Get Mystery Box with random crypto!

'Ё портлаб, ё заҳарланиб, ё совуқдан ўласан. Барибир ўласан' | Gaplashamiz

"Ё портлаб, ё заҳарланиб, ё совуқдан ўласан. Барибир ўласан"

Чироқ ўчса, газ ҳам ўчади. Бу иккови қачон келиши номаълум. Кечаси уйдаги чироқ ўчик ҳолатда турса-ку яхши, чунки ёнгандан кейин газ келса, ис гази сизиб чиқади. Шу пайт чироқ ёниқ бўлса, портлайди.

Бу газ чироқ ўчганда ҳам портлайди. Чунки қачондир сизган газ уйга тўлган бўлади, беихтиёр чироқни ёқиб юборасиз. Тамом, бум!

Майли, портламасин. Чироқ ўчирилган, уйдаги одам ҳам газ ҳидини сезди. Лекин агар унгача кечаси билан ис газидан заҳарланиб ўлиб кетмаса! Ахир неча марта кўрдик оилавий шундай қирилганларни. Буям тамом!

Хўп, портламасинам, заҳарланмасинам. Уйдаги одам бунақа фожиаларни кўравериб, кўзи пишиб кетган деб ҳисоблайлик. У аввал нима қилади? Газ ҳидини сезса, чироқни ёқмайди, эшик деразаларни очади. Газ ташқарига чиқиб кетиши керак. Бу ҳолат айни қиш чилласида, минус қанчадирам совуқ пайти бўляпти. Уйда ёш болалар бор, улар шундоғам кечаси билан қалтираб совқотиб чиққан. Яна бум!

Кўряпсизми? Охири барибир ўлим экан, нима фарқи бор қанақа шаклда эканининг! Портлаб ўладими, заҳарланибми ё совуқдан ҳалок бўладими, барибир ўладими?

Корчалонларимиз эса иссиқ идорасида ҳисобот беради: бу ойда палонча одам портлаб ўлди, пистонча бола заҳарланди, мана шунча чақалоқ тарашаси чиқди...

Амалдорларимиз иссиқ уйида шу ҳисоботни ўқиётганини ТВда кўриб, роҳатланади: салобатимни қара, одам ҳуркади-я, лекин чап қошимни сал теришим керак экан, хунук чиқибди...

Ҳатто буниям мийиғида кулиб ўқиётган бўлса, не ажаб! Чунки танаси бошқа дард билмас, дейишади.

Ёки қорни тўқнинг (уйи иссиқнинг) қорни оч (уйи совуқ) билан нима иши бор?

Сизу бизга ваъда қилинган инсон қадри шумиди!

"Ҳафта нишони"да бу гал айнан Энергетика вазирлиги бўлади. Чироқ ўчиши билан боғлиқ ҳар қандай мурожаатни қабул қиламиз: @media24uzbot

@media24uz