Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек халқидан бошқа ҳаммани ўйлайдиган давлат ва ҳукумат Тош | Gaplashamiz

Ўзбек халқидан бошқа ҳаммани ўйлайдиган давлат ва ҳукумат

Тошкент шаҳрида бугун куни билан газ бўлмади ҳисоб. Бирор мутасадди жилла қурса кеча огоҳлантирмади. Мана ҳозир деярли ярим кечаси бу ҳақда расмий маълумот берилди.

Газ босими пасайиб кетишига об-ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилган. Қўққисдан қиш келиб қолгани учун дейишмаганига раҳмат.

Бундан ташқари, кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида барча газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилаётгани айтилган.

Ўзбекистон ўз халқига газ беришни ўйламайди, аммо бошқа давлатларга бемалол газ сотиши мумкин. Масалан, Хитойга газ экспорти 2 баравар оширилган.

Қирғиз халқи газсизликдан қийналиб қолса, бизга мурожаат қилади ва муаммо тезда ҳал бўлади. Январь-сентябрь ойларида Қирғизистонга 25,3 млн. куб газ сотилган, масалан.

Бу томонда эса Россия ва Қозоғистон билан газ ташиш бўйича алламбало иттифоқ тузиляпти. Халқ совуқдан тарашаси чиқса чиқсин, лекин қўшниларимиз, ҳамкорларимизнинг кўнгли оғримаслиги лозим.

Қишлоқларимизда газ йўқлигига кўникиб бўлгандик, энди навбат пойтахтга келди. Пойтахтдаги "дом"ларни ўтин, печка ё сандал билан иситиб бўлмайди. Жон сақлаш керак бўлса-да.

Инсон қадри учун қилинаётган ислоҳотлар шунчаликдир-да ахир!

@media24uz