Get Mystery Box with random crypto!

Дўстлик тумани 'Чинобод' махалла аҳолиси ўртасида “Ўзбекистон | Do‘stlik tumani hokimligi | Rasmiy kanali

Дўстлик тумани "Чинобод" махалла аҳолиси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП туман Кенгаши раиси М.Қудратова ва туман Кенгаши депутати Х. Мингжигитовлар сўзга чиқиб, Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётгани, шунингдек, таълим, тиббиёт давлат бошқаруви соҳасидаги киритилаётган янгиликлар ҳақида тушунчалар берилди.

Бу халқимиз ҳаётини янада юксалтиришга хизмат қилишини, ўз тақдири, ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаро, албатта конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, 30 апрель куни ўтказиладиган референдумда овоз беришга чорлади.

Web sayt | Do'stlik hayoti| Tuman hokimligi | Facebook| Youtube