Get Mystery Box with random crypto!

ТАБЛЕТКА

Kanal manzili: @dorilar_tma
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62.06K
Kanalning ta’rifi

ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊.
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-27 05:13:06
Тиб қонунларида пиёз фойдалари!!!

Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўзга сув тушгани (катаракта)да фойда қилади. Кўзни равшан қилади. Кўзнинг оқишига қарши пиёз уруғини асал билан қўйилади.

Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлишида қулоққа томизилади. Пиёз сўлакни ҳам кўпайтиради.

Пиёз қизартиради. Уруғи доғни кетказади. Уруғи туз билан қўшиб ишлатилса, сўгалларни қўпоради.

Пиёз суви яра, жароҳатларга фойда қилади. Товуқ ёғи билан қўшиб, шилинган ярага ишлатилса, фойда қилади.

Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли заиф меъдани кучли қилиб иштаҳани очади. Сариқ касалда фойда қилади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.2K views02:13
Ochish/sharhlash
2024-05-27 00:54:58
Aссалому алайкум. Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
11.3K views21:54
Ochish/sharhlash
2024-05-26 19:15:09
Жигар учун 5 та асосий витамин ҳақида : 

Жигар яхши ишлаши ва чарчаб қолмаслиги учун рационингизда доим «жигар» витаминлари етарли бўлишига аҳамият беринг.

А витамини. Барча қизил ва тўқ сариқ меваларда бор. Айниқса, каротинга сабзи, лавлаги, ўрик, булгорқалампири, қовоқда  бой бўлади.

Э витамини. Бошоқлилар, ўсимлик ёғи ва балиқда мавжуд.

Омега‑3 ёгли кислоталари. Улар асосан сельдь, форел ёки скумбрия каби ёғли балиқларда бўлади.

Рибофлавин(Б2 витамини). У шафтоли, нок, лавлаги ва исмалоқда коп.

Липой кислотаси. Уни сут маҳсулотлари, исмалоқ, мол гўштида топасиз.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.7K views16:15
Ochish/sharhlash
2024-05-24 07:03:06 Кўкрак сути билан озиқлантирилганда нима сабабдан боланинг ичи қотади???

Чақалоқлар кўкрак сути билан озиқлантирилганда ҳам ич қотиши кузатилса, бунда она организми томонидан сут кам ишлаб чиқарилаётган бўлади. Бундай ич қотишни “оч қолиш сабабли келиб чиққан қабзият” дейиш мумкин. Бундай ҳолларда чақалоқлардаги қабзият ҳолати қўшимча овқатлантириш йўли билан бартараф этилади.

Бундан ташқари, чақалоқларда қабзият юзага келишида, айниқса, онанинг овқатланиш тартиби ва таркиби муҳим роль ўйнайди. Ахир, она истеъмол қилган барча маҳсулотлар болага унинг сутидан ўтадику. Шу сабабли шифокорлар кўкрак ёшидаги фарзандлари бор аёлларга қуйидаги маҳсулотларни чеклашни тавсия этадилар:

Дуккакли маҳсулотлар;
Ёғли ва қовурилган маҳсулотлар
Дудланган маҳсулотлар;
Оқ нон ва янги тайёрланган пишириқлар;
Банан;
Кофе;
Сут;
Шакар;
Аччиқ чой;
Гўшт ва бошқалар.

Юқорида санаб ўтилган барча маҳсулотлар организмда газ ҳосил бўлишини кўпайтиради ва болаларда ич қотишига сабаб бўлади. Шу туфайли оналар кўкрак ёшидаги болаларини эмизадиган даврда диетага риоя қилиб туришлари зарур.

Чақалоқларда ич қотиши белгилари

Чақалоқларда кузатиладиган қабзият белгилари, унга сабаб бўладиган омилга боғлиқ бўлади. Умуман олганда ич қотишида – нажаснинг келиш муддати чўзилади ва ахлат массаси қатиқ, қуруқ бўлиб қолади. Шу билан бирга болаларда қуйидаги белгилар ҳам кузатилиши мумкин:

Безовталик ва йиғлаш;
Инжиқлик;
Қорин дам бўлиши;
Овқатланишдан бош тортиш;
Қоринда хуружлар (колика);
Ич келиш вақтида бола юзи қизариб кетиши ва кучаниш ҳисси;
Қорин деворининг қаттиқлашиши.

Ичаклар билан боғлиқ муаммоларда болалар уйқуси бузилади, улар пассив бўлиб қолишади. Агар қабзият жиддий касаллик оқибатида келиб чиқса, асосий симптомларга қуйидагила ҳам қўшилиши мумкин:

Кўнгил айниши ва қусиш;
Тана ҳароратининг ошиши;
Аллергик тошмалар;
Тери рангининг ўзгариши;
Нажасда қон ва шиллиқ бўлиши;
Кучли ҳиқичоқ тутиши.

Бундай ҳолатларда болани тезроқ педиатрга олиб бориш керак. Болада кучли қабзият кузатилган вақтда нима қилиш керак ва ҳазм тизими аъзолар функциясини қандай тиклаш ҳақида фақатгина шифокор тўғри кўрсатмалар бера олади.

Чақалоқларда қабзият вақтида нима қилиш керак?

Биринчи навбатда болада ич келиши муддати узайса – педиатр кўригидан ўтиш зарур. Боланинг ҳаёти учун хавф туғдирувчи жиддий касалликларни инкор этиш учун лабаратор ва инструментал текширувлардан ўтказиш керак.

Агар болаларда қабзиятга сабаб бўладиган жиддий патология топилмаса нима қилиш керак? Бундай ҳолатда қабзиятга олиб келувчи омил она сутининг сифатсизлиги, сунъий озуқага ўтиш ёки ичакларда нерв билан таъминланишининг бузилишларидир.

Болаларда ичакларнинг нормал ишлаш функциясини қайта тиклаш учун комплекс муолажалар олиб борилади, улар қуйидагилар:

Массаж;

Она овқатланиш тартибини ўзгартириши;

Дори препаратлари;

Клизма;

Газ чиқарувчи найча (трубка) қўйиш.

Чақалоқларда ич қотишини даволаш (Медикаментоз)

Медикоментоз даво – болаларда қабзиятни массаж қилиш ва диета ёрдамида бартараф эта олмаган ҳолларда олиб борилади. Чақалоқлар ичак функциясини тиклаш ва нажаснинг осон келишини таъминлаш учун қуйидаги препаратлардан фойдаланиш мумкин:

Эспумизан;

Глицеринли шамчалар (свеча) лар қўйиш;

Дюфалак;

Плантекс

Клизма қилиш

Дюфалак ва Плантекс ичаклар перисталтикасини оширади, Эспумизан – қорин дам бўлишини бартараф этади. Ректал шамчалар (свеча) эса тўпланиб қолган нажасни юмшатади ва унинг чиқиб кетишини осонлаштиради.

Ичакни тозаловчи клизмага келсак, бу муолажани бир ҳафта давомида бир марта ўтказиш керак бўлади. Акс ҳолда болаларда дисбактериоз келиб чиқиши мумкин, ҳамда витамин ва минералларни ювиб чиқиб кетади. Тозаловчи клизма учун тоза илиқ сувдан фойдаланилади. Унга глицеринли мойидан қўшиш ҳам қотиб қолган нажасни юмшатади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
5.1K views04:03
Ochish/sharhlash
2024-05-23 23:21:33
Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
9.4K views20:21
Ochish/sharhlash
2024-05-23 18:35:40 Туғруқдан кейинги муаммолар!!!

Туғруқдан кейинги тикланиш даври ҳар бир аёлда ўзига хос бўлиб, ўртача 6 –10 ҳафта давом этади, яъни шу вақт ичида организм туғруққача бўлган ҳолатга қайтади. Аммо доим ҳам бу давр равон кечавермайди. Кўпинча эндигина эришилган оналик бахтини аёл саломатлигидаги айрим муаммолар хира қилади.

Туғруқхонадан чиққан аёл қирқ кунгача ана шу туғруқхона назоратида бўлади, яъни бирон муаммо туғилса, дарров ўзи туққан муассаса шифокорларига мурожаат қилиши керак.
 
Безовталиклар!!!

Кўп қон кетиши. Туғруқдан кейин бачадондан қон келиб туриши нормал ҳолат. Одатда, бир ярим ҳафтагача бу қонли ажралмалар ёрқин қизил рангда бўлади, кейинроқ у камайиб, ранги қорайиб боради. 6–8 ҳафтада тўхтайди. Аммо туғруқдан 2 ҳафта ўтиб ҳам қон ранги ёрқинлигича қолаверса, унда ўткир ҳид ва баъзида йирингли аралашмалар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу бачадонда плацента қолдиғи қолиб кетганлиги ёки бошқа асоратлар аломатидир. Шунингдек, қон етарли миқдорда келмаслиги, яъни 1-2 ҳафтадаёқ тугаб қолишидан ҳам хурсанд бўлманг, бу бачадоннинг қайрилиб қолганидан далолат бўлиши мумкин.

Эндометрит – энг кўп тарқалган асорат. Эндометрит – бу бачадон шиллиқ қаватининг яллиғланишидир. Кўпинча у бачадонга микроблар тушиши оқибатида пайдо бўлади. Туғруқдан 3 кун ўтибоқ унинг белгилари аёлни безовта қила бошлайди (оғир эндометрит), ёки 5–12 суткага келибгина намоён бўлиши ҳам мумкин (енгил эндометрит). Аёл ўзини беҳол сезади, тана ҳарорати кўтарилади, ажралмалар йиринг ҳидига эга бўлади. Дарҳол антибиотик терапиясини бошлаш керак.

Эндометритнинг олдини олиш учун туғруққача ва туғруқдан кейин гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда инфекцион касалликлардан ҳимояланиш лозим.

Мастит. Бу асорат сут безларига стафилоккок бактериясининг тушишидан юзага келади. Кўкрак қаттиқлашиб, иссиқ бўлиб қолади. Бу муаммодан ҳимояланиш учун болани кўкракда тўғри эмизиш ва кўкрак гигиенаси қоидаларига риоя этиш керак. Кўкрак учида ёриқлар пайдо бўлса, уларни вақтида даволаш керак.

Перитонит. Бу кесарча кесишдан кейин кўп учрайдиган асоратдир. Туғруқдан кейинги перитонит бачадондаги чокка инфекция тушиши ёки тухумдонлар шамоллашидан келиб чиқади. Аёлнинг тана ҳарорати кўтарилади, қорин дам бўлади ва қориннинг пастки қисмида оғриқ юзага келади. Бу касаллик жарроҳлик йўли билан инфекция тушган жойни олиб ташлаш орқали даволанади. Унинг олдини олиш учун кесарча кесишдан сўнг гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиш керак.

Бавосир. Кўпчилик аёллар ҳомиладорликда ич кўп қотиши, туғруқ пайти қаттиқ кучаниш туфайли бавосирга чалиниб қоладилар. Бу жуда нозик ва оғриқли дард. Афсуски, бу муаммони ўзингиз ҳал қила олмайсиз. Шу сабабли мутахассисга мурожаат қилинг. Бавосирнинг олдини олиш учун ҳомиладорликда тўғри овқатланиб, ичингиз мунтазам юришиб туришини таъминланг.

Дард келганда ҳуқна қилдирманг, ич келтирувчи турли шамчалардан фойдаланманг. Ҳаммаси табиий йўл билан ҳал бўлишига қўйиб беринг.

Ортиқча вазн. Айрим аёллар туғиши билан ҳомиладорликдан олдинги кийимларига сиғиб кетаверишади, бошқалар эса ортиқча вазн билан ойлаб, ҳатто йиллаб курашишади. Одатда, аёл ҳомиладорликда ўртача 10-15 кг вазн қўшади. Туғруқдан кейин 7-8 кг вазн дарҳол йўқотилади. Қолганлари эса вақт ўтиши билан ё йўқолади, ё бир умрга аёл билан қолади. Іар кимда ҳар хил.

Нима қилмоқ керак? Аёлларимизнинг асосий хатоси – нотўғри кун тартиби. Сиз чақалоқ парваришига бутунлай берилиб кетиб, ўзингизни унутасиз. Эрталаб хотиржам ўтириб нонушта қилмайсиз, баъзида тушликка вақт тополмайсиз ва кечқурун қўлингизга тушган нарсани еб кетаверасиз: қорнингиз тўйса бўлди. Албатта, семирасиз-да. Туғруқдан кейин дарҳол оздирувчи парҳезларни бошлаш керак эмас. Бу сиз учун бефойда, болага эса зарарли бўлиши мумкин. Кейин болаларнинг кетидан увол бўлмасин деб овқатларини еб қўйиш одатингизни ҳам ташланг. Тез-тез оз-оздан овқатланинг, узоқроқ сайр қилинг.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.9K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-05-23 16:19:47 Аспирин бизга қандай қўшимча ёрдам беради???

Акнедан (хуснбузар) холос этади:
2-3 таблеткани майдалашингиз керак (уларнинг қопланмаганлиги муҳим) ва лимон шарбати билан аралаштиришингиз керак. Аралашмани муоммоли жойга қўлланг, тахминан бир дақиқа ушлаб туринг, кейин ювинг.

Ҳашарот чақишидан, тери қичишишни кетказишга фойдали:
Аспирин шунингдек, чивин чақиши натижасида пайдо бўладиган шиш ва қичишишни камайтиришга ёрдам беради.

Сочни қозғоқдан халос этади:
Ундан қутулиш учун, иккита аспирин таблеткасини майдалашингиз ва сочингизни ювиш учун етарли бўлган шампунь миқдори билан аралаштириб сочга қўллаш тавсия этилади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.3K views13:19
Ochish/sharhlash
2024-05-23 13:30:23
ҚОРА ЧОЙ КАМҚОНЛИККА САБАБМИ???

Дарҳақиқат, овқатланиш пайтида чой ичмасликка одатланиш керак.
Чунки қора чой таркибида танин моддаси мавжуд бўлиб, у организм учун зарур витаминларни ювиб ташлайди. Шунинг учун ҳам аёллар орасида анемия кўп учрайди.

Бунинг олдини олиш учун:
чой ўрнига сутли чой,
қайнаган сув,
компотлар ичинг.
Овқатдан кейин бир соат ўтгач, бир-икки пиёла чой ичиш мумкин. Шунда ҳам чойнинг аччиқ бўлмаслигига эътибор беринг.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.6K views10:30
Ochish/sharhlash
2024-05-23 11:02:38
Стоматит ва тиш қонаши учун халқ воситаси!!!

2 ош қошиқ қуруқ ромашка гулларини бир стакан қайноқ сувга солинг, 10-15 дақиқага ўраб қўйинг, совутиб 2 ош қошиқ асал. Ушбу восита билан оғзингизни ювсангиз стоматит ва тиш қонашида яхши самара беради.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
6.5K views08:02
Ochish/sharhlash
2024-05-23 06:31:06
Қуръонни тинглаш...

Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

«Умумий насиҳатлар»дан

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
7.9K views03:31
Ochish/sharhlash