Get Mystery Box with random crypto!

Ангрен шаҳрида қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг | Prokuratura Departamenti

Ангрен шаҳрида қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ангрен шаҳар “Деҳқон бозори” олдида “Nexia” русумли автотранспорт воситаси йўловчиси А.С. (муқаддам судланган) жами 13 дона 100 минг сўмлик қалбаки пулларни ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz