Get Mystery Box with random crypto!

Ёмон хабарлар кетма-кетлиги узилмаяпти Хоразмдаги етимлар фож | Dilroz Abrayeva

Ёмон хабарлар кетма-кетлиги узилмаяпти

Хоразмдаги етимлар фожиасини ҳазм қилмасимиздан, Сергелидаги она ва уч бола ўлимини эшитдик – даҳшатли ҳодиса.

Буёқда Қўқон педагогика институти ётоқхонасидаги яширин камера.  Кетидан Қашқадарёдаги 13 ёшли етим қизнинг зўрланиш хабари. Ундан кейин Чироқчи ҳокими қизил китобга киритилган айиқни отиб ўлдиришга буйруқ бергани.

Бугун яна Хоразмда вояга етмаган қиз, гуруҳ бўлиб зўрлаш...  

Ўртадаги Косон тумани ҳокимининг қилмиши, “аномал” ёмғир етказган зарарларни эсламасак ҳам юракни қон қилиб юборувчи хабарлар кетма-кетлиги узилмаяпти. Етмаганига вазиятдан ўзига очко ишлаш учун популистик чиқиш қилаётганлар...

Юқоридагилар “бировнинг фожиаси” эмас. Бугун ёнимизда бўляптими, эртага ўзимиз билан ҳам бўлиши тайин. Жиноятга жазо муқаррар ва қилмишга яраша белгиланиши шарт.

@dilroz_abrayeva