Get Mystery Box with random crypto!

​​1 сентябрдан ойликлар 10% ошадими? Маълумки, Президентини | Davlat Test Markazi

​​1 сентябрдан ойликлар 10% ошадими?

Маълумки, Президентининг 2023 йил 28 мартдаги ПФ-45-сонли Фармони билан жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилганди.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаевнинг Kun.uz'га берган маълумотига кўра, ойлик маошлар 1 сентябрдан бошлаб яна 10 фоизга оширилиши режа қилинганди.

Аммо ойлик маошларни ошириш бўйича Президент фармони имзоланмади. Демак, ойлик маошлар оширилиши бўйича ҳозирча янгилик йўқ. Балки, яқин орада фармон имзоланиб қолар.

Аслида, 2023 йил учун тасдиқланган Давлат бюджети параметрларида иш ҳақини 1 октябрдан 10 фоизга бир маротаба ошириш кўзда тутилган эди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi