Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 21-май куни Шофиркон т | ELTUZ

Ижтимоий тармоқлар орқали жорий йилнинг 21-май куни Шофиркон туман Талисафед маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ногиронлиги мавжуд фуқаро Зарнигор Муҳиддинова билан боғлиқ мақола эълон қилинди.

Унда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармасининг t.me /IHMA_Buxoro телеграм канали орқали (https://t.me/IHMA_Buxoro/1666 ) Зарнигор Муҳиддинова билан боғлиқ маълумотлар аниқлик критилмасдан чиқарилганлиги таъкидланган.

Зарнигор Муҳиддинова кўзи ожизлиги бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги мавжуд.

2023-йилнинг 14-сентябр кунида Шофиркон туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Алишер Файзиллоевнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тинглаш ва унга ечим топиш мақсадида ташкил этилган қабул давомида Давлат гранти асосида Бухоро Давлат университетининг мусиқа йўналишида таҳсилни якунлаган Зарнигор Муҳиддинова ишга жойлашиш мақсадида мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат Шофиркон туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, тегишли масъулларга йўналтирилиши натижасида З.Муҳиддинова 2023-йил 22-сентябр куни 11-сонли мактабгача таълим ташкилотига 148-2-41ДММ/2023 сонли буйруқ билан мусиқа раҳбари вазифасида ишга қабул қилинган ва ишга қабул қилинган даврдан шу кунга қадар ойлик маош олиб келмоқда.

Мазкур оила туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторга қарашли Талисафед маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб келади. Зарнигор Муҳиддинованинг онаси Аёллар дафтари"га 6-тоифа асосида киритилган бўлиб, 2022-2024 йилларда моддий ёрдам билан таъминланган ва мазкур оила туман ҳокими томонидан доимий назоратга олинган.

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube