Get Mystery Box with random crypto!

​​ Витамин D етишмаса!!! Сут ва дон сингари кўплаб озиқ-овқа | ТАБЛЕТКА

​​ Витамин D етишмаса!!!

Сут ва дон сингари кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари D витамини билан бойитилганлигини биласизми?

Ҳақиқат шундаки, анъанавий озиқ-овқат манбаларидан ушбу бебаҳо дармондорини етарли даражада олиш жуда қийин. Ва бу модда сизнинг суякларингиз, мушакларингиз, тишларингиз ва ҳатто иммун тизимингиз соғломлиги учун жуда муҳимдир.

Агар организм D витаминини керакли миқдорда олмаса, саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммолар бошланади:

Мушакларда кучсизлик ва оғриқ

D витамини мушакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса кучсизлик ва оғриқларга сабаб бўлади. Вужудингиз худди гриппга ўхшаб оғришни бошлайди. Ва агар сиз танқисликни тўлдирмасангиз, вазият янада ёмонлашиши турган гап.

Бош оғриғи ва бош айланиши

D витамини етишмаслиги «сокин қотил» деб номланган юқори қон босимига олиб келади. Аксар одамлар гипертонияни сезмайдилар, ҳозирда жиддий юрак муаммоларини келтириб чиқаришга айнан шу сабаб бўлмоқда. Агар сизни тез-тез бош оғриғи ва бош айланиши безовта қилса, бу ҳолда албатта шифокорга мурожаат виллинг.

Юқумли касалликлар

Агар сиз тез-тез грипп ва шамоллашни юқтириб олсангиз, демак, иммун тизимингиз жуда кучсиз. Ушбу муаммонинг сабабларидан бири иммунитет ҳужайраларининг ишлаши учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу модда етишмовчилиги муаммоси бўлмаган болаларнинг касал бўлиш эҳтимоли жуда кам.

Oшқозон билан боғлиқ муаммолар

Агар сизга целиакия (мултифакториал хасталик, овқат ҳазм қилишнинг бузилиши), ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган бўлса ёки жиғилдонингиз қайнаса ва ичингиз қотса, D витамини иллатларни енгиллаштиради.

Кўп терлаш

Aгар бирор бир сабабсиз ортиқча терлашни сезсангиз, дарҳол шифокорингизга мурожаат қилишингиз керак. Терлашнинг кўпайиши сабабларидан бири ҳам D витамини камлигидир.

Тушкунлик

D витамини етишмаслигининг яна бир аломати бу руҳий тушкунлик, асоссиз қайғу ва хафагарчиликдир. Аммо организм керакли миқдордаги моддани олиши биланоқ, бу муаммоларнинг барчаси иссиз йўқолади.

Витамин D танқислигини тўлдириш мумкин

Агар сизда шунга ўхшаш аломатлар бўлса, аввало шифокорга мурожаат қилинг. Оддий қон таҳлили вазиятни аниқлаб беради. D витамини етишмовчилигининг бартараф этишнинг жуда кўп оддий йўллари бор:

Ўз рационингизни D витаминига бой озиқ-овқатлар: тухум сариғи, қизил икра, мол гўшти, жигари, пишлоқ, балиқ, сут маҳсулотлари, дуккаклилар ва шарбатлар билан тўлдиринг.

Витаминга эга бўлишнинг яна бир самарали усули – қуёшда тобланиш. Ҳафтасига уч марта 15 дақиқадан қуёш нурлари остида ётиш етарлидир. Фақат бу вақтда қуёшдан ҳимояловчи кремлар суртмаслик керак.

Хулоса қилиб айтганда, D витамини танқислиги жиддий саломатлик учун оқибатларга олиб келиши мумкин. Аммо тўғри овқатланиш ва мўътадил қуёш ванналари бу муаммони ҳал қилади.

Doctor Ganiyev

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !