Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилояти Қарши тумани 23-мактабда бўлаётган айрим ҳол | ELTUZ

Қашқадарё вилояти Қарши тумани 23-мактабда бўлаётган айрим ҳолатлар одамни ўйлантиради.

Масалан, мактаб директори З.Сатторов 27.03.2024 йилда ҳомиладор Элбоева Дилобар Тўлқин қизининг аризасига биноан у билан меҳнат шартномаси тузган.

Лекин шартномага Д.Элбоева фарзандли бўлгани сабабли ўзи имзо қўймаган.

Шундай бўлса-да, директор томонидан 29.03.2024 йилда Д.Элбоевани ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқаради.

28.03.2024 йилда Д.Элбоева математика фанидан 2 соат уйда таълим олувчи ўқувчига дарс ўтиши ҳақида буйруқ чиқарилган. (Саналарга эътибор қаратинг)

Ҳали туғруқхонада бўлган ўқитувчи Д.Элбоева қандай қилиб уйда таълим олиши белгиланган ўқувчига дарс ўтиши мумкин?

Ҳолат юзасидан ўрганиш давомида З.Сатторов ўз тушунтириш хатида гўёки Д.Элбоева билан эрта туғруқ рўй берганлигини билдириб, ўзини оқламоқчи бўлган.

Лекин Қарши тумани 52-ОП томонидан 19.04.2024 йилда берилган маълумотномада Д.Элбоева 27.03.2024 йилда ҳомиладорликнинг 40 ҳафтасида, яъни тўлиқ 9 ойлик йирик вазнли ҳомилани оператив туғруқ (кесерево сечение) йўли билан туққанлиги маълум қилинганини кўриш мумкин.

Масаланинг яна бир қизиқ жойи шундаки, ушбу маълумотномада Д.Элбоевага 29.01.2024 йилдан 02.06.2024 йилга қадар 126 кун декрет таътили берилиб, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилганлиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Д.Элбоева қайнотаси раҳбарлик қилиб келаётган "Дўлобов Исом" ф/х ишчиси сифатида декрет таътилига чиққан. З.Сатторов Д.Элбоевани бунчалик шошилиб, ўқув йили тугашига 2 ой қолганида ишга қабул қилишидн қандай манфаати бор?

Директор З.Сатторов "Танкам фалончи прокурор, ҳеч қайси палонимни ҳам ея олмайди", деб кариллаб юрибди. Бу ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ўрганилиб, барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда З.Сатторовга навбатдаги интизомий жазо қўллаш бўйича вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига 18.04.2024 йилда хат юборилган бўлса-да, унга нисбатан шу кунга қадар қонуний чора кўрилмади.

Чора кўрилмаслигига сабаб ўзи мақтаниб юрганидек "Прокурор танка"си борлигими ёки таълим бошқармаси ҳам ушбу директорга чора кўрмасликдан манфаатдорми? Мутассаддилардан ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб, қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришларини сўраймиз.


Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube