Get Mystery Box with random crypto!

FATVO.UZ

Kanal manzili: @diniysavollar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 141.92K
Kanalning ta’rifi

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
https://taplink.cc/diniysavollar

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-16 08:49:01
#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

Китобнинг ҳажми: 408 бет
Муқоваси: Қаттиқ 
Нашриёт: “Matbaachi”
Нархи: 65 000 сўм

Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
@fatvo_reception
Манзилимиз

Улашинг: @diniysavollar
32.4K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-05-15 15:05:03 ҲАЖ УЧУН ОИША РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО МАСЖИДИДАН ЭҲРОМ БОҒЛАШ КЕРАКМИ?
#Ҳаж_умра

1259-CАВОЛ: Ҳаж вақтида Мадинадан умрага эҳром боғлаб Маккага бориб умра қилинади. Ҳаж вақти келганда Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маккада турган шахслар ҳаж учун Оиша розияллоҳу анҳо масжидидан эҳром боғланмайди. Балки ҳаж учун меҳмонхона ёки Масжидул ҳаромдан эҳром боғлайдилар.
Агар Маккада турган зиёратчи Оиша онамизнинг масжидларига бориб, ҳаж учун эҳром боғлаган бўлса, гуноҳкор бўлади ва ҳали амалларга киришмаган бўлса, Масжидул ҳаром ёки унинг атрофидан қайта эҳром боғлайди. Агар амалларга киришиб қўйган бўлса, қилган иши учун истиғфор айтади ва бир қўй сўяди. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فلو عكس فأحرم للحج من الحل أو للعمرة من الحرم لزمه دم إلا إذا عاد ملبيا إلى الميقات المشروع له كما في اللباب وغيره
“Зиёратчи эҳром боғлашда тескари иш қилса, яъни ҳаж учун Ҳилл (ҳарам чегарасидан, масалан, Оиша розияллоҳу анҳо масжиди)дан эҳром боғласа ёки умра учун ҳарам ичидан эҳром боғласа, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ҳаж ёки умранинг ўзига тегишли бўлган мийқотга қайтиб, қайтадан эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. “Лубоб” ва бошқа китобларда шундай дейилган”.
“Ғунятун носик” китобида ёзилишича:
لو أحرم الحلي من الحرم للحج أو الحرمي من الحل فعليه الإثم والدم فإن عاد قبل شروعه سقط وإن عاد بعده بأن طاف الحلي شوطا أو وقف الحرمي بعرفة لا يسقط
“Ҳилл (мийқот билан ҳарам орасидаги ҳудуд)да яшовчи киши ҳаж учун ҳарамдан ёки ҳарамда турган киши Ҳиллдан ҳаж учун эҳром боғласа, гуноҳкор бўлиб, зиммасига жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Амалларга киришишдан аввал махсус мийқотга қайтиб эҳром боғласа, жонлиқ соқит бўлади. Аммо Ҳиллдаги киши тавофни бир айланишини қилган, ҳарамда турган киши Арафотда туриб қўйгандан кейин мийқотга қайтиб борса ҳам жонлиқ соқит бўлмайди”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
44.8K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:18:01 ​​“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни васият қилган кишининг саломини У зот алайҳиссаломга етказиши керак. Етказишда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом” ёки “Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салом айтди”, дейди. Ривоятда келишича, Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиш учун Шомдан Мадинаи мунавварага одам юборар экан. Кимнинг мазкур шаклда салом етказишга вақти зиқлик қилса, вақтидан келиб чиқиб, мумкин бўлганича (қисқа тарзда) саломни етказади. Ўтган салафи солиҳлардан ҳам ўта қисқа тарзда салом етказганлари нақл қилинган” (“Фатҳул Қадийр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
49.0K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:18:01 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛОМ АЙТИБ ЮБОРИШ
#Умра #салом

1259-CАВОЛ: Умрага кетаёган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бизнинг номимиздан салом айтиб қўйинг, деб бўлмайдими? Яқинда шундай гап эшитдик. Чунки саҳобалардан бундай иш содир бўлмаган, деб айтишяпти

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юбориш жоиз, ҳатто мақталган амал саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг қайсидир амални қилмаганлари шу ишнинг нотўғри эканига далил бўлмайди. Бирор амалнинг ҳаром ёки макруҳ бўлиши учун алоҳида далил келган бўлиши керак.
Тўрт мазҳаб уламолари бир овоздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб юборишни жоиз ва мақталган амал, деб айтишган.
Моликийлардан аллома Зарқоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
فإن أوصاه أحد بإبلاغ السّلام إلى النبيّ صلى الله عليه وآله وسلم بأن قال الموصي: قل: السلام عليك من فلان، أو سلم لي عليه صلى الله عليه وآله وسلم، وتحمل ذلك، ورضي به، وجب عليه إبلاغُهُ؛ لأنه أمانةٌ يجبُ أداؤُها، فليقل: "السَّلامُ عليكَ يا رسُولَ الله مِن فُلَان
“Ким зиёратга кетаётган бир кишига: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Сизга фалончидан салом денг” ёки “Менинг номимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, деса ва зиёратчи рози бўлиб, салом айтишни зиммасига олса, унинг саломини етказиши вожиб бўлади. Чунки бу адо қилиш вожиб бўлган омонат бўлиб қолади. У “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончидан салом”, дейди” (“Ал-Мавоҳибул ладуния” китоби).
Шофеъийлардан аллома Нажмиддин Ғаззий “Ҳуснут танаббуҳ лима варода фит ташаббуҳ” китобида бундай деган:
وحملُ الإنسانِ السلامَ عليه أمانةٌ يتعيَّن على حاملها تأديتُها، وتحمُّلُ الزوارِ السَّلامَ إليه صلى الله عليه وآله وسلم محبوبٌ مقبولٌ فعله العلماءُ والصَّالِحُون
“Киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни бўйнига олса, бу адо этиш лозим бўлган омонатга айланади. Зиёратга бораётган кишининг бошқалар номидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом олиб кетиши маҳбуб ва мақбул амал бўлиб, уламо ва солиҳ зотлар буни қилганлар”.
Ҳанбалийлардан аллома Руҳайбоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
"وإذا أوصَاهُ أحدٌ بالسّلام، فليقل: السلامُ عليك يا رسول الله، من فلان بن فلان، ويُبَلِّغُهُ وجوبًا إنْ تَحَمَّله؛ ليخرج من عُهْدَتِه"
“Бир киши бошқа зиёратга бораётган одамга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказишни тавсия қилса, зиёратчи: “Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга фалончи ўғли фалончидан салом бўлсин”, деб айтсин. Салом айтишни бўйнига олган кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом етказиши вожибга айланади. Салом айтиши орқали зиммасидаги вожибдан қутилади” (“Матолиб улин нуҳа” китоби).
Демак, зиёратга отланаётган кишига: “Бизнинг номимиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтинг”, дейиш асло хато эмас, балки мандуб амал саналади. Қолаверса, бу яқинда пайдо бўлиб қолган иш эмас, балки қадимдан уламолар ва солиҳ зотлар қилиб келаётган амал саналади.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар уламоларидан саналган Аллома Камол Ибн Ҳумом раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وَلْيُبَلِّغْ سَلَامَ مَنْ أَوْصَاهُ بِتَبْلِيغِ سَلَامِهِ فَيَقُولُ : السَّلَامُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ مِنْ فُلَانِ بْنِ فُلَانٍ أَوْ فُلَانُ بْنُ فُلَانٍ يُسَلِّمُ عَلَيْك يَا رَسُولَ اللَّهِ .يُرْوَى أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ رَحِمَهُ اللَّهُ كَانَ يُوصِي بِذَلِكَ وَيُرْسِلُ الْبَرِيدَ مِنْ الشَّامِ إلَى الْمَدِينَةِ الشَّرِيفَةِ بِذَلِكَ وَمَنْ ضَاقَ وَقْتُهُ عَمَّا ذَكَرْنَاهُ اقْتَصَرَ عَلَى مَا يُمْكِنُهُ. وَعَنْ جَمَاعَةٍ مِنْ السَّلَفِ الْإِيجَازُ فِي ذَلِكَ جِدًّا
51.1K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-05-12 09:04:01 ​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
#намоз

1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
21.7K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-05-11 15:13:01 ГИЛАМНИ КАРЧЕР БИЛАН ПОКЛАШ МУМКИНМИ?
#поклик

1254-CАВОЛ: Нажосат теккан гиламларни карчер билан ювиб покласа бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиқишнинг иложи бўлмаган катта гиламларни сиз айтган услубда ювилганда пок бўлади. Чунки бундай ювиш жараёнида ювиш ускунаси(карчер) сувни гиламга пуркайди ва бу орқали гиламдаги нажосатни чиқариб юборади. Поклашдаги асосий нарса нажосатни йўқотишдир. Фиқҳ китобларимизда гилам каби сиқишнинг иложи бўлмаган нарсаларни оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш орқали покланади деган гап гиламдаги нажосат чиқиб кетиши ва инсондаги васвасани йўқ қилиш учундир. Ҳозирги кундаги карчерлар ҳам мана шу ишни, яъни гиламдаги нажосатни чиқариб юбора олади. Чунки у гиламни ювишда юқори босим билан сув пуркаб ювади. Агар мана шу сув пуркашни уч марта такрорласа, гилам пок бўлади. Бу борада “Ҳошиятут таҳтовий ала мароқил фалоҳ” китобида бундай жумлалар келади:
يعني اشتراط الغسل والعصر ثلاثا إنما هو إذا ‌غمسه في إجانة أما إذا ‌غمسه في ماء جار حتى جرى عليه الماء أو صب عليه ماء كثيرا بحيث يخرج ما أصابه من الماء ويخلفه غيره ثلاثا فقد طهر مطلقا بلا اشتراط عصر وتجفيف وتكرار ‌غمس هو المختار ولا فرق في ذلك بين بساط وغيره وقولهم يوضع البساط في الماء الجاري ليلة إنما هو لقطع الوسوسة."
“Яъни нажас бўлган нарсани уч марта ювиш ва сиқиш деган шарт шу нарсани бир идишга ботирилган ҳолатга тегишли. Агар нажосат теккан мазкур нарса оқар сувга солинса ва устидан сув оқиб ўтса ёки сув кириб чиқиб кетадиган даражада уч марта кўп сув қуйса, тўлиқ пок бўлади. Бу ҳолатда сиқиш, қуритиш ва такрор сувга ботириш деган шарт бўлмайди. Ихтиёр қилинган гап мана шу. Бунда гилам ва бошқа нарсаларнинг фарқи йўқ. Уламоларнинг “Гиламнинг оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш” деган гаплари васвасани йўқ қилиш учун айтилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
46.1K views12:13
Ochish/sharhlash
2024-05-11 09:27:26
#Жума_суҳбати

МАВЗУ: ИХЛОС СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ

Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ –
Фатво маркази бош мутахассиси

Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВФатво маркази бош мутахассиси

Ихлос сурасининг мазмун-моҳияти

Ихлос сурасининг нозил бўлиши сабаблари

Ҳадисларда Ихлос сурасининг фазилатлари ҳақида

FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

Улашинг: @diniysavollar
30.5K views06:27
Ochish/sharhlash
2024-05-11 09:01:05 ​​НАФЛ ТАВОФНИ ЕТТИ АЙЛАНАДАН КАМ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1253-CАВОЛ: Нафл тавофларни етти айлана билан қилиш шартми? Ундан кам бўлса, нима бўлади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл тавофга киришиш билан охирига етказиш, яъни етти айланани тўлиқ тугатиб қўйиш вожиб бўлади. Уламолар бу тавофни видолашув тавофига қиёслаганлар. Яъни видолашув тавофи вожиб бўлганидек, нафл тавофга киришиш туфайли у вожибга айланиб қолади. Шунга кўра нафл тавофни ҳам бошлаган зиёратчи тугатиб қўйиши вожиб бўлади. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида қуйидаги ибораларни ўқишимиз мумкин:
لم يصرحوا بحكم طواف القدوم لو شرع فيه وترك أكثره أو أقله . والظاهر أنه كالصدر
“Тавофи қудум (бу нафл тавоф)ни бошлаб, аксарини ёки камини тарк қилган инсон ҳақида уламолардан очиқ иборалар келмаган. Лекин қувватли гап шуки, Тавофи қудум видолашув тавофига ўхшайди (бу тавоф вожиб саналади)”.
Шу китобнинг бошқа жойида шундай дейилади:
لو ترك أقله تجب فیه صدقة ولو ترك أکثره یجب فیه دم؛ لأنه الجابر لترك الواجب في الطواف کسجود السهو في ترك الواجب في النافلة، والله تعالی أعلم
“Агар Тавофи қудумнинг озини тарк қилса, (икки кило буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш, кўпини тарк қилса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Чунки жонлиқ сўйиш тавофдаги вожиб амалнинг тарк бўлганини тўлдиради. Бу намоздаги тарк қилинган вожиб амални саждаи саҳв билан тўлдиришга ўхшайди” ("Раддул муҳтор" китоби).
Мазкур ҳолатда тарк қилинган тавофларни бажариб қўйса, жарима соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
34.6K views06:01
Ochish/sharhlash
2024-05-10 15:09:01 МАСЖИДДА ЖАНОЗА ЭЪЛОН ҚИЛИШ
#жаноза

1252-CАВОЛ: Масжидда жанозани эълон қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда жаноза ёки бирор мўмин инсоннинг вафот этганини эълон қилишнинг зарари йўқ. Бу шаръан жоиз амал ҳисобланади. Айрим нарсаларни масжидда эълон қилишдан қайтарилган, масалан йўқолган нарсани эълон қилиш мумкин эмас. Аммо жаноза ва ўлимга оид ҳолатларни эълон қилиш мумкин. Чунки бу орқали масжиддаги мўминлар вафот этган мўмин биродари олдидаги бурчини бажариш имкони бўлади. Жаноза ўқувчилар, марҳумга дуо қилувчилар сони кўпаяди. Бу албатта, вафот этган банда учун фойда бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда Нажошийнинг, Муъта жангида Жаъфар ибн Абу Толиб каби бир неча қўмондон саҳобаларнинг вафот этганини ёнларидаги саҳобийларга хабар қилганлар.
Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда ҳам айтилган. Жумладан, “Мароқил фалоҳ шарҳи нурил изоҳ” китобида бундай дейилган:
"ولا بأس بإعلام الناس بموته" بل يستحب لتكثير المصلين عليه لما روى الشيخان أن صلى الله عليه وسلم نعى لأصحابه النجاشي في اليوم الذي مات فيه وأنه نعى جعفر بن أبي طالب وزيد بن حارثة وعبد الله بن رواحة. وقال في النهاية إن كان عالما أو زاهدا أو ممن يتبرك به فقد استحسن بعض المتأخرين النداء في الأسواق لجنازته وهو الأصح اهـ. وكثير من المشايخ لم يرو بأسا بأن يؤذن بالجنازة ليؤدي أقاربه وأصدقاؤه حقه لكن لا على جهة التفخيم والإفراط في المدح "
“Одамларга бир кишининг вафот этгани ҳақида эълон қилиш жоиз, балки бу туфайли жаноза ўқувчилар кўпайгани учун мустаҳаб ҳам саналади. Қолавераса, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажожий вафот этганда саҳобаи киромларига унинг вафоти ҳақида хабар берганлар. Шунингдек Жаъфар ибн Абу Толиб, Зайд ибн Ҳориса ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг вафотини ҳам хабарини берганлар. “Ниҳоя”да шундай дейилган: “Агар вафот этган киши олим, зоҳид ёки табаррук инсон бўлса, айрим мутааххир уламолар бозорларда унинг жанозасини эълон қилишни яхши амал деб айтишган ва уламолар бу гапни энг тўғри гап деб айтганлар. Кўп машойихлар жанозага чақиришни жоиз дейишган. Чунки бу орқали яқинлари ва дўстлари маййитнинг ҳақини адо этишади. Лекин мақтовда ҳаддан ошириб юборилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
45.5K views12:09
Ochish/sharhlash
2024-05-10 09:06:01 ​​ТАСБИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
#намоз

1251-CАВОЛ: Тасбиҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Унинг ўқилиш тартибини айтиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу намоз машҳур нафл намозлар сирасига киради ва нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда ўқилмайди.
Тўрт ракат ўқилади. Икки ракатдан бўлиб-бўлиб, икки марта ҳам ўқиш мумкин. Чунки ҳар ракатда 75 та, тўрт ракатда 300 та тасбиҳ айтилиши керак.
Зам сурада истаган сурани ўқиш мумкин. Агар билса, биринчи ракатга “Такосур”, иккинчига “Аср”, учинчига “Кофирун”, тўртинчига “Ихлос” сурасини ўқийди.
Бу намознинг ўқилиш кайфиятини Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
وَهِيَ أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ أَوْ تَسْلِيمَتَيْنِ ، يَقُولُ فِيهَا ثَلَثَمِائَةِ مَرَّةٍ { سُبْحَانَ اللَّهِ ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلَا إلَهَ إلَّا اللَّهُ ، وَاَللَّهُ أَكْبَرُ } يَقُولُ ذَلِكَ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ خَمْسَةً وَسَبْعِينَ مَرَّةً ؛ فَبَعْدَ الثَّنَاءِ خَمْسَةَ عَشَرَ ، ثُمَّ بَعْدَ الْقِرَاءَةِ وَفِي رُكُوعِهِ ، وَالرَّفْعِ مِنْهُ ، وَكُلٍّ مِنْ السَّجْدَتَيْنِ ، وَفِي الْجَلْسَةِ بَيْنَهُمَا عَشْرًا عَشْرًا بَعْدَ تَسْبِيحِ الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ ، وَهَذِهِ الْكَيْفِيَّةُ هِيَ الَّتِي رَوَاهَا التِّرْمِذِيُّ فِي جَامِعِهِ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْمُبَارَكِ ، وَعَلَيْهَا اقْتَصَرَ فِي الْقُنْيَةِ وَقَالَ إنَّهَا الْمُخْتَارُ مِنْ الرِّوَايَتَيْنِ .
“Тасбиҳ намози бир ёки икки салом билан ўқилиб, унда уч юз марта “Субҳаналлоҳи вал ҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ни айтади. Бир ракатда етмиш беш марта айтади. Қулоқ қоқиб санони ўқигандан кейин ўн беш марта айтади. Кейин “Аъузу”, “Басмала”, “Фотиҳа” ва зам сурани ўқигандан кейин ўн марта, рукуда ўн марта, рукудан қайтганда ўн марта, биринчи саждада ўн марта, саждадан қайтиб ўтирганда ўн марта, иккинчи саждада ўн марта айтилади. Мазкур тасбеҳни руку ва саждада “Субҳаана роббиял аъла” ва “Субҳаана роббиял азийм”ни айтгандан кейин ўн марта айтади. Бу кайфиятни Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Муборакдан ривоят қилганлар. “Қуня” китобида ҳам шу кайфият айтилган ва уламолар томонидан ихтиёр қилинган сўз мана шу деган” (“Раддул муҳтор” китоби).
Мана шу тартибда тўрт ракат ўқилади ва жами уч юз тасбиҳ айтилган бўлади.
Агар шу намозда саждаи саҳв вожиб бўлиб қолиб, саждаи саҳв қилса, мазкур саждада тасбиҳларни айтмайди, балки сажданинг ўзининг тасбиҳлари билан кифояланади.
Агар қайсидир жойдаги тасбиҳни ташлаб кетган бўлса, бошқа ўринда бўлса ҳам ўшани ўқиб қўйилади. Масалан, биринчи саждадаги ўн тасбиҳни ўқимаган бўлса, орадаги жалсада эмас, иккинчи саждадаги тасбиҳларга қўшиб ўқиб қўяди.
Бир қанча ҳадиси шарифларда тасбиҳ намози фазилатлари айтилиб, уни ўқиган инсон гуноҳлардан фориғ бўлиши, имкони бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада, ойда, йилда, буни ҳам қила олмаса, умрда бир марта бўлса ҳам қилишга тарғиб қилинган.
Тасбиҳ намозида тасбиҳлар ўқиш борасида бошқа кўринишлар ҳам бор. Кўпчилик уламолар маъқуллаган кўринишни келтиришни афзал деб билдик. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Улашинг: @diniysavollar
49.4K views06:06
Ochish/sharhlash