Get Mystery Box with random crypto!

Тайинли ҳужумчисиз, тайинли дарвозабонсиз, тайинли сардорсиз м | Даврон Файзиев

Тайинли ҳужумчисиз, тайинли дарвозабонсиз, тайинли сардорсиз мавсумда титуллар ютган Реалга энди Мбаппе келиб қўшилади. Мантиқ бўйича янада кучаяди. Бироқ шубҳа билан қараётганлар ҳам бор. Ҳозир Реал оила, Килианда эса шахсий амбициялар кучли дейиляпти. Бошқа тарафдан, унданда кучли ЭГО эгалари билан ҳам Анчелотти ишлай олган ва муваффақиятга эришган. Франциялик юлдузнинг адаптациясини кузатиш жуда қизиқ бўлади.

Дарвоқе, Кроос кетгач биз ҳамкасблар билан гаплашган асосий таркиб мавзуси анча ойдинлашди. Энди ҳатто Родригога жой топиляпти. Ўнгда. Килиан марказий ҳужумда. Вини чапда қолади. Феде, Чуамени (ё Кама), Жуд ўртада. 4-3-3 га қайтилади. Шуларнинг ўзи яна 4-3-1-2 га айланиб олиши мумкин. Энг яқин захира ролида Диас ва Арда бўлади. Менимча.

t.me/Davron_Fayziev