Get Mystery Box with random crypto!

Шофиркон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлим | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Шофиркон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида туманнинг "Қайрағоч" МФЙ ҳудудидан фуқаро У.Д ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олаётганлиги ниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм жарима белгиланди.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати