Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 81.04K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-04-18 15:21:47 Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 15-20 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаяпти

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 15-20 фоизи электр узатиш тармоқларининг эскиргани оқибатида истеъмолчиларга етиб бормай йўқотилмоқда. Хусусан, 2023 йилда ишлаб чиқарилган 78 млрд кВт.соат электр энергиясининг 12 млрд кВт.соат ҳажмдагиси ёки 15,3 фоизи истеъмолчиларга етиб бормаган. Халқаро стандартлар бўйича электр энергияси етказиб беришдаги техник йўқотишлар ўртача 7-8 фоизни ташкил этиши керак.

Ҳозирда ортиқча йўқотилаётган 6 млрд кВт.соат электр энергияси ойига ўртача 350 кВт.соат ток ёқадиган 2,5 миллиондан ортиқ истеъмолчининг 7 ойлик истеъмолига тенг.

Электр узатиш тармоқлари, трансформаторлар ва бошқа инфратузилмани модернизация қилиш энергетика тизимига бозор механизмларини жорий қилишнинг асосий сабабларидан бири эканлиги айтилмоқда.
36.6K views12:21
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:18:35 Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Ёдгор Саъдиев ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ артисти унвони билан тақдирланибди.
38.3K viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash
2024-04-18 14:00:35
Қайноқ таклиф!

Хоn Saroy'нинг замонавий кўринишга эга «Zo'rsan» лойиҳасидан 3 хонали хонадон харид қилишга улгуриб қолинг

Бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини 48 ой давомида тўлаб боринг!

Лойиҳа ҳудудида

• Боғча ва мактаб
• Хавфсиз болалар майдончаси
• Автотураргоҳлар
• 24/7 кузатув камералари жойлашади

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

71 200 74 00
55 501 74 00

Реклама
34.1K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-04-17 19:18:14 Янги хусусийлаштириш дастури ишлаб чиқилди. Унга кўра:

оммавий савдоларга чиқариладиган 250 га яқин улушлар рўйхати, давлат иштирокидаги корхоналарнинг қарийб мингта кўчмас мулк объекти рўйхати, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона рўйхати шакллантирилди.

давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилади.

2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.
16.6K views16:18
Ochish/sharhlash
2024-04-17 16:29:56
23-24 апрел кунлари Анҳор боғида, Ўзбекистон Франчайзинг Ассоциацияси кўмагида, UzFranchise томонидан ташкил этилган Марказий Осиёдаги энг йирик «Franchising & Distribution Expo Uzbekistan халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазма 10 та мамлакатдан амалдаги 100 дан ортиқ франчайзинг брендлари ва Марказий Осиёдан 5000 тадбиркорларини бир жойга йиғиб, иштирокчиларга бизнесни бошлаш учун ноёб ғояларни таклиф этади.

Ушбу турли соҳалардаги тадбир Тошкентда тўртинчи марта ўтказилмоқда:
- франчайзинг,
- дистрибьюторлик ва чакана савдо компаниялари,
- автоматлаштириш тизимлари,
- банк хизматлари,
- ҳуқуқий ва бухгалтерия ёрдами,
- маркетинг ва брендинг,
- инвестициялар ва электрон тижорат.

Манзил: Анҳор Парк
Сана: 23-24 апрель


Кириш бепул, аммо иштирокчилар www.UzFranchise.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари керак.
 
Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 99 200 82 72
+998 78 113 03 90

Реклама
23.4K viewsedited  13:29
Ochish/sharhlash
2024-04-17 11:07:47
Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

С.Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Толлиев Элёр Мусурманович
Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Э.Толлиев мазкур тайинловга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
31.1K views08:07
Ochish/sharhlash
2024-04-16 21:47:03 “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)
47.0K views18:47
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:42:49 “Ижтимоий норма”дан ошганда тариф қандай бўлади?

Ойлик истеъмол

электр энергияси учун

201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.

газ учун

ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

ЎзА
76.5K views11:42
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:05:19 Электр ва газ тарифлари ошади

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куб, қишки мавсумда 500 куб миқдорида белгиланади.

Манба
79.6K viewsedited  11:05
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:50:44 2023 йил 17 октябрь кунидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи сифатида ишлаб келган Шамсиддин Соҳибназаров лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz манбалари хабар бермоқда. У айни пайтда бош прокурор ўринбосари ҳам эди.
34.6K views06:50
Ochish/sharhlash