Get Mystery Box with random crypto!

​Ҳамширалар академияси ташкил этилади! Ўқиш муддати - 4 йил б | Davlat Test Markazi

Ҳамширалар академияси ташкил этилади!

Ўқиш муддати - 4 йил бўлади
2 йил Ўзбекистонда, 2 йил Туркияда.


Туркиянинг Соғлик билимлари университети билан ҳамкорликда Тошкентда Ҳамширалар академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берганди.

Янги 2023-2024 ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайдиган академияда ҳамшираларни тайёрлаш 4 йиллик ўқув дастури асосида Соғлик билимлари университети профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро таълим стандартлари асосида амалга оширилади. Унга кўра, таълимнинг икки йили Ўзбекистонда ва икки йили Туркияда олиб борилади.

Шунингдек, бакалавриат босқичида “Тиббиёт менежменти” таълим йўналиши бўйича 4 йиллик қўшма дастур йўлга қўйилади. Бу лойиҳада ҳам талабалар икки йил Туркияда таҳсил олади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi