Get Mystery Box with random crypto!

Тўқай кезиб юрган Бухоро буғуси Давлат экология қўмитаси таса | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Тўқай кезиб юрган Бухоро буғуси

Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Қизилқум" давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон табиатнинг ноёб ва гўзал жониворларидан бири бўлган Бухоро буғусини тасвирга олди.

Хонгул ёки Бухоро буғуси (Cervus elaphus bactrianus) - жуфт туёқлилар туркумининг буғулар оиласига мансуб бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг кенжа тури ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил Китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур мақоми билан киритилган.

Кузатувларга кўра, “Қизилқум” давлат қўриқхонасида Бухоро буғуларининг сони 224-232 бошни ташкил этади.

Давлат экология қўмитаси томонидан Бухоро буғулари яшаш ареаллари, уларнинг популяцияси мониторинги олиб борилмоқда ҳамда ушбу ноёб турдаги жонзотларни муҳофазасини таъминлаш ва янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.