекнефтгаз соҳасига оид мавжуд муаммолар ҳам ёритилмайди, мурожаатлар пайсалга солинади. Ундай бўлмаса, Ўзбекнефтгаз шунчаки аҳмоқона ва самарасиз рекламалар жойлаштиради.

Шунчаки канал ва сайтларда "Ўзбекнефтгаз", "бензин", "Меҳриддин" сўзларини изланг. Ўзингиз гувоҳ бўлинг.
( Алишер Рўзиохунов).

@RaisBuva