Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқл | Prokuratura Departamenti

Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент тумани бўлимлари томонидан вилоят ИИБ ва “Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Я., А.Ю., М.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “Дийдор” МФЙдаги иссиқхона ҳудудида ташкил этган оҳак ишлаб чиқарувчи цехини газ қувурига яширинча улаб, 5,7 млн куб табиий газдан ноқонуний фойдаланишиб, давлат ва жамият манфаатларига 5,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz