Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилоятида 60 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилга | Prokuratura Departamenti

Андижон вилоятида 60 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.С. ва бошқалар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига тегишли 60 сотих ер майдонини фуқоро Ф.О.га фирибгарлик йўли билан 12 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz