Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-15 16:19:51 https://t.me/huquqshunosminbari
255 viewsНурмурод Сирожов, 13:19
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:02:33 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш тартиби жорий этилади

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (152-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бунда:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;

янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
83 viewsНасиба Умаровна, 05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:02:22 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Янги Ўзбекистон” массивларида 305 та янги кўп квартирали уй-жойлар қурилади

Фармонга кўра, 2023 йил 1 майдан:

қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини (жадвалда келтирилган) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади. Бунда:

компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

Фармонга кўра, 2023 йилда “Янги Ўзбекистон” массивларида (38 та) жами 837 та (шундан 305 таси янги) кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.

Фармонга кўра, “Менинг биринчи уйим” дастури тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
64 viewsНасиба Умаровна, 05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:01:44 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади

“2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига “Халқпарвар” комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Фармонга кўра, 2023 йилда:

квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун республика бўйича жами 44 690 та ипотека кредитлари ажратилади.

Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38 viewsНасиба Умаровна, 05:01
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:01:34
#Биласизми

Оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
32 viewsНасиба Умаровна, 05:01
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:00:43
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 viewsНасиба Умаровна, 05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-14 08:00:29 #Биласизми

Истеъмолчи товар нархига оид ҳужжатлар билан танишиши мумкин

Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга.

Сотувчи назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
31 viewsНасиба Умаровна, 05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:37:44 Hurmatli hamkasblar Neftchi vs Bunyodkor o‘yniga biletlar keldi o‘yin bugun 18:00 da boshlanadi biletlar soni cheklangan 13:30 da yangi upravleniya yoshlar ittifoqi xonasidan olib ketishlaring mumkin.
244 viewsНурмурод Сирожов, 06:37
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:12:11
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМга киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
71 viewsНасиба Умаровна, 06:12
Ochish/sharhlash
2023-04-12 09:10:00 #Биласизми

Қонунчиликда фермерларга берилган айрим имтиёзлар

Айрим фермерларга электр энергияси учун субсидия берилади БАТАФСИЛ

Фермер хўжалигига берилган ерлар 1 йилгача муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин БАТАФСИЛ

Айрим фермер хўжаликлари ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари қайтариб берилади БАТАФСИЛ

Фермерларнинг меросхўрлари мерос гувоҳномасини олганда давлат божи тўламайди БАТАФСИЛ

Пахта майдонларни суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади БАТАФСИЛ

Фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади БАТАФСИЛ

Пахта тозалаш саноатида бир мавсум ишлаш бир йил меҳнат стажига ўтади БАТАФСИЛ

Пахта кластерлари йўқ ҳудудларда фермерлар кооперация ташкил қилиши мумкин БАТАФСИЛ

Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

Фермерлар ўз вилоятидаги пахта-тўқимачилик кластерлари билан фьючерс шартномаларини тузиши мумкин БАТАФСИЛ

Фермер хўжалиги тугатилаётганда уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида қоплаб берилади БАТАФСИЛ

Фермерларнинг минерал ўғитларни импорт қилишига аралашиш тақиқланади БАТАФСИЛ

Мева-сабзавотчилик кластерларига суғурта мукофотининг 50 фоизи қоплаб берилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59 viewsНасиба Умаровна, 06:10
Ochish/sharhlash