Get Mystery Box with random crypto!

Талантлар бозори Жаҳон футболи Эрлинг Холанд отасининг Европа | Даврон Файзиев

Талантлар бозори

Жаҳон футболи Эрлинг Холанд отасининг Европа бўйлаб саёҳатини кузатиш билан овора. Чунки катта Холандга энг уддабурон агентлардан бири Мино Райола ҳамроҳлик қилмоқда. Бу дегани, Эрлинг учун қулай вариант қидириляпти. Барселонадан кейинги манзил Англия шаҳарлари экан, қайсилари эканлиги очиқланмаган. Манчестер, Ливерпуль ёки Лондон шаҳарлари бўлади-да, қайси бўларди. Якуний қарор эса ана шу турне тугагач маълум қилинади. Яна бир ҳолат, Англияга улар Каталониядан учишган, Мадрид орқали эмас.

Бу вақтда бошқа бир супер талант Килиан Мбаппе жимгина музокаралар олиб бормоқда. Унинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзда тугайди. Яъни, трансфер шу йил амалга оширилиши шарт. Ёки янги шартнома. Бунга Леонардо эриша олмаяпти. Ҳаммаси трансферга қараб кетаётгандек. Франциялик Килиан Францияга сиғмай кетяпти. Улар тайёр. Улар пишиб етилди.
Ёзда бу икки истеъдод қарама-қаршилиги янги босқичга чиқадиган кўринади.

t.me/Davron_Fayziev