Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган «Дўстлик» боғига ( | davletovuz

Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида жойлашган «Дўстлик» боғига (собиқ Бобур) туташ ҳудудда «VINERA TOWER» МЧЖ номига 5273 кв.м ер майдони мулк ҳуқуқи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Аммо МЧЖ томонидан ўзига тегишли 5273 кв.м ер майдонидан ташқари 2451 кв.м ер участкаси ўзбошимча эгаллаб олиниб, тўсиқ билан ўраб қўйилган. Шу билан бирга, МЧЖ томонидан ўзбошимча ўраб олинган 2451 кв.м ер участкасининг 606 кв.м ер майдони «Дўстлик боғи» ҳудудидан эгаллаб олиниб, айрим қисмида котлован қазилганлиги қўшимча аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан «VINERA TOWER» МЧЖ раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 266-модда 1-қисмига мувофиқ, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига берилган ваколатга асосланиб, МЖтКнинг 60-моддасида белгилаб ўтилган маъмурий жавобгарлик ҳолати бўйича таъсир чоралари қўлланилган.

P.S. Халққа тегишли бўлган боғнинг салкам 25 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, у ерда қурилиш қилаётган фирмага бор-йўғи маъмурий, яъни жарима жазоси белгиланишини шунчаки қабул қилиб бўлмайди. Бутун бошли халқ мулкини исталганча талон-торож қилаётганларга жазо чоралари кескин бўлиши ва энг асосийси ноқонуний эгаллаб олинган ерлар халқнинг ўзига, яъни боғ ҳудудига қайтариб берилиши лозим.