Get Mystery Box with random crypto!

ТАБЛЕТКА

Kanal manzili: @dorilar_tma
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 65.87K
Kanalning ta’rifi

ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊.
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-20 00:22:05
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5.8K views21:22
Ochish/sharhlash
2024-05-19 16:08:08 ҚОННИ СУЮЛТИРУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР!!!

Овқатланиш тартибига сут – қатиқ маҳсулотларини киритиш жуда фойдали. Бу қон қайишқоқлигини меъёрига келтиради.

Агарда кунига 1-2 дона лимонни шакар ёки асал билан қабул қилинса, қуюқ қон меъёрига келади.

Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.

Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.

2 дона каштан ёнғоғи майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади.
Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 3-4 маҳал ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.

Оддий олма сиркаси (уксус) қон қайишқоқлигини пасайтиришда кўмак беради: 2 ош қошиқ олма сиркасидан олиб, 200 мл. илиқ сувга аралаштирилади. Буни оч қоринга фақат эрта билан кунига бир марта қабул қилинади. Муолажа давомийлиги – 2-3 ойдир.

Қонни ҳаддан ташқари суюлтириб юборишга ҳаракат қилмаслик даркор, нега деганда, қон кетиш ҳолати хавфи юзага чиқмаслигичун.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5.6K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-19 14:24:28 ИНСОН УЧУН ЗАРУР ДАРМОНДОРИЛАР!!!

А дармондориси
Агар инсон организмида бу дармондори етишмаса, кўриш қобилияти пасаяди, жумладан, қоронғи бўлганида кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб қолади, болалар, ўсмирлар организми ўсиши сусаяди.
А дармондориси сабзи, помидор, ўрик, кўк нўхат, қовун, апельсин, балиқ ёғида бўлади.

В, В1 дармондорилари
В, В1 дармондорилари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари ҳадеб ёшланаверади, камқонлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблари бичилиб кетади, лаблар устида ажинлар пайдо бўлади.
Бу дармондори тухум, қўй гўшти, гуруч пўстлоғи, ёнғоқ, мол жигари, хамиртуруш, пишлоқда бўлади.

В6, В витаминлари
В6, В гуруҳига кирувчи дармондорилар инсон организмида камайиши натижасида юрак ўйнайдиган бўлиб қолади.
Бундай дармондорилар карам, сабзи, қовоқ, сузма, балиқда бўлади.

С дармондориси
С дармондориси инсон танасида камайиб кетса, унда милк оғриғи пайдо бўлади, бўғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайди, одам бирпасда чарчайдиган бўлиб қолади.
С витамини ҳўл меваларда, кўкатларда, сабзавотларда, айниқса, лимон, апельсин, мандарин, карам, помидор, пиёз таркибида кўп бўлади.

Д витамини
Д дармондориси организмда камайиб кетиши оқибатида кишини тез-тез офтоб урадиган бўлиб қолади, сочлари тўкила бошлайди.
Бу дармондори балиқ ёғида, тухум сариғида, сут, сут маҳсулотларида кўп бўлади. Шунингдек, қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида одам терисида ҳам ҳосил бўлади.

К витамини
К дармондориси етишмаслиги сабаб одам жигар, буйрак, ичак хасталикларига чалинади, қони яхши ивимайди.
Бу дармондори пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, жигар, тухумда кўп бўлади.

Н витамини
Н дармондориси инсон организмида камайиб кетиши оқибатида тананинг ёғ безлари хасталикка чалинади, фаолияти бузилади, сочлари тез оқаради, тўкилади.
Бу дармондори гуручли овқатлар, жўхори гўжа, жигарда кўп бўлади.

РР витамини
РР етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар, буйрак дардига тез чалинувчан бўлиб қолади.
Шунинг учун карам, пиёз, қовоқ, кўк нўхат, ловия, кўкатлар истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, одам организмидаги барча ҳаётий муҳим физиологик жараёнлар нормал ўтишида, болалар ўсишида витаминлар муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун кундалик овқат билан витаминларга бой маҳсулотларни, айниқса, кўкатларни, мевасабзавотларни янги узилган ҳолда, сут, сут маҳсулотларини, тухум, нўхат, ловия кабиларни мунтазам истеъмол қилиб туриш зарур.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5.8K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-05-19 12:27:20
БОДОМ ЁҒИ — НАФАС ЙЎЛИГА ФОЙДА!!!

Ошқозон ширасини камайтиради;
оғриқ қолдирувчи;
тинчлантирувчи;
юмшатувчи таъсирга эга.

Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.

Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.

Ҳайз олди оғриқларида:
қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.

Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.

Мумкин эмас: деярли ҳаммага тўғри келади. Аммо бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5.5K views09:27
Ochish/sharhlash
2024-05-19 09:28:46
19 май – Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни

Ҳар йили 19 майда Бутунжаҳон оилавий шифокорлар куни нишонланади. Ушбу байрам 2011 йилда Оилавий шифокорлар ташкилоти бутунжаҳон кенгаши томонидан таъсис этилган.

Мазкур сана соғлиқни сақлаш тизимидаги оилавий шифокорлар (умумий амалиёт шифокори) учун аталган.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.6K views06:28
Ochish/sharhlash
2024-05-19 07:22:06 ​​
ТАҲОРАТНИ МУКАММАЛ ҚИЛСАНГИЗ, КАФТ ВА БАРМОҚЛАРДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚУТИЛАСИЗ!!!

Ёнимга бир бемор келди. Билак, кафт ва бармоқлари зинғиллаб ғашини келтирар экан. Ҳамма чораларни кўрдим, фойдаси бўлди-ю, батамом тузалиб кетмади. Ундан: «Таҳорат олганингда, сувни чиғаноқ (тирсак) томондан пастга оқизасанми?» деб сўрадим. «Қаёқдан билдингиз?» деди у. «Нега таҳоратни тўғри олмайсан?» деб сўрадим. «Билмадим, ўрганиб қолганман», деди у. «Эринма, энди тўғри таҳорат ол, тузалиб кетасан», дедим. У тузалди. Мен бу нарсага гувоҳ эдим. Бир дўстим шундай қилар эди ва билак, кафт, бармоқлари зинғиллашидан шикоят қилар эди. Уни таҳоратни тўғри олдириш билан даволаган эдим. Чиғаноқ ва билакларни ювганда, сув пастга оқизилса, иссиқ сувда ҳам, совуқ сувда ҳам томирлар торайиб кенгайиши натижасида кафт ва билакларда қон ҳаракати ўзгариб, қон тўпланиб қолади. Бу нерв толаларининг озиқланиши ва тозаланишига путур етказади. Сув чиғаноқ (тирсак) томон оқизилганда эса қон юрак томон интилади ва муаммо бўлмайди. Дарҳақиқат, динимизда ҳикмат кўп. Иймонингиз зиёда бўлсин!

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
8.0K views04:22
Ochish/sharhlash
2024-05-18 23:32:51
Aссалому алайкум. Якшанба Тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
9.2K views20:32
Ochish/sharhlash
2024-05-18 18:45:01 ​​ Витамин D етишмаса!!!

Сут ва дон сингари кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари D витамини билан бойитилганлигини биласизми?

Ҳақиқат шундаки, анъанавий озиқ-овқат манбаларидан ушбу бебаҳо дармондорини етарли даражада олиш жуда қийин. Ва бу модда сизнинг суякларингиз, мушакларингиз, тишларингиз ва ҳатто иммун тизимингиз соғломлиги учун жуда муҳимдир.

Агар организм D витаминини керакли миқдорда олмаса, саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бошланади:

Мушакларда кучсизлик ва оғриқ

D витамини мушакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса кучсизлик ва оғриқларга сабаб бўлади. Вужудингиз худди гриппга ўхшаб оғришни бошлайди. Ва агар сиз танқисликни тўлдирмасангиз, вазият янада ёмонлашиши турган гап.

Бош оғриғи ва бош айланиши

D витамини етишмаслиги «сокин қотил» деб номланган юқори қон босимига олиб келади. Аксар одамлар гипертонияни сезмайдилар, ҳозирда жиддий юрак муаммоларини келтириб чиқаришга айнан шу сабаб бўлмоқда. Агар сизни тез-тез бош оғриғи ва бош айланиши безовта қилса, бу ҳолда албатта шифокорга мурожаат виллинг.

Юқумли касалликлар

Агар сиз тез-тез грипп ва шамоллашни юқтириб олсангиз, демак, иммун тизимингиз жуда кучсиз. Ушбу муаммонинг сабабларидан бири иммунитет ҳужайраларининг ишлаши учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу модда етишмовчилиги муаммоси бўлмаган болаларнинг касал бўлиш эҳтимоли жуда кам.

Oшқозон билан боғлиқ муаммолар

Агар сизга целиакия (мултифакториал хасталик, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши), ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган бўлса ёки жиғилдонингиз қайнаса ва ичингиз қотса, D витамини иллатларни енгиллаштиради.

Кўп терлаш

Aгар бирор бир сабабсиз ортиқча терлашни сезсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Терлашнинг кўпайиши сабабларидан бири ҳам D витамини камлигидир.

Тушкунлик

D витамини етишмаслигининг яна бир аломати бу руҳий тушкунлик, асоссиз қайғу ва хафагарчиликдир. Аммо организм керакли миқдордаги моддани олиши биланоқ, бу муаммоларнинг барчаси иссиз йўқолади.

Витамин D танқислигини тўлдириш мумкин

Агар сизда шунга ўхшаш аломатлар бўлса, аввало шифокорга мурожаат қилинг. Оддий қон таҳлили вазиятни аниқлаб беради. D витамини етишмовчилигининг бартараф этишнинг жуда кўп оддий йўллари бор:

Ўз рационингизни D витаминига бой озиқ-овқатлар: тухум сариғи, қизил икра, мол гўшти, жигари, пишлоқ, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккаклилар ва шарбатлар билан тўлдиринг.

Витаминга эга бўлишнинг яна бир самарали усули – қуёшда тобланиш. Ҳафтасига уч марта 15 дақиқадан қуёш нурлари остида ётиш етарлидир. Фақат бу вақтда қуёшдан ҳимояловчи кремлар суртмаслик керак.

Хулоса қилиб айтганда, D витамини танқислиги жиддий саломатлик учун оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш ва мўътадил қуёш ванналари бу муаммони ҳал қилади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7.6K views15:45
Ochish/sharhlash
2024-05-18 16:23:46
Чақалоқ учун газ ҳайдовчи массаж!!!

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7.2K views13:23
Ochish/sharhlash
2024-05-18 13:06:47
Соғлом озиш, яхши хотира ва тери саломатлиги — ёнғоқ сувининг фойдали хусусиятлари ҳақида !!!

Ёнғоқ мевасининг жуда кўп фойдалари борлиги барчага аён. Аммо бу мевани сувга ивитиб, сувини ичишнинг кўпчиликка номаълум хусусиятлари бор.
Ушбу шарбат танадаги ортиқча ёғни камайтириш, қондаги шакар миқдори ва юрак уришини меъёрга солиш, Альцгеймер (хотира заифлашиши) касаллиги хавфини камайтириш, қабзиятни даволаш ва бошқа қатор касалликларга қарши курашда фойда беради.


Қандай тайёрланади?
Кечқурун ухлашдан олдин, бир стакан сувга пўстидан тозаланган бир дона ёнғоқнинг ҳаммаси солиб қўйилади. Эрталаб уйғонгач, оч қоринга фақат суви ёки ёнғоқлари билан ичилади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.7K views10:06
Ochish/sharhlash