Get Mystery Box with random crypto!

Dilroz Abrayeva

Telegram kanalining logotibi dilroz_abrayeva — Dilroz Abrayeva D
Telegram kanalining logotibi dilroz_abrayeva — Dilroz Abrayeva
Kanal manzili: @dilroz_abrayeva
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 741
Kanalning ta’rifi

Таклифлар ва танқидлар учун — @dilrozchatbot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2023-04-12 14:41:48
Буниси энди даҳшат, ҳамшаҳарлар! Шўрлик тут дарахтида ҳар хил чиқиндилар билан бирга 9та “памперс” ҳам осилиб турибди. Бизга “Маданият ва маърифат” жудаям керак.

@dilroz_abrayeva
2.4K views11:41
Ochish/sharhlash
2023-04-12 08:32:42
O'zbek tilini bilsang, ovqat arzonga tushadi.
=====
Учите языки, это выгодно

@contextuz
614 views05:32
Ochish/sharhlash
2023-04-11 08:42:57
Тошкентда гилослар қизарибди. Пишиқчилик бошланяпти.
695 views05:42
Ochish/sharhlash
2023-04-06 14:13:43 Ёмон хабарлар кетма-кетлиги узилмаяпти

Хоразмдаги етимлар фожиасини ҳазм қилмасимиздан, Сергелидаги она ва уч бола ўлимини эшитдик – даҳшатли ҳодиса.

Буёқда Қўқон педагогика институти ётоқхонасидаги яширин камера.  Кетидан Қашқадарёдаги 13 ёшли етим қизнинг зўрланиш хабари. Ундан кейин Чироқчи ҳокими қизил китобга киритилган айиқни отиб ўлдиришга буйруқ бергани.

Бугун яна Хоразмда вояга етмаган қиз, гуруҳ бўлиб зўрлаш...  

Ўртадаги Косон тумани ҳокимининг қилмиши, “аномал” ёмғир етказган зарарларни эсламасак ҳам юракни қон қилиб юборувчи хабарлар кетма-кетлиги узилмаяпти. Етмаганига вазиятдан ўзига очко ишлаш учун популистик чиқиш қилаётганлар...

Юқоридагилар “бировнинг фожиаси” эмас. Бугун ёнимизда бўляптими, эртага ўзимиз билан ҳам бўлиши тайин. Жиноятга жазо муқаррар ва қилмишга яраша белгиланиши шарт.

@dilroz_abrayeva
1.9K viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2023-04-06 07:57:00 Азиза Қурбонова ёзганидек, кутилмаганда таклиф қилиндик, учрашдик, подкаст ёзилди. Ва янада кутилмаганда биз учовлон “Ишонч” дўконини реклама ҳам қилиб кетдик.

Parda podkast’ни биринчи сонидан бошлаб кузатаман. Аёл ҳуқуқлари, гендер тенглиги, феминизм учун курашади. Мен ҳам бу мавзуларга бефарқ эмасман.

Подкаст чиққач, энди мен юқоридагилардан ташқари, исмим учун ҳам курашишимга тўғри келади. Менинг исмим Дилроз. ДилрозА эмас. Подкаст ёзилишидан олдин қўлимизга берилган қоғозда ҳам хато кетган эди. Бир эмас, икки ташкилотчига буни айтиб, огоҳлантиргандим.

Бугун не кўз билан кўрайки, видеода ҳам, тарқатилаётган матнларида ҳам яна хато. Сени арзитиб чақиришса-да, қайта-қайта огоҳлантирганингдан кейин ҳам исминг хато ёзилиши эътиборсизликдан ташқари ҳурматсизлик ҳам.

Нима ҳам дердим, мақола, видео материал тайёрлаётганда фактларни, айниқса исмни текшириш-тасдиқлатишга эринманг. Агар тижорий томонлари бўлса, ниманидир реклама қилиб айтиб ўтиш каби, олдиндан огоҳлантиринг меҳмонни.

@dilrozabrayeva
1.0K views04:57
Ochish/sharhlash
2023-04-04 21:48:58 https://www.xabar.uz/post/pedofilni-kimyoviy-bichish-qancha
925 views18:48
Ochish/sharhlash
2023-02-03 12:53:10 Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан "Hudud24" учун интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим

Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!

Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...

Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.

Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.

Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.

Видеони ўзингиз кўринг:




@shahnozxon
1.6K views09:53
Ochish/sharhlash
2022-12-27 17:07:07 15… 18…

Худо кўрсатмасин, рақамлар яна ўзгариши мумкин. 18 нафар боланинг ўлими катта фожиа. Лекин ҳалиям «алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинди…» деган хабар йўқ. Шунчаки «ишдан бўшатилиб, ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилади», дейилиши муносиб жазо эмас.

Агар жазо муқаррар бўлганида, жазолашни хоҳлашганида шу дорининг шу сериясини сотувга чиқишига рухсат берган, қўл қўйган раҳбарларни ишхонасидан қўлига кишан солиб, олиб чиқиш мумкин эди.

Ҳали уч ой ҳам бўлмади, Гамбияда 66 нафар бола айнан йўтал дориси ва унинг таркибидаги этиленгликоль моддасидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар чиққанига. Воқеалар жудаям ўхшаш. Бизда ҳам худди шундай бўлди: Ҳиндистоннинг дори фирмаси, таркибидаги заҳарли модда ҳам бир хил.
Фирма ва дори номини ўзгартириб, қолоқ ва коррупцияга ботган давлатларга ўтказаётгандек худди.

Гамбиядаги ҳолат бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўзига аъзо давлатларни огоҳлантирган бўлса керак. Идеалда огоҳлантириши, огоҳлантирмагандаям ўзимизнинг масъуллар бу хабарни эшитиб, сал эҳтиёткор бўлиши керак эди.

Бизда эса ундай бўлмади. Бўлмаса ҳам керак. Ҳамма масъулият ўзимизда қолган. Гўё атрофингда хавф-хатар кўп, сен эса эҳтиёткор бўлиб, бутун ақл-заковатингни ишлатиб, оилангни соғ-омон олиб чиқишинг керак. Ҳеч кимга ишонмай. Врачгаям, фармацевтгаям. Ўзинг учун ўзинг курашишинг керак.

Бир врач ёзган дорини имкон борича яна бир бошқа врачдан тасдиқлатиб олинг. Интернетда шу дори ҳақидаги изоҳларни, йўриқномасини ўқинг. Сақлаш муддатига қайта-қайта қаранг. Сироп бўлса, тиниқлигини текширинг. Ҳеч қачон дорихоначи билан маслаҳатлашиб, болаларингизни даволаманг. Оддий шамоллаш ёки йўтални табиий усуллар билан даволашга ҳаракат қилинг. Тиббий билимларингизни ошириб боринг. Дори фирмалар билан ишлайдиган врач сизга «фойдасиям йўқ, зарариям йўқ» дориларни ёзишга қўрқсин. Ҳар бир дорини нимага, қанча вақтга деб эзмаланиб сўранг. Дорихонадан олиб келгач ҳам, қайта текширинг: йўриқномаси, сақлаш муддати…

Новокаининг ўрнига адашиб, лидокаинни мушак орасига юборган ҳамшира ёки врачнинг ёзувига тушунмай, бошқа дори бериб юборган дорихоначи (бу воқеаларнинг ҳаммаси ўлим билан тугаган эди) ҳақидаги хабарлар эсингиздадир.

Эҳтиёткор бўлинг. Айниқса, болаларга дори беришда икки-уч карра эҳтиёт бўлинг.

@dilrozabrayeva
28.0K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash
2022-11-05 13:41:14 Дунёда билмадиму, Ўзбекистонда эгизаклар туғилиши кўпаймоқда. Уч эгизак туғилгани ҳақидаги хабарлардан ҳайратланмай қўйдик, чунки бизда тўрт эгизак туғилиши ҳам камёб ҳолат бўлмай қолди. Cтатистика қўмитасидан эгизаклар статистикасини сўрагандим, улар берган маълумотга кўра, 2022 йилда Жиззах ва Қашқадарёда ҳатто 5 эгизаклар туғилган экан, фақат чақалоқлар яшаб кетмагани учун алоҳида хабар берилмаган шекилли.

Йиллар кесимида тирик туғилган 3 нафар эгизак болалар сони қуйидагича:

2010 йилда – 103 нафар;
2011 йилда – 106 нафар;
2012 йилда – 166 нафар;
2013 йилда – 143 нафар;
2014 йилда – 177 нафар;
2015 йилда – 206 нафар;
2016 йилда – 244 нафар;
2017 йилда – 263 нафар;
2018 йилда – 346 нафар;
2019 йилда – 381 нафар;
2020 йилда – 430 нафар.

Масалан, 2022 йилнинг ўзида 5 ноябрга қадар ОАВда тўрт эгизаклар туғилиши билан боғлиқ камида 5 та ҳолатни ўқидим — тўрттаси Тошкентда ва биттаси Самарқандда. Статистика қўмитаси маълумотига кўра, Хоразмда ҳам битта шундай ҳолат қайд этилган.

Самарқандда туғилган 4 эгизак ҳақидаги хабарда туғруқ оғир кечгани, кесарча усули қўллангани ва аёлдаги бир даста касалликлар айтиб ўтилган: “Преэклампсиянинг оғир даражаси. Сурункали пиелонефритнинг хуруж даври. Резус манфий қон. Кўп сувлилик. Анемиянинг оғир даражаси”

Қон босими, буйрак билан боғлиқ касалликлар кўпчилик ҳомиладорларда кузатилади. Лекин анемияни оғир даражагача етказиш жуда ёмон ҳолат. Анемиянинг оғир даражасида гемоглабин 70 г/л дан паст бўлади. Бу эса ҳомилага кислород кам етиб боради, ривожланиши, айниқса мия ривожланиши суст кечади, дегани. Муддатидан олдин туғруқ бошланиши ҳам мумкин.

Анемиянинг оғир даражасида табиий туғруқ ҳам, кесарча усули ҳам аёл ҳаёти учун хавфли. Хуллас, ҳомиладор аёлда оғир даражадаги камқонлик бўлса, она ва болаларнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Тиббиёт ходимлари яна бошқа кўплаб асоратларни санаши мумкин. Менинг билганларим шулар. Вазият қанчалик мураккаб эканини яхшироқ тушуниш учун майдалаб ёзишга ҳаракат қилдим.

Бу ҳали бола туғилгунича бўлган ҳолат. Камқон она уйга чиққандан кейин тўрт чақалоққа қараши, тўйдириши керак. Она сути етмаслиги аниқ. Эгизак чақалоқларнинг вазни кам бўлади. Уларга кам вазнли чақалоқларга мўлжалланган махсус озуқа олиш керак. Бунақаси анчагина қиммат. Ҳали олдинда аёлнинг тикланиши учун дори-дармон, яхши парвариш, болалар учун таглик ва яна бошқа зарур нарсалар бор.

Шуларни ўйладиму, майли, икки эмас, уч ёки тўрт нафар эгизаклар учун қандайдир алоҳида имтиёз бормикан, деб қонунчиликни роса титдим. Ҳеч нарса тополмадим (агар Сиз билсангиз, кўрсатинг).

3-4 нафар эгизак туғилиши оила учун фавқулодда ҳолат. Масалан, оила тўртинчи ё бешинчи фарзандини режалаштириб дунёга келтиради. Қандайдир ҳисоб-китоб бўлади. Лекин уйга бирваракайига тўрт чақалоқ келишини УТТ текширувидагина билади. Бу инсон ихтиёридан ташқаридаги ҳолат.

Уч ёки тўрт нафар эгизаклар туғилишини ижтимоий ҳимоя тизимига алоҳида банд қилиб киритиш вақти етгандир, балки. Исмига ёки шов-шувига қараб кимгадир мошина берилиши эмас, кафолатланган доимий ёрдам бўлиши керак бу.

Масалан, ҳомиладор аёл 12 ҳафталиккача яшаш жойидаги поликлиника ҳисобига киритилиши керак. Бу вақтда ҳомилалар сони аниқ билинади. Ижтимоий ҳимоя шу ердан бошланса — керакли витамин-дорилари текин берилса, балки зарур озиқ-овқатларгагина ўтадиган талон-карта ҳам берилиши мақсадга мувофиқдир. Токи анемия оғир даражагача етиб бормасин. Болалар туғилгандан кейин эса озуқа текин берилса ёки нафақа ажратилса — номига эмас, дўкондаги нарх-навога мос равишда. Шу карталар қайсидир раҳбарнинг қариндошларига тегишли дўконларгагина ўтса ҳам майли.

Уч ёки тўрт нафар эгизаклар учун бюджетдан алоҳида пул ажратилиши давлатимизни қашшоқлаштириб қўймаса керак.

Тушунаман, ҳамма чақалоқлар учун шундай имтиёз имкони йўқдир, аммо алоҳида ҳолат бўлган — уч ёки тўрт нафар эгизакларга бу ёрдам жудаям муҳим, менимча. Буни самарқандлик тўрт эгизак туққан аёл билан учрашувда ўзини “ҳамма ўзбекистонлик аёлларнинг опаси” дея таништирган Сенатимиз раиси Танзила опа бошлиқ қонун ижодкорларимиз ўйлаб кўришса ёмон бўлмасди.

@dilrozabrayeva
17.7K viewsedited  10:41
Ochish/sharhlash
2022-10-29 14:39:35
“Қизбиби”ни эшитиб кўринг.

Макаренконинг ўзбекча каналида тавсия қилинган экан. 2-3 марта қайта кўрдим, эшитдим. Санъатшунос эмасман, лекин сифатли ва ноодатий асар барибир ўзига тортади.

Клип ва қўшиқ матнидан хоҳлаганча чуқур маъноларни излаб топишингиз ва талқин қилишингиз мумкин.
Оҳанг ва клип Гугушанинг How dare қўшиғини эслатди менга. Балки шунақа йўналиш бордир.

Амалиянинг Youtube каналида ҳозирча битта қўшиқ бор. Жамоага омад тилайман.
4.1K views11:39
Ochish/sharhlash