2021-04-01 16:45:00
HYATT Бухорода 5 юлдузли меҳмонхона қурадиҲамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши, бу жумла MJ Developers компаниясига тааллуқли деб ўйлайман. Компаниянинг биринчи лойиҳаси пандемияга қарамасдан белгиланган муддатда тайёр бўлади.
Бу лойиҳа ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Бухоронинг тарихий маркази яқинида жойлашган
Hyatt Regency Bukhara меҳмонхонасидир.
Кеча ушбу воқеага бағишлаб Minerva City бўлажак мажлислар залида ОАВ, блогерлар ҳамда соҳа мутахассислари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида MJ Developers раиси Мурари Лал Жалан сўзга чиқиб, компания яшаш, ҳордиқ ва ишлаш учун шунчаки бинолар қурмайди – улар янги кўчмас мулк билан ҳаётни қанчалик ўзгариши мумкинлигини намойиш этиши ҳақида таъкидлади. Бухорода биринчи, Ўзбекистонда иккинчи 5 юлдузли, 223 номерли HYATT меҳмонхона 2022 йилда очилиши ҳақида айтиб ўтди.
Мурари Лал Жаланнинг сўзларига кўра, Бухорода қурилиши режалаштирилган HYATT меҳмонхонаси лойиҳаси MJ Developers ҳамда Hyatt Regency ҳамкорлигида амалга оширилади.
Шу ернинг ўзида MJ Developers компанияси Hyatt Regency Bukhara билан лицензияланган шартномани имзолади.
Hyatt компаниясини сотиб олиш ва ривожлантириш бўйича вице-президенти Такуя Аояманинг таъкидлашича, Ўзбекистондаги иккинчи Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Тошкент ташқарисидаги биринчи Hyatt меҳмонхонасининг очилишини эълон қилишдан компания вакиллари мамнун.
6.1K views13:45