Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги Катта | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги Катта боғ кўчасида чиқиндилар йиғилиб қолганлиги бўйича эълон қилинган мурожаат юзасидан Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида “Катта боғ” ва “Алпомиш” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли хонадонларда яшовчи фуқаролар ўзларининг хонадонларидан чиқарилган қурилиш чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаши туфайли ноқонуний чиқиндихона ҳосил бўлганлиги аниқланди.

Ушбу қурилиш чиқиндилари "Bio Texno Eco" MCHJ ходимлари томонидан марказий чиқиндихонага жойлаштирилди ва ушбу ҳудуднинг озодалиги таъминланди.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати